«Ва Малоикатиҳи»: Аллоҳу таолонинг малак (фаришта)-ларига ишондим деганидир. Малаклар Аллоҳу таолонинг қулларидир. Барчаси Аллоҳнинг амрларига итоат қиладилар, гуноҳ қилмайдилар. Эркак ёки урғочи эмаслар. Уйланмайдилар. Жонли мавжудот бўлишиб, емайди, ичмайди ва ухламайдилар. Ақлли ва нуроний жисмдирлар. Энг улуғлари тўрт дона:
1.Жаброил алайҳиссалом: Вазифаси пайғамбарларга ваҳй келтириш, амр ва таъқиқларни билдириш.
2.Исрофил алайҳиссалом: Сура уфириш билан вазифали бўлиб, биринчи уфлаши (чалиши)да ҳосил бўлган овозни эшитган Аллоҳдан бошқа бутун жонзот ўлади. Иккинчисида эса қайта тирилади.
3.Микоил алайҳиссалом: Ризқ юбормоқ, арзончилик, мўллик, қаҳатлик, қимматчилик ва ҳар моддани ҳаракат этдириш билан вазифалидир.
4.Азроил алайҳиссалом: Вазифаси инсонларнинг руҳини қабз этмоқдир.
Булардан кейин яна тўрт синф фаришта (малоика ёки малак) бордир. Ҳамалаи арш деб аталувчи малоиканинг [фаришталар] адади ҳам тўртта. Ҳузури илоҳийда турадиган малакларга Муқаррабин дейилади. Азоб малакларининг улуғларига Карубиён, раҳмат малакларига Руҳониён дейилади. Жаннат малоикасидан энг каттасининг исми Ридвон, Жаҳаннам малакларидан каттасининг исми Моликдир. Жаҳаннамдаги вазифали малакларга Забоний дейилади. Коинотда сон жиҳатидан энг кўп бўлган мавжудот фаришталардир [малоика]. Кўкларда малоикалар ибодат қилмаётган бўш жой ҳеч йўқдир.