Шамотат – ўзгалар бошига тушган кулфатга, зарарга севинишдир. Ҳадиси шарифда “Диндош биродарингизга шамотат қилманг! Шамотат қилсангиз, Аллоҳу таоло кулфатни ундан олиб сизга беради” деб марҳамат қилинган. Золимнинг зулмидан, иғвосидан қутулиш учун унинг ўлимига севиниш шамотат бўлмайди. Душман бошига келган ўлимдан бошқа кулфат-балоларга севиниш шамотат бўлади. Айниқса, ўша балолар келишида ўз ҳиссаси борлигини ўйлаб қувониш, масалан, (бад-)дуом қабул бўлди деб ўйлаб хурсанд бўлиш ундан ҳам ёмонроқ. Бу ужб деган ёмон хулқ орттиришига сабаб бўлади. Ундай пайтда ғаними бошига келган балонинг, ўзи ҳақида макр ва истидрож бўлиши мумкинлигини ўйлаш керак. Ғанимидан бало-кулфатларнинг кетишига дуо қилиш лозим. Ҳадиси шарифда “Мусулмоннинг диндош биродарига ортидан қилган хайр дуоси қабул бўлади. Бир фаришта Аллоҳ шу эзгуликни сенга ҳам берсин, омин, дейди. Фариштанинг дуоси рад этилмайди” деб марҳамат қилинган. Агар душман золим бўлиб, бошига келган бало бошқаларга зулм қилишига моне бўлса, унда балонинг келишига севиниш шамотат бўлмайди. Аксинча, дин ғайрати бўлади. Дин ғайрати, иймоннинг қувватли эканини кўрсатади. Аллоҳ учун ғайрат қилиш яхши. Ҳайвоний орзулар учун ғайрат қилиш яхши эмас. Аслида золимга ҳам бало келишига хурсанд бўлиш яхши эмас. Лекин одамларга зулм қилишига моне бўлгани ва бошқа золимларнинг ҳам ундан ибрат олишлари учун жоиз бўлмоқда.
Энг кўп ўқилганлар