Савол: Таомга бошлаётганда бисмиллоҳ айтиш фарзми?
Жавоб: Фарз эмас. Таомга бошлаётганда бисмилло айтиш, яъни “Бисмиллоҳиррахмониррахим” дейиш ва еб бўлгандан кейин “Алҳамдулиллоҳ” дейиш суннатдир. (Ҳиндия)
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Овқатланиб бўлгандан кейин “Алҳамдулиллоҳиллази атамана ҳазаттаома ва разақана мин ғайри ҳавлин минна ва ла қувваҳ” дуосини ўқиган кимсанинг гуноҳлари авф бўлади.” (Абу Довуд)
“Бир кимса еб-ичгандан кейин “Алҳамдулиллоҳиллази атамани ва ашбаони ва сакани ва арвани” дуосини ўқиса, онасидан туғилган кундагидек гуноҳсиз бўлади.” (Ибн Сунний)
Пайғамбар жанобимиз овқатдан кейин “Алҳамдулиллоҳиллази атамани ва сакана ва жаолана муслимин” дуосини ўқирди. (Термизий)
Овқатдан кейин юқоридаги дуоларни ҳам ўз ичига олган қуйидаги дуони ўқиш яхшироқ бўлади:
“Алҳамдулиллоҳиллази ашбаона ва арвани мин ғайри ҳавлин минна ва ла қувваҳ. Аллоҳумма атимҳум кама атамуна. Аллоҳуммарзуқна қалбан тақиййан минашширки бориййан ла кофиран ва шақиййан вАлҳамдулиллоҳи раббилоламин.”
Маъноси:
Бизнинг кучимиз ва қувватимиз бўлмасдан, бизни неъматлари билан тўйдирган ва чанқоғимизни кетгизган Аллоҳу таолога ҳамдбўлсин. Ё Рабби, бизга бу таомни ҳозирлашда меҳнати сингган ва бизга бу неъматларни икром этганга сен ҳам икром эт. Ё Рабби, бизнинг қалбимизни ширк, куфр ва ёмонликлардан сақла. Бизларга динимизнинг амрларига бўйсунган бир қалб насиб эт!
Шукр дуоси
Ҳар тонгда бир марта “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин нематин ав би ахадин мин халқика фа минка вахдака ла шарика лака фа лакал ҳамду ва лакашшукр” дейиш керак ва ҳар шомда “ма асбаҳа” ўрнига “ма амса” деб барини айнан ўқиш лозим. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Бу дуони кундуз ўқиган кимса бу куннинг шукрини қилган бўлади. Кечқурун ўқиса, шу кечанинг шукрини бажарган бўлади” деб марҳамат қилдилар. Таҳоратли ўқиш шарт эмас. Ҳар кун ва ҳар кеча ўқиш керак. бу шукр дуоси юқоридаги таом дуосига қўшиб ўқилса, яхши бўлади.
Шукр дуосининг маъноси:
Ё Рабби, менга ва бошқа яратганларингга берган моддий ҳамда маънавий неъматларнинг тонгга (шомга) қадар бизнинг ёнимизда қолиши ёлғиз Сендандир. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамдва шукр этамиз.