...

Уйга кириб-чиқишда ўқиладиган дуо

Савол: Уйга кириб-чиқишда қайси дуоларни ўқиш керак?

Жавоб: Уйга киришда Оятил курси ва Ихлос сурасини ўқиб кириш керак. Ҳадиси шарифда “Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди” деб марҳамат қилинди. (Эй ўғил илмиҳоли)

Асҳоби киромдан Суҳайл (родиаллоҳу анҳ) бу тавсияга амал қилиб, бой-бадавлат бўлган. Уйга ўнг оёқ билан кириб, салом бериш лозим. Уйда ҳеч ким бўлмаса “Ассалому алайна ва ибодиллоҳиссолиҳин” дейиш керак. Уйдан чиқаётганда Оятил курси ўқиш керак. Бир ҳадиси шарифда “Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳ таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади” деб марҳамат қилинди. (Термизий)

Уйдан чиқишда Оятил курси ўқиган кимса ҳар ишида муваффақиятга эришади. Уйга келгач яна ўқиса, икки Оятил курси орасидаги барча ишлари хайрли бўлади. Ҳадиси шарифда “Кимки уйидан чиқаётганда Оятил курси ўқиса, етмиш фаришта у уйга қайтганга қадар унга дуо ва истиғфор ўқийдилар” деб марҳамат қилинди. (Эй ўғил илмиҳоли)

Ҳар куни эрталаб “Ўзимнинг, оила аъзоларимнинг ризқини ҳалолдан топиб, ҳеч кимга муҳтож бўлмаслик, ибодатларимни тўғри қила олишим ва инсонларга хизмат этишим учун ишимга боряпман” деб ният қилиш керак.