Жинларнинг зарарлари

Савол: Жинлар инсонга зарар бера оладими, инсон шаклига кира оладими? Уларнинг зараридан сақланиш учун нима қилиш керак?

Жавоб: Жинларнинг мусулмони ва мусулмон бўлмагани бор. Мусулмон бўлган жинлардан инсонга бир зарар келмайди. Улар фақат ибодат билан машғул бўладилар. Аҳли суннат олимлари уларни танийди. Солиҳ инсонлар каби кўриниб, суҳбат қиладилар. Кофир бўлган жинлар инсонларга турли шаклларда зарар берадилар. Инсондан ажралмай турли шаклларга кира оладилар. Масалан, микроб шаклига кириб, инсоннинг томирларида юради. Фақат мўминларнинг юрагига кира олмаса ҳам, қалбига васваса солиши мумкин. Эчки, илон, мушук шаклига кирганлари кўп кузатилган.

Кофир жинлар яхши инсон шаклига ҳам кириб, яхши ва фойдали ишлар қилиши мумкин. Кофир ва фосиқлар билан дўст бўлиб олгандан кейин ҳеч улардан ажралмай, гуноҳ ҳамда куфрга судрайди. Жинлар ва шайтонлар тушда ҳам кўринади. Жуда чиройли шаклга кириб, иҳтилом (жунуб бўлиш)га сабаб бўлади. Фаришталар инсонни жинларнинг зараридан сақлайди. Ояти карима ва дуо ўқиб, Аллоҳу таолога сиғинганларга ҳам жинлар ҳеч нарса қилолмайди.

Инсонларга касалликларнинг даволарини ва керакли дориларни ўргатганлари, тутқаноқ хастасининг баданига кириб, унга зарар берганилиги, инсонларга назари текканлиги китобларда ёзилган. Жин уч синфга бўлинади:

1. Ел ва ҳаво каби бўлганлар.

2. Ердаги қўнғиз ва жониворлар каби бўлганлар.

3. Диннинг амр ва тақиқларига бўйсунишга мажбур бўлганлар. Буларга ҳисоб ва азоб бор.

Жин олов ва ҳаводан яратилганлиги учун жуда енгилдир. Тез ҳаракат қилади, енгил бир туртиш билан ўладилар. Умрлари қисқа, дин билимлари оз ва кибрли бўладилар. Бир-бирлари билан доимо урушиб юрадилар. Жинларнинг ўлими ерда йўқ бўлиш билан тугайди. Қарилари ёшариб, гўдаклик ҳолига келади ва ўлиб, ерда йўқолади.

Кофир жинлар фолчи ва сеҳр-жоду қиладиганлар кимсалар билдирган кишиларга сеҳр-жоду қиладилар. “Ҳадиқа”даги ҳадиси шарифда “Сеҳр (жоду) қилган, қилдирган ва бунга ишонган бизлардан эмас” деб буюрилган. Фолчилар, мунажжимлар ва жинлар билан гаплашиб ҳар саволга жавоб берувчилар сеҳр-жоду қилувчилар синфига киради. Буларнинг олдига бориб, сўзлаганларига, қилганларига ишониш, баъзан тўғри чиқса ҳам, Аллоҳдан бошқасининг ҳамма нарсани билишига ҳамда истаганини қилишига ишониш бўлиб, куфрдир.

Ўтган нарсаларни жиндан сўраш жоиз, келажакда бўладиган нарсаларни сўраш эса жоиз эмас. Чунки келажакни ва ғайбни фақат Аллоҳу таоло билади. Кофир жинлар ёлғончи бўлганлиги учун бўлиб ўтган нарсаларни ҳам кўрмасдан туриб кўрдик дейишлари мумкин. Жин билан гаплашадиганларга бориб, инсонни жиндан қутқарганига ишониб, унга пул бериш жоиз эмас.

Жиндан қутулиш учун энг таъсирли қурол Калимаи тамжид, яъни “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ алиййил азим” ва истиғфор дуосидир. Буларни ўқиб юрган кимсадан жинлар қочади ва сеҳр-жоду бузилади. Жин мактуби дейилган дуони ёнида олиб юрган ёки уйида сақлаган кимсага жин тегмайди, ҳатто кишига ўрганиб, ёпишиб олган жин ҳам кетади.

Оятил курси, Ихлос, Муаввизатайн ва Фотиҳа сураларини тез-тез ўқиб туриш ҳам инсонни жиндан муҳофаза этади. Бу ояти карималарни ўқиш билан, бу мактубни ёнида олиб юриш билан, шифо оятларини ўқиш билан ва буларни сувга эзиб, фойдаланишни истаганлар аҳли суннат эътиқодига мос тўғри имон соҳиби бўлиш керак. Буларни ёзган ва ишлатганнинг эътиқоди тўғри бўлмаса ва ҳаром ишлайдиган бўлса, фойдаси тегмайди.

Жин ва шайтон ёмонлигидан сақланиш учун, тутқаноқ касали ва сеҳр-жодуга қарши ҳимоя этувчи оят дейилган “Ояти хирз”ни етти кун ўқиш ва бу оятларни ёнида олиб юриш керак.

Авлиёларнинг руҳлари кўринмай ҳам, кўриниб ҳам севганларига фойда беради ҳамда балолардан сақлайди. Уларни танишга, севишга ва севилишга ҳаракат қилиш керак.