Савол: Бир қизнинг солиҳ ота-онасининг гапига кирмай, севган кишиси билан турмуш қуриши жоизми? Ота-онанинг фарзанди устида қандай ҳақлари бор?
Жавоб: Имом Насафий ҳазратлари билдиради: Ота-онанинг фарзандлари устида саксон ҳақи бор. Ҳадиси шарифда “Ота-онасини динга мос хизматлари билан рози қилган, Аллоҳу таолони рози қилган бўлади. Уларни ғазаблантирган, Аллоҳу таолони ғазаблантирган бўлади” деб марҳамат қилинди. (Ибн Нажжор)
Ҳасан Басрий ҳазратлари Каъбани тавоф этаётганида елкасига бир юк ортиб олган бирини кўриб деди:
- Нимага юк кўтариб олиб, тавоф этяпсан?
- Бу юк эмас, отам. Уни Шомдан етти марта елкамда кўтариб келиб, тавоф этдим. Чунки менга динимни, имонимни ўргатди. Мени ислом ахлоқи билан тарбиялади.
- Қиёматгача елкангда кўтариб юрсанг ҳам, агар бир кўнглини ранжитиб қўйсанг, қилган хизматларинг бекорга кетади. Бир марта кўнглини олсанг, шунча қилган хизматларингни ўрнини босади.
“Ё Расулуллоҳ! Онам мушрик, унга яхшилик қилсам жоизми?” деб сўраган кишига “Ҳа, онангга яхшилик ва эҳсонда бўл” деб марҳамат қилинди. (Абу Довуд)
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:
“Энг фазилатли амал вақтида қилинган намоздан кейин ота-онага яхшиликдир.” (Муслим)
“Ота-онага эҳсон бадбахтликни саодатга айлантиради, умрни узайтиради ва инсонни ёмон ўлимдан сақлайди.” (Абу Нуайм)
Ота-она золим бўлиб, фарзандига зулм этсалар ҳам, гуноҳ ишлашни амр этсалар ҳам уларни ранжитмасликка, хафа қилмасликка ҳаракат қилиш керак. уларни ранжитадиган сўз ва ҳаракатлар жоиз эмас.
Ота-она ёмон бўлса ҳам улар билан яхши муносабатда бўлиш лозим. Уларни зиёрат қилишни тарк этиш, катта гуноҳдир. Ҳеч бўлмаса, бировдан салом айтиб юбориб, хат ёзиб, телефон қилиб бу гуноҳдан қутулиш керак. (Ширъа)
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:
“Ота-онанинг кўнглини олган мўминга Жаннатнинг икки эшиги, ранжитганга ҳам Жаҳаннамнинг икки эшиги очилади.” (Байҳақий)
“Ота-онасини рози қилган мўмин нима қилса, қилсин, Жаҳаннамга тушмайди. Ранжитган эса Жаннатга кирмайди.” (Ширъа)
Жиҳодга боришни истаган бир кимсага Пайғамбар жанобимиз ота-онасининг соғ эканлигини билгач “Шу ерда қол, уларга хизмат қил, уларга хизмат ҳам жиҳоддир” деб марҳамат қилдилар. (Бухорий)
Жиҳодга боришни истаган бошқа бирига “Онангнинг ёнидан ажралма! Жаннат унинг оёғи остидадир” дедилар. (Насоий)
Бир кимса ҳижрат учун келиб “Ё Расулуллоҳ! Ота-онамни йиғлатиб келдим” деди. Пайғамбар жанобимиз бу ҳолатга ранжиб “Дарров ортингга қайт, уларни йиғлатганингдек, энди уларни кулдир!” дедилар. (Абу Довуд)
Ҳақ таоло “Ё Мусо, менинг назаримда энг оғир ва катта гуноҳ борки, у ҳам ота-она фарзандини чақирганда амрига бўйсунмасликдир” деб буюрди. (Ислом ахлоқи)
Ҳақ таоло “Биз инсонларга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия этдик” деб буюрди. (Аҳқоф, 15)
Ҳасан Басрий ҳазратлари “Олим бир фарзанднинг ота-онаси кофир бўлсалар ва қудуқдан сув чиқариш учун унга муҳтож бўлсалар, фарзанд бир неча челак сув чиқаргангандан кейин уф тортса, бу сабабдан бутун амалларининг савоби йўқ бўлади” деб айтди.
Пайғамбар жанобимиз “Она билан ўғилни бир-бирига қарши қилганга лаънат бўлсин” деб марҳамат қилгандилар. (Гуня)
Нима қилиб бўлса ҳам уларнинг розилигини олишга ҳаракат қилиш керак. Ҳадиси шарифда “Раббининг розилиги ота-онанинг розилигида, ғазаби ҳам уларнинг ғазабидадир” деб марҳамат қилинди. (Бухорий)
Уларни ранжитиб қўйишдан жуда қўрқиш. Исро сурасининг 23-ояти каримасида ота-онага яхши муомалада бўлмоқ, уларга юмшоқ ва ширин сўзли бўлмоқ амр этилмоқда.
Солиҳ ота-онанинг гапига кирмай, уларни ранжитиб турмуш қуришнинг хавфини юқоридаги оят ва ҳадиси шарифлардан яхши билиш керак.