Масалан, бомдод суннатининг ўқилиши
Вужуднинг шакли билинмайдиган, сезилмайдиган қилиб кенг ва узун бир либос кийилади. Кафтлар ва юздан бошқа бутун аъзолар аврат бўлгани учун ёпилади. Намозда ўқиладиган дуо ва суралар эр ва хотин кишиларга қараб ўзгармайди, яъни бир хилда ўқилади. «Аллоҳ ризоси учун Қиблага ўгирилдим ва бугунги Бомдод намозининг суннатини ўқишга ният қилдим»-деб кўнгилдан ўтказилгач, “Аллоҳу акбар” деб, қўллар қулоққа кўтарилмайди, балки елка ҳизосига кўтарилиб, бармоқлар жипс ҳолда, кафт ичи Қиблага қаратилиб, такбир олинади.
|
|
Қўллар кўкрак узра бармоқ оралари ёпиқ ҳолатда, ўнг қўл чап қўл устига қўйилади. Шу тариқа намозга кирилган бўлади. Кўзлар сажда жойига қараб турган ҳолда; а) Субҳонака ўқилади. б) Аъузу-бисмиллоҳдан кейин Фотиҳа ўқилади. в) Фотиҳадан кейин «омин» дейилиб, бир Замми сура ўқилади. [Шофеъий мазҳабида фотиҳа билан замми сура орасида бисмиллоҳ айтилади.] |
|
Замми сурадан кейин “Аллоҳу акбар”- деб, рукуъга борилади. Аёл киши рукуъда 90оС даража эгилмайди ва орқасини бир текисда тутмайди. Бу вазиятда уч марта “Субҳона роббиял озым” дейилади. Беш ёки етти марта ҳам айтилиши мумкин. |
|
Кейин “Самиъ аллоҳу лиман ҳамидаҳ”- деб қад ростланади. Бу пайтда кўзлар сажда жойидан узилмайди. Қад ростлаб бўлгач, “Роббана лакал ҳамд”-дейилади. [Қад ростлаб тик туришга қавма дейилади.] |
|
Сўнгра дарров “Аллоҳу акбар” дейилиб саждага борилади. Саждага бораётганда навбат билан: а) Ўнг тизза, чап тизза, ўнг қўл, чап қўл, бурун ва пешона ерга қўйилади. б) Оёқ бармоқлари қиблага қараб букилади. в) Бош икки қўлнинг орасига олинади. г) Қўл бармоқларининг ораси ёпиқ бўлади. д) Ҳовуч ичи ерга текис теккизилади. е) Кўзлар буруннинг икки ёнига қараб туради. ж) Саждада тирсаклар ерга қўйилади. Қўллар биқинга ва сон ҳам қоринга тегиб туради з) Бу вазиятда камида уч марта «Субҳона роббиял аъло» дейилади. |
|
Сўнгра “Аллоҳу акбар” дейилиб, ташаҳҳудга ўтирилади. Ташаҳҳудда чап ва ўнг оёқ, ўнг тарафдан чиқарилиб чап оёқ устига ўтирилади. [Бу вазиятда бир марта «Субҳоналлоҳ» дейдиган миқдор жим ва қимирламасдан турилади. Бу ҳаракатсизлик таъдил-и аркондан бўлиб, вожибдир.] Кўп кутилмасдан “Аллоҳу акбар”- деб иккинчи саждага борилади. [Икки сажда орасидаги ўтиришга жалса дейилади.] Саждада яна энг кам уч марта “Субҳона роббиял аъло” дейилгач, “Аллоҳу акбар”- деб қад ростланади. Ўриндан турилаётганда қўллар билан ерга таянилмайди; Оёқлар ўрнидан ўйнатилмайди. Саждадан туришда навбат билан аввал пешона, сўнгра бурун, кейин чап қўл ва ўнг қўл, чап тизза ва ўнг тизза ердан кўтарилади. Бу ҳаракатлар давомида бошқаларнинг диққатини жалб қилмайдиган, сезиларсиз ҳаракат қилиш яхши. Қиёмда яна кўзлар сажда жойида бўлиб, аввал Бисмиллоҳ сўнгра Фотиҳа, ундан кейин замми сура ўқилади. Кейин “Аллоҳу акбар”- деб рукуъга эгилинади. |
|
Иккинчи ракъат ҳам, худди биринчи ракъатда таъриф қилинганидек адо этилади. Фақат, иккинчи саждадан кейин “Аллоҳу акбар”- деб туриб кетилмасдан ташаҳҳудга ўтирган ҳолда; а) “Аттаҳиёту”, “Аллоҳумма солли”, “Аллоҳумма борик” ва “Роббана отина” дуолари ўқилиб аввал ўнг елкага кейин чап елкага алоҳида алоҳида “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ”- деб, намоз тугатилади. б) Салом бергандан кейин “Аллоҳумма антассалом ва минкассалом таборакта ё зал жалоли вал икром” дейилади ва ҳеч бир ортиқча нарса қўшимча қилинмасдан, гапирмасдан ва ортиқча ҳаракат қилинмасдан бомдод намозининг фарзига киришилади. Чунки Оловуддин Ҳаскафий ҳазратларининг “Дурр-ул-мухтор” номли китобларида «Суннат билан Фарз намози орасида гапириш, ўқилган суннатни бузмаса ҳам савобини кетказади. Бу орада дуо (ёки сура) ўқиш ҳам бидъатдир. Баъзи олимлар: «Бу ҳолда суннат намози қабул бўлмайди бошқатдан ўқиш лозим бўлади»- дедилар.»- деб ёзилган.
|
|
Фарз намозини ҳам битиргач, уч марта “Астағфируллоҳ” деб кейин “Оятал-курси” ва 33 (ўттиз уч) тасбиҳ [Субҳоналлоҳ], 33 таҳмид [Алҳамдулиллоҳ], 33 такбир [Аллоҳу акбар] ва бир таҳлил [Ло илоҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ло шарикалаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъло кулли шай’ин қодийр] ўқилади. Буларнинг тамомини ҳар бир намозхон ўзи мустақил, овоз чиқармасдан ўқиш керак. Ким бўлишидан қатъий назар бу тасбиҳ дуоларини баланд овозда ўқиш бидъатдир. Тўрт ракъатлик суннатларнинг ва фарзларнинг иккинчи ракъатида ташаҳҳудга ўтирилиб “Аттаҳиёту” ўқилгач, ўрнидан турилади. Суннат намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида Фотиҳадан кейин замми сура ўқилади. Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида фақатгина Фотиҳа ўқилади, Замми сура ўқилмайди. Шом намозининг фарзи ҳам шу тариқа ўқилади. Яъни учинчи ракъатда Замми сура ўқилмайди. Витр намозининг ҳар учала ракъатида ҳам Фотиҳадан кейин Замми сура ўқилади. Кейин қўллар қулоққа кўтарилиб такбир айтилади. Қўл боғлангач “Қунут дуолари” ўқилади. Суннати ғайри муаккада бўлган Аср ва Хуфтон намозининг тўрт ракъатлик аввалги суннатлари ҳам, нариги суннатлар каби ўқилади. Фақат, уларнинг иккинчи ракъатларидан кейинги ўтиришда “Аттаҳиёту” билан бирга “Аллоҳумма солли” ва “Аллоҳумма борик” дуолари ҳам ўқилади. Намоздан кейинги дуо қисмида, кафтлар кўкка кўтарилиб бир-бирига параллел вазиятда тутилади. Эркаклар каби олдинга узатилмайди, балки тирсак зиёдароқ букилиб, кафтлар юзга қарши эгик тутилади. Аёл киши эркакларга имом бўлолмайди. Хотин кишининг хотинларга имомлик қилиши ҳам макруҳдир. |