Фақирликдан қутулиш учун дуо

Савол: “Шу дуони ўқиган фақирликдан қутулади” дейилади. Дуо ўқиш билан фақирликдан қандай қутулиш мумкин?

Жавоб: Динимиз нафақани ишлаб топишни амр этмоқда. Ҳазрати Умар “Ишлаб пул топинг, меҳнат қилмасдан ризқ кутманг. Аллоҳу таоло кўкдан пул ёғдирмайди” деб айтган. Ҳазрати Луқмони Ҳаким ҳам “Ишламасдан муҳтож бўлганнинг дини ва ақли нуқсонлидир” деб айтган.

Ризқ учун андиша қилмаслик керак. Қуръони каримда “Ҳар жонлининг ризқи Аллоҳга оиддир” деб буюрилди. (Ҳуд, 6)

Ҳадиси шарифларда ҳам марҳамат қилиндики:

“Энг гўзал ризқ ҳалол ва ҳаромга эътибор берилиб, пешона тери билан топилган ризқдир.” (Насоий)

“Ибодат ўн қисмдир, тўққизи меҳнат қилиб, ҳалолдан пул топишдир.” (Дайламий)

“Ризқ учун ташвиш чекма, тақдир этилган ризқ сени топади.” (Исфаҳоний)

Ота-онага, фарзандларига қараш, ҳеч кимга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилиш жиҳоддир.” (И.Асакир)

“Эҳтиёжини халққа арз этган эҳтиёжидан қутулмайди, Аллоҳга арз қилган эҳтиёжидан қутулади.” (Ҳаким)

Шу дуони ўқиган фақирликдан қутулади дейилганда, агар бу дуо қабул бўлса, унга пул топиш йўли очилади ёки кутмаган жойидан ризққа қовушади деганидир. Хасталиги учун дуо этган кимса ҳам шифога сабаб бўлган дорига ёки бошқа бир сабаб билан сиҳатга қовушади. Ҳаракат қилиш, меҳнат қилиш ризқни орттирмайди. Ризқни берувчи Аллоҳу таолодир. Меҳнат қилиш сабабга ёпишиш деганидир. Сабабларга ёпишиш суннатдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Умрим узун, ризқим мўл бўлсин деган, қариндошини зиёрат этсин, аҳволидан хабар олсин.” (И.Аҳмад)

“Тонг уйқуси ризққа монедир.” (Байҳақий)

“Аллоҳ қўрқувини сармоя этган ризққа тижоратсиз ва сармоясиз қовушади. Қуръони каримда “Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳу таоло унга бир чиқиш йўли эҳсон этади ва ризқини кутмаган жойидан юборади” деб буюрилди.” (Талоқ, 2-3; Табароний)

“Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши фақирлик кўрмайди.” (Т.Куртуби)

“Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган кимса минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул азийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа)

“Кунда юз марта “Ла илоҳа иллаллоҳ ал-маликул хаккул мубин Муҳаммадун Расулуллоҳ садиқул вадил амин” деган кимса фақирлашмайди, бадавлат бўлади. Қабрда йўлдош бўлади, Жаннатнинг эшигини очган бўлади.” (Хатиб)

“Ризққа қовушган кўп ҳамд этсин. Ризқи камайган истиғфор этсин.” (Хатиб) (Ҳамд – Алҳамдулиллоҳ, истиғфор – астағфируллоҳ деганидир. Истиғфор этиш гуноҳларининг кеячирилишига сабаб бўлган яхшиликларни қилишдир.)

Фарзандларини бошқаришда қийналган бирига Пайғамбар жанобимиз “Нимага истиғфор айтмаяпсан? Мен кунда юз марта истиғфор айтаман” деб марҳамат қилдилар.

Ҳасан Басрий ҳазратларига етишмовчиликдан, фақирликдан, фарзанди йўқлигидан шикоят қилдилар. Барчасига истиғфор ўқишларини буюрди. Сабаби сўралганида Қуръони каримдан уч ояти карима ўқиди. Маоли қуйидагича: “Кечиримли бўлган Раббингизга кўп истиғфор айтингки, кўкдан мўл ёмғир ёғдирсин. Сизга мол-мулк ва фарзандлар билан ёрдам этсин, сиз учун боғлар, ирмоқлар берсин.” (Нуҳ, 10-12)

Истиғфор этадиган вақт 100 марта “Астағфируллоҳ мин кулли мо карҳаллоҳ, астағфируллоҳилазим аллази ла илоҳа илла ҳувал хаййул қаййума ва атубу илайҳ” деб айтиши ва маъносини фикридан ўтказиб сўзлаши лозим. Маъноси қуйидагича:

“Рози бўлмаган нарсаларингдан қилганларимни авф эт ва қилмаганларимни қилишимдан сақла. Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Хай, Қаййум ва Азийм бўлган Аллоҳга истиғфор этаман ҳамда гуноҳларимга пушаймон бўлиб, Унга сиғинаман.” Азийм – зоти ва сифатлари камолда; Хай – азалий ва абадий ҳаёт билан тирик бўлган; Қаййум – зоти билан қоим бўлган, яратган ҳар бир нарсасини борлиқда турдирган деганидир.

Қарздан қутулиш учун Аллоҳумма акфини биҳалолика ан ҳаромика ва ағнини би фадлика амман сивака дуосини ўқиш лозим.

Ҳадиси шарифда “Ё Муаз, шу дуони ўқисанг, тоғдек қарзинг бўлса ҳам Аллоҳ ундан қутулишингни насиб этади” деб марҳамат қилинди. Оли Имрон сурасининг 26-оятини ўқигандан кейин қуйидаги дуо ўқилади: Ё Рахманаддунё вал охирати ва рахимаҳума тути минҳума ма ташау ва тамнау ма ташау фарҳамни раҳматан туғни биҳа ан раҳмати ман сивака. Аллоҳуммакди анни дайни. (Ҳаким)

Ҳар турли тадбирлар қилгандан кейин ҳам бой бўлолмаган ҳолига шукр этиши, фақирликка сабр этиши керак. Чунки ҳадиси шарифда “Фақирлик дунёда қусур бўлса ҳам, охиратда зийнатдир” деб марҳамат қилинди. Бир киши “Ё Расулуллоҳ, қасамки, сени севаман” деди. Буни уч марта такрорлади. Расулуллоҳ жанобимиз унга “Мени севган кимса фақирлик учун бир зирҳ тайёрласин. Чунки мени севган кимсага фақирлик тоғдан юмалаган тошдан ҳам тез келади” деб жавоб бердилар.

Мол қанчалик кўп бўлса ҳам ҳисоби бор, ҳаромдан топилган бўлса азоби бор. Қуръони каримда маолан “У куни сизга берилган ҳар бир неъматдан сўроққа тортиласиз” деб буюрилди. (Такосур, 8)

Савол: Пайғамбар жанобимиз Асҳоби киромдан Абу Умама ҳазратларига дарддан ва қарздан қутулиши учун ўргатган дуоси қайси?

Жавоб: Асҳоби киромдан Абу Саид Худрий ҳазратлари билдиради:

Расулуллоҳ жанобимиз бир куни масжидга кирди. У ерда Ансордан Абу Умамага дуч келиб “Ё Абу Умама! Намоз вақтидан ташқари вақтда нимага масжидда ўтирибсан?” деб сўрадилар. Абу Умама “Менга ёпишган дард ва қарзлар юзасидан, ё Расулуллоҳ” деб жавоб берди. Расулуллоҳ “Сенга бир дуо ўргатаман. Бу дуони ўқиган вақтингда Аллоҳу таоло дардингга даво беради, қарзларингни тўлашингга имкон беради. Тонгда ва шомда шу дуони ўқи” деб марҳамат қилдилар. Дуо қуйидагича: Аллоҳумма инни аузу бика минал ҳамми вал хазан ва аузу бика минал ажзи вал касал ва аузу бика минал жубни вал бухи ва аузу бика мин ғалабатид-дайни ва қаҳрир рижол.

Ҳазрати Абу  Умама “Бу дуони ўқиб, дард ва қарздан қутулдим” деди. (Абу Довуд)

Бу дуо “Ё Рабби, қадардан, дарддан, ожизликдан, танбалликдан, қўрқувдан, хасисликдан, қарзимни тўлай олмасликдан ва инсонларнинг қаҳридан сенга сиғинаман” деган маънони англатади.