Йигирма сонияда қилдирмоқчимисан?

ЙИГИРМА СОНИЯДА ҚИЛДИРМОҚЧИМИСАН?

Жунайд Бағдодий ҳазратларига бир куни шайтон айтибди:

- Эй Жунайд, сен каби юксак даражага етишган бошқа бир зотни билмайман. Йигирма йилдан бери сенга ҳеч бир истаганимни қилдиришга муваффақ бўлмадим. Бунга қандай эришдинг?

Жунайд Бағдодий ҳазратлари дедики:

- Даф бўл, малъун! Энди мени ўзини ёқтириш касаллигига дучор қилмоқчимисан? Йигирма йилда қилолмаганингни йигирма сонияда қилмоқчимисан? Кўзимдан йўқол!