...

Қабул бўлмайдиган дуо борми?

Савол: “Қабул бўлмайдиган дуога омин дейилмайди” дейиш куфрга сабаб бўладими?

Жавоб: Аввало қабул бўлмайдиган дуо бўладими ёки йўқми, шуни аниқлаб олайлик. Масалан “Ё Рабби, мени Пайғамбар эт” дейиш қабул бўлмайдиган дуодир. Бундай дуо қилиш Аллоҳу таолонинг амрига тескаридир ва бундай дуога омин дейилмайди.

Асосан Аллоҳу таолонинг одатларига зид бўлган дуоларга омин дейилмайди. Масалан “Мени ўлдирма, мени фаришта қил, мени аёлга айлантир” деган каби. Айниқса ибодат қилмай туриб, Жаннатга кириш учун дуо қилиш ҳам гуноҳдир. (Ислом ахлоқи)

Демак, қабул бўлмайдиган ва омин дейилмайдиган дуолар бор. Бу жиҳатдан “Қабул бўлмайдиган дуога омин дейилмайди” дейиш куфрга сабаб бўлмайди. Фақат бундай гапларни гапирмаган яхши.