Масалан, бомдод суннатининг ўқилиши
1. Аввало қиблага қараб турилади. Оёқ ораси бир-биридан тўрт бармоқ энида бўлиб, параллел тутилади. Қўлнинг бош бармоғи қулоқ юмшоғига текказилиб, ҳовуч ичи қиблага қаратилади. Бармоқ оралари озмунча очиқ тутилади. «Аллоҳ ризоси учун Қиблага ўгирилдим ва бугунги Бомдод намозининг суннатини ўқишга ният қилдим»-деб кўнгилдан ўтказилгач, “Аллоҳу акбар” деб, қўллар киндик узра, ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш билан боғланади.
|
|
Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари чап билакни ҳалқа қилиб ўраб туради. Нариги учта бармоқ эса чап билакнинг устига қўйилади. |
|
2. Кўзлар сажда жойига қараб турган ҳолда; а) Субҳонака ўқилади. б) Аузу-бисмиллоҳдан кейин фотиҳа ўқилади. в) Фотиҳадан кейин «омин» дейилиб, бир Замми сура ўқилади. [Шофеъий мазҳабида Фотиҳа билан замми сура орасида бисмиллоҳ айтилади.] |
|
3. Замми сурадан кейин “Аллоҳу акбар”- деб, рукуъга борилади. Рукуъда кафтлар билан тизза кўзлари қопланиб ушланади. Бел, орқа ва бош бир текис ҳолда тутилади. Кўзлар оёқ учига қараб туради. Бу вазиятда уч марта “Субҳона роббиял озым” дейилади. Беш ёки етти марта ҳам айтилиши мумкин. |
|
4. Кейин “Самиъ аллоҳу лиман ҳамидаҳ”- деб қад ростланади. Бу пайтда шимнинг балоғи тортилмайди ва кўзлар сажда жойидан узилмайди. Қад ростлаб бўлгач, “Роббана лакал ҳамд”-дейилади. [Қад ростлаб тик туришга қавма дейилади.] |
|
5. Сўнгра дарров “Аллоҳу акбар” дейилиб саждага борилади. Саждага бораётганда навбат билан: а) Ўнг тизза, чап тизза, ўнг қўл, чап қўл, бурун ва пешона ерга қўйилади. б) Оёқ бармоқлари қиблага қараб букилади. в) Бош икки қўлнинг орасига олинади. г) Қўл бармоқларининг ораси ёпиқ бўлади. д) Ҳовуч ичи ерга текис теккизилади. е) Кўзлар буруннинг икки ёнига қараб туради. ж) Тирсак биқиндан, сон қориндан узоқ тутилади. з) Бу вазиятда камида уч марта «Субҳона роббиял аъло» дейилади. |
|
6. Сўнгра “Аллоҳу акбар” дейилиб, чап оёқ учи ўнг тарафга ётқизилади. Ўнг оёқ тик ҳолатда бармоқ учлари Қибла истиқоматида букилган бўлади. Чап оёқ устига ўтирилади. Қўл бармоқлари учлари тиззанинг букилган жойига тўғри келтирилиб, оралари бироз очиқ ҳолда сон устига қўйилади. [Бу вазиятда бир марта «Субҳоналлоҳ» дейдиган миқдор жим ва қимирламасдан турилади. Бу ҳаракатсизлик таъдил-и аркондан бўлиб, вожибдир.] 7. Кўп кутилмасдан “Аллоҳу акбар”- деб иккинчи саждага борилади. [Икки сажда орасидаги ўтиришга жалса дейилади.] 8. Саждада яна энг кам уч марта “Субҳона роббиял аъло” дейилгач, “Аллоҳу акбар”- деб қад ростланади. Ўриндан турилаётганда қўллар билан ерга таянилмайди; Оёқлар ўрнидан ўйнатилмайди. Саждадан туришда навбат билан аввал пешона, сўнгра бурун, кейин чап қўл ва ўнг қўл, чап тизза ва ўнг тизза ердан кўтарилади. Бу ҳаракатлар давомида бошқаларнинг диққатини жалб қилмайдиган, сезиларсиз ҳаракат қилиш яхши. 9. Қиёмда яна кўзлар сажда жойида бўлиб, аввал Бисмиллоҳ сўнгра Фотиҳа, ундан кейин замми сура ўқилади. Кейин “Аллоҳу акбар”- деб рукуъга эгилинади.
|
|
10. Иккинчи ракъат ҳам, худди биринчи ракъатда таъриф қилинганидек адо этилади. Фақат, иккинчи саждадан кейин “Аллоҳу акбар”- деб туриб кетилмасдан чап оёқ устига ўтирилади ва кўзлар ўнг тиззада бўлган ҳолда; а) “Аттаҳиёту”, “Аллоҳумма солли”, “Аллоҳумма борик” ва “Роббана отина” дуолари ўқилиб аввал ўнг елкага кейин чап елкага алоҳида алоҳида “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ”- деб, намоз тугатилади. б) Салом бергандан кейин “Аллоҳумма антассалом ва минкассалом таборакта ё зал жалоли вал икром” дейилади ва ҳеч бир ортиқча нарса қўшимча қилинмасдан, гапирмасдан ва ортиқча ҳаракат қилинмасдан бомдод намозининг фарзига киришилади. Чунки Оловуддин Ҳаскафий ҳазратларининг “Дурр-ул-мухтор” исмли китобларида «Суннат билан Фарз намози орасида гапириш, ўқилган суннатни бузмаса ҳам савобини кетказади. Бу орада дуо (ёки сура) ўқиш ҳам бидъатдир. Баъзи олимлар: «Бу ҳолда суннат намози қабул бўлмайди бошқатдан ўқиш лозим бўлади»- дедилар.»- деб ёзилган.
|
|
|