...

Имом Ашъорий

Аҳли суннатнинг икки эътиқод имомидан бири. Исми Али бин Исмоилдир. Куняси Абул Ҳасандир. 260 ёки 266 (м.879) йили Басрада туғилди. 324 ёки 330 (м.941) йили Бағдодда вафот этди. Басра дарвозаси билан Карҳ орасидаги қабристонга дафн этилди. Насаби Асҳоби киромдан буюк бир саҳобага бориб тақалади. Шажараси қуйидагича: Али бин Исмоил бин Исҳоқ бин Салим бин Исмоил бин Абдуллоҳ бин Мусо бин Билол бин Аби Бурда бин Абу Мусал-Ашъорий.

Имом Ашъорий ўгай отаси билан мутазила фирқасида бўлган Абу Али Жуббаининг талабаси бўлганидан бу бузуқ йўлда етишди. 40 ёшигача мутазила фирқасида бўлди. Бу фирқанинг машҳурларидан бўлди. 40 ёшидан кейин Рамазон ойида кўргани тушида Пайғамбар жанобимизнинг амри билан бу бузуқ йўлдан чиқиб, аҳли суннат эътиқодига кирди.

Бу тушни кўрганидан кейин 15 кун уйидан чиқмади. Масалаларни тубигача тадқиқ қилиб, кўздан кечирди. Сўнра Басра масжидига бориб, курсига чиқди. Бу вақтларда мутазила бузуқ йўлининг машҳур ва қувватли олимларидан бўлган имом Ашъорий курсида ўтириб жамоатга шундай деди: “Эй инсонлар! Кўпдан бери сизларга кўринмадим. Диққат билан ўйладим, инсоф билан тадқиқ қилдим. Ёнимдаги далилларни кўздан кечирдим. Қайси бирини танлашда қийналдим. Охирида Аллоҳу таолодан мени ҳидоятга, тўғри йўлга қовуштиришини истадим, дуо этдим. Аллоҳу таоло мени тўғри йўлга қовуштирди. Мутазила фирқасига оид эътиқодларимдан воз кечиб, қутулдим.” У ўзининг аҳли суннат эътиқодига кирганини барчага маълум қилди.

Авваллари мутазила йўлида ёзганларини ва билдирганларини бекор қилди. Аҳли суннат эътиқодида китоблар ёзиб тарқатди. Умрининг охиригача бу тўғри эътиқодни тарқатишга уринди.

Абул Ҳасан Ашъорий ҳазратларининг аҳли суннат мазҳабига ўтиши билан калом илми мутазиланинг қўлидан қутулди. Уларнинг қўлида зарарли ва таҳликали бўлгани билан тўғри йўлда тушганидан кейин бу йўлдагиларга йўлбошчи бўлди. Унинг аҳли суннатга ўтиши аҳли суннат эътиқодининг тарқалишида катта ғалаба бўлди. Шу замонда таъсирли ва зарарли бўлган мутазила йўлидагилар имом Ашъорий ҳазратлари томонидан овозлари ўчирилди. Уларни шундай қийнаб сиқдики, барчаси кичик ва ожиз чумолилардек бўлиб қолдилар. Аввалги устози, мутазила фирқасининг кўзга кўринганларидан бири бўлган Абу Али Жуббаи билан қилган мунозарасида уни мағлуб этди. Жуда машҳур бўлишига қарамай, имом Ашъорий ҳазратлари олдида жавоб беришдан ожиз қолди.

Абу Саҳл Сулукий шундай билдиради:

Басрадаги бир мажлисда Абул Ҳасан Ашъорий билан мутазилалар орасида шиддатли бир мунозара бўлди. Мутазилаликлар жуда кўпчилик эди. У билан ким мунозара этсада, енгилиб, жим қоларди. Шундай бўлдики, бу куни бошқа ҳеч ким унинг олдига чиқа олмади. Иккинчи марта шундай мунозарага борганимизда мутазила фирқасидан ҳеч ким келмаган, мунозарага жасорат эта олмаган эдилар. Буни кўриб бир зот имом Ашъорийга “Бари қочиб қолибди. Ёзиб эшикка осиб қўй” деди.

Имом Ашъорий ҳазратлари тафсир, ҳадис ва фиқҳ илмини замонининг машҳур олимларидан бўлган Закариййа бин Яҳё ас-Сажийдан, Абу Ҳанифа ал-Жумхий, Саҳл бин Сарҳ, Муҳаммад бин Ёқуб ал-Мукрий, Абдуррахмон бин Халаф ад-Дабийдан ўрганган эди.

Имом Ашъорий ҳазратлари тасаввуф илмида ҳам олим ва авлиё эди. Абу Исҳоқ Исфароний шундай деганди: “Менинг илмим Шайх Абул Ҳасан Бахилийнинг илми ёнида денгиздан бир томчи кабидир. Абул Ҳасан Бахилийнинг ҳам “Менинг илмим Абул Ҳасан Ашъорийнинг илми ёнида денгиздан бир томчидир” деганини эшитдим.”

Имом Ашъорий жуда ширин, очиқ ва ишонарли қилиб гапирарди. Шу сабабдан устози бўлган Жуббаи авваллари мунозарага ўзининг ўрнига уни юборарди. Ҳақнинг, тўғриликнинг ўртага чиқиши учун курашишни севар, ёзиб ва тушунтириб ҳақиқатни мудофаа этишдан қайтмасди.

Асарлари:

Имом Ашъорий ҳазратларининг асарлари беш гуруҳда тўпланган:

1. Қирқ ёшигача мутазила фирқасида бўлган вақтларида ёзган асарлари. Буларни кейинчалик бекор қилган.

2. Файласуф, яҳудий, насронийларга ёзган раддиялари.

3. Хорижий, мутазила, шиа ва зоҳирия фирқаларига ёзган раддиялари.

4. Баҳслар.

5. Ўзидан сўралган саволларга жавоб қилиб ёзган рисола ва бошқалар.

Имом Ашъорий ҳазратларининг жуда кўп асарлари бор.

“Ал-Умад” номли асарда билдирилган китоблардан баъзилари:

1. Китоб-ул фусул. Мулҳидлар (динсизлар), табиатчи файласуфлар, дайрийлар, замон ва оламнинг қадим эканлигига ишонганларга раддиядир. Бу китобда браҳманлар, яҳудийлар, насроний ва мажусийларга ҳам жавоб берилган. Бу китоб буюк асардир.

2. Мужаз. Ўн икки китобдан иборат.

3. Халқ-ул афъол.

4. Иститаа ҳақида китоб.

5. Сифатлар ҳақида китоб.

6. Ал Лума фил радди ала аҳлиз-зайги вал бида. Қуръони карим, Аллоҳу таолонинг иродаси, Аллоҳу таолонинг кўриниши, иститаа, вад, ваид ва имомат масалаларида баҳс юритилган ўн бўлимдан иборат қийматли бир китоб. Яқин вақтларда Миср ва Байрутда босилган. Бундан ташқари, Байрут нашрида Ричард Ж.Мак Карти тарафидан бир муқаддима ва инглизча таржимаси бор.

7. Рисолат-ул имон. Шитта бу китобни немисчага таржима қилган.

8. Китоб-ул фунун. Мулҳидларга жавоб сифатида ёзилган.

9. Китоб-ун наводир. Калом илмининг нозикликларини билдиради.

10. Даҳрийларнинг аҳли тавҳидга қарши билдирган бутун эътирозлари тўпланган китоб.

11. Ал жавҳар фир-Радду ала аҳли зайги вал мункар.

12. Назар, истидлол ва шартлари ҳақида Луббоининг саволларига жавоб берилган китоб.

13. Маколат-ул фалосифа. Фалсафачиларга жавоб сифатида ёзилган бир китоб.

14. Жавоб-ул Хуросониййун. Турли масалаларни ўз ичига олган.

“Ал-Умад”да билдирилганлар бошқа Ибн Фуракнинг зикр этган асарларидан баъзилари:

1. Таносуҳга ишонган ҳақида асар.

2. Мантиқчиларга доир ёзилган асар.

3. Насронийлар ҳақида ёзилган иктоб.

4. Далоил-ун-нубувва ҳақида китоб

Имом Ашъорийнинг бундан ташқари, Рисола катаббина билан Аҳлис-сағр би боб-ул-абвоб номли асари бор. Китоб Кавказ тоғларининг Ҳазар денгизи билан туташган ерида боб-ул авбоб (Дарбанд) дейилган касабанинг олимларига ёзилган.

Булардан бошқа шу асарлари ҳам машҳурдир:

Макалат-ул исламиййин. Бу асарда эътиқодий фирқалар ва калом илмининг нозик масалаларидан баҳс этилган.

Ал ибана ан усул-уд-дунё. Аҳли суннатдан бошқа фирқаларни рад этиш учун ёзилган бўлиб, бу хусусдаги далилларни ўз ичига олган асар.

Қавл-ул жумлат, Асҳоб ул ҳадис ва Аҳлис сунна фил эътиқод (нашр этилмаган).

Рисолат-ул истиҳсан ал-Ҳавду фи илм-ил келам. (Нашр этилган, инглизча таржимаси бор.)

Изоҳ-ул бурҳон ат-Табйин ала усулид-дин.

Китоб-ул улум.

Тафсир-ул Қуръон аш-шарҳ ват-тафсил.