Ҳаром моддани дори сифатида ишлатиш

Савол: Хасталик учун ҳаром бўлган бир нарсани ейиш ёки қўлланиш жоиз бўладими?

Жавоб: Ибн Обидин ҳазратлари айтадики: “Ҳаром бўлган нарсаларни дори сифатида қўлланиш хастага шифо бўлса ва ҳалол бўлган дори топилмаса, жоиз бўлади. Шифо эканлиги тажрибада кўрилган моддалар дори учун ҳалол бўлади. Ҳаром бўлган бир нарсанинг хастага даво бўлиши мусулмон бўлган бир мутахассис докторнинг гапи билан белгиланади. Ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло ҳаром бўлган нарсаларда сизга шифо яратмади” деб марҳамат қилинди. (Бухорий)

Таъсири бўлгани тажриба билан аниқланган ҳаром моддаларни зарурат туғилганда дори сифатида ишлатиш ҳаром бўлмайди.” (Радд-ул-мухтор)

“Заруратлар ҳаромни мубоҳ қилади” қоидасига кўра, бир касалликни даволаш учун ҳаром нарсадан фойдаланиш, едириш, ичириш керак бўлганда бу ҳаром нарса мубоҳ бўлади. Хаста ҳаром бўлган нарсани эмас, мубоҳ бўлган нарсани ишлатган бўлади. Яъни ҳаром мубоҳга айланади, касаллик мубоҳ модда ёрдамида даволанади.

Буни бир мисол билан тушунтирамиз: Буйракдаги тошни эритадиган ҳеч бир дори топилмаса, мусулмон бир доктор ҳаром бир модда билан даволанишни тавсия этса, дори топилмаганлиги учун ҳаром модда қўлланиш зарурати туғилади. Заруратлар ҳаромни мубоҳга айлантиргани учун ҳаром модда қўлланиш мубоҳ бўлади. Хаста шифо топадиган бўлса, мубоҳ сабабли бўлади. Ҳаром модда сабабли шифо топмайди.

Бу мавзуни яхши тушуниб олгач ҳаром моддани мубоҳга айлангандан кейин ишлатиш “Ҳаромда шифо йўқ” ҳадиси шарифига зид бўлмайди.

Савол: Доктор теридаги касаллик учун бошқа таъсир этадиган дори топмагани учун илон ёғини суриш кераклигини айтди. Бу жоизми?

Жавоб: Солиҳ доктор лозим топган бўлса, жоиздир. Лекин намоз ўқишдан аввал ювиб ташлаш керак.