Савол: Дуо қилишда овозсиз, кўнглидан ўтказиб, ичидан ўқиса бўладими?
Жавоб: Ўзи эшитадиган даражада ўқиш лозим.
Савол: Оятал курсини, қисқа сураларни ёки “Ла ҳавла..., Ла илоҳа иллаллоҳ” каби зикрларни йўлда, автобусда кетаётганда лабларини қимирлатмасдан, кўнглидан ўтказиб айтиш тўғрими?
Жавоб: Ўзимиз эшитадиган даражада ўқишимиз керак. Бўлмаса ибодат этган бўлиб ҳисобланмайди. Фақат ёлғиз қалбни тозалаш нияти билан калимаи тавҳид, яъни Ла илоҳа иллаллоҳ кўнгилдан ўтказиб айтиш мумкин. Бу овозсиз зикрдир.
Савол: Намоздан кейин ва бошқа вақтларда қилинган дуоларни, айтган тасбеҳларимизни кўнгилдан ўтказсак ҳам бўладими ёки ўзимиз эшитадиган даражада айтишимиз керакми?
Жавоб: Дуоларни ўзимиз эшитадиган даражада ўқишимиз керак. Тасбеҳ ўгираётганда ҳам ўзимиз эшитадиган даражада ўқишимиз лозим. Лабларни қимирлатмасдан тасбеҳларни, дуоларни овозсиз ўқиш жоиз бўлмагани каби баланд овозда ҳам айтиш жоиз эмас. Намоз ўқиётганда ўзи эшитадиган даражада ўқимаса, намози саҳиҳ бўлмайди.