Кишидаги идрок этиш ҳолатининг бошқа бир шахс тарафидан турли таъсир йўллари билан ўзгартириши натижасида вужудга келган махсус уйқу ҳолига гипноз ёки гипнотизм дейилади.
Гипноз ҳодисасини очиқлаб берадиган теория ҳали ҳам йўқ. Теориялардан бири кўра гипноз бу – бир уйқу туридир. Рус физиологи Иван Павлов гипнозни уйқуга кетишдан бироз аввал пайдо бўладиган рефлексларнинг шу вақтда ҳосил бўладиган бир ўтувчи ҳолат деб таърифлаган.
Гипнозда ухлатиш асосий масала эмас. Уйқудаги киши саволларга жавоб бера олади. талқин этилган баъзи истакларни бажара олади. Гипноз ухлаган кимсанинг бутунлай ухлатиб қўйган кишининг иродаси остига кириши эмас. Икки тарафли истак билан бу ҳол вужудга келиши мумкин.
Австрияли доктор Антон Месмер хасталарнинг устидан магнит ўтказганда бу кшиларда қизиқ ҳолатлар пайдо бўлганини кузатди. Месмер ўтказган бу даволаш вақтида бир уйқу ва идрок ўзгариши вужудга келарди. Франция фанлар академияси Месмернинг бу даволаш натижаларини кўрди, фақат у суянган теорик асосларни рад этди. француз доктор Бернхеим гипноз вақтида қилинган талқиннинг аҳамиятини ўртага қўйди. Инглиз ва Америка тиббиёт ассоциацияси тиббий даволашда гипнознинг ўрнини қабул этдилар.
Пенсилвания тиббиёт факультети таълим аъзоси Франк Марлове “Гипноз бу – маълум бир нуқтада тўпланган қуюқ концентрациядир” деб айтган ва жарроҳлик амалиётларида наркоз қўлланмай, гипноз фойдаланмоқда.
Транс ҳолатини (уйқу ва уйғоқлик орасида ҳолат) таъминлаш учун турли методлар бор. Булардан энг тарқалгани “ўзаро нигоҳ алмашиш”дир. Гипнозчининг кўзига кўзларини тиккан кимсага аста-секин қовоқларининг оғирлашиб бораётганини ва уйқуга кетаётгани талқин этилади. Гипноҳ ҳолатининг энг аҳамиятли хусусияти кишида ўртаг қўйган талқинга очиқ ҳолатидир. Киши гипнозчи тарафидан ўртага қўйилган фикрларни тараддудсиз қабул қилади. Ҳатто кишига гипноздан кейин қиладиган ишини талқин этсалар, улар ўз хоҳиши билан ва вақти келганда буларни бажаради.
Гипноз ёрдамида транс ҳолига келтирилган кишида вужудга келган ярим уйқу ҳолати енгил, ўрта ва чуқур гипноз сифатида турларга бўлинади. Енгил транс дейилган ҳолатда кўзлар юмилади, нафас олиш секинлашади, киши фақат оддий талқинларни гипноздан кейин бажара олади. Ўрта транс ҳолида қисман хотирасизлик ҳосил бўлади. Талқин йўли билан баъзи галлюцинацияларни пайдо қилиш мумкин. Чуқур трансда умумий хотирасизлик пайдо бўлади. Киши кўзлари очиқ бўлган ҳолда талқин этилганларни қилади. Бу шаклда кишининг маълум бир вужуд қисмида талқин билан сезишни йўқотади. Бу орқали жарроҳли амалиётлари амалга оширилади.
Ухлатилган кимса уйғотилмасдан транс ҳолатида давомли қолмайди. Чунки гипноз ўзаро гаплашиш ва алоқа орқали бўлади. Улардан бирининг ишни тўхтатиши ёки истамаслиги билан гипноз тугайди.
Гипноз стомотология, акушерлик, жарроҳлик соҳаларида қўлланилиши мумкин. Психологлар хасталаридан ўтмишда бўлган ва хотирлашни истамайдиган ёки онг-идрок тагига яширган ҳодисаларни гапиртириш учун гипноздан фойдаланадилар.
Отогипноз бир кишининг ўзига ўзи талқин этиш орқали тарнс ҳолатига тушишидир. Турли ишлар бу йўл билан ўз-ўзига талқин этилиши мумкин. Кечқурун ётаётган вақтида отогипноз йўли билан транс ҳолатига тушган ва ўзига соат бешга қадар ухлаб, шу вақтда уйғонишини талқин этган кимса белгиланган вақтда уйғонади.