Савол: Сирка билан шинни вақт ўтиши билан шаробга айланадими?
Жавоб: Йўқ, айланмайди.
Савол: Ейдиган маҳсулотлар ичида гелатин деган модда бор. Кўплари бунинг одатда тўнғиздан олинишини билдиради. Бу тўғрими? Яъни гелатин қўшилган маҳсулотлардан сақланиш керакми?
Жавоб: Динимизда ўлчов бор. Ейдиган маҳсулотингизда тўнғиз ёғи борлигини аниқ билмасангиз, у маҳсулотларни еб-ичсангиз бўлади.
Савол: Овқат пиширадиган, ейдиган идишларнинг оғзини берк сақлаш керакми?
Жавоб: Кечқурун ҳеч бир емакни очиқ қолдирмаслик керак. Ҳадиси шарифда “Ейдиган-ичадиган идишларни ёпиб юринг, йилда бир кеча вабо тушади, ёпилмаган идишларнинг ичига тушади. Бекитадиган нарса топмасангиз, бисмилло билан бир чўпни устига қўйинг” деб марҳамат қилинди. (Муслим)
Ҳамма вақт тартибли, саришта бўлиш, тозаликка риоя этиш жуда яхши бўлади. Ҳадиси шарифда “Идиш-товоқларни ювиш, уйни тоза тутиш, бойликка сабаб бўлади” деб марҳамат қилинди. (Хатиб)
Савол: Тумов бўлишим билан бурним бекилиб қолади. Спиртли дорининг буғини ҳидлаш жоизми?
Жавоб: Ҳа. Аммо спиртсизи бўлса, жуда яхши бўлади.
Савол: Какао ликёри бўлган шоколадни ейиш жоизми?
Жавоб: Ликёр мева, спирт ва эфир аралашмасидан ҳосил бўлган бир ичимликдир. Хориждан келган ликёрли қанд ва шоколадлар бор. Буларни ейиш жоиз эмас. Фақат какао ликёри, ликёр билан какао аралашмаси эмас. Қовурилган какао донини янчиб, оқувчи ҳолатга келтирилган шаклидир. Ичида спирт йўқ. Ҳозирда кўплаган сўзлар ўз ўрнида қўлланилмайди. Масалан “Мўъжиза яратди” дейди. Мўъжиза пайғамбарлардан бошқаси учун қўлланилмайди. Яратиш ҳам фақат Аллоҳга хосдир. Янглиш сўзларни қўлланшдан сақланиш керак!
Савол: Қуш ёки бошқа ҳайвонлар шаклида торт қилиш жоизми?
Жавоб: Йўқ. Мубоҳ ишларда ҳам динга эргашишда хайр-баракат бор.
Савол: Бир танишим бошқа жойда яшайдиган бир дўстига беришим учун бир қути шоколад берди. Йўлда шоколадларнинг ярмини едим. Боргач, шоколаднинг ярмини еганлигимни айтиб, ҳалоллашдим. Мен хабарсиз еганим учун гуноҳ бўладими?
Жавоб: Омонатга хиёнат этибсиз. Ҳалоллашмасдан олдин ўлишингиз мумкин эди. Фақат ҳалоллашибсиз, гуноҳ эмас, макруҳ бўлади. (Ҳиндия)
Савол: Сигарет оз чекилганда гуноҳ бўлмайди, баъзи ўтлар бор улар гуноҳ бўладими, дейдилар. Героиннинг анча енгили экан?
Жавоб: Героин енгил эмас, жуда кучли наркотик. Маст қилмайдиган ўтларни ейишда ҳеч қанақа тўсиқ йўқ. Маст қиладиганларини эса маст қилмайдиган даражада ейиш жоиз.
Савол: Бир имом “Ювиладиган идишларни эрталабга қолдириш гуноҳдир, фақрликка сабабдир. Чунки эртага қиламан деган ҳалок бўлади, дейилган” дейди. Шу тўғрими?
Жавоб: Агар имкон бўлса, ҳар бир ишни ўз вақтида қилиш, эртага қолдирмаслик яхши. Лекин ювиладиган идиш-товоқларни эртага қолдириш гуноҳ эмас. “Эртага қиламан деган ҳалок бўлади” ҳадиси шарифи тавба каби фарз бўлган ибодатларга тегишли. Идиш-товоқ ювишга алоқаси йўқ. Фақирликка сабаб бўладиган ишлар орасида идишларни кеч ювиш деган нарса йўқ. Ҳадиси шарифда фақирликка сабаб бўлувчи нарсалар саналаётиб: “Идишларни ювмасдан овқат солиш. Идишларни очиқ қолдириш” деб марҳамат қилинади. Идишларни эрталаб ювиб, тозалаб қўйишнинг ҳеч зарари йўқ. Таомларнинг устини очиқ қолдириш ҳам яхши эмас. Музлатгичга солинганида очиқ қолдирилмаган бўлади. Ёки ёпадиган нарса топмаса, бисмиллоҳ билан бир чўп ташлаб қўйса, жоиздир.
Савол: Кўп гўшт ейиш қалбни қорайтираркан. Бунинг ўлчови нима?
Жавоб: Давомли қирқ кун узликсиз ейилса, кўп ейилган бўлади.
Савол: Оғиздан ёмон ҳид келмасин деб, сақич чайнаса бўладими?
Жавоб: Ҳа, бўлади.
Савол: Гўштдаги қон бошқа гўштга чапланса, нажс бўладими?
Жавоб: Йўқ, оқаётган қон нажсдир. Оқмайдиган, гўштдаги қон нажс бўлмайди.
Савол: Ментолли салфеткада спирт борми?
Жавоб: Йўқ.
Савол: Тухумни ювмасдан қайнатиш ёки товада синдириш жоизми?
Жавоб: Ҳа, лекин ювиш афзалроқдир.
Савол: Ичкилик сотадиган ресторан соҳибининг ҳадя этган таомини ейиш жоизми?
Жавоб: Жоиз. Чунки молининг кўпи ҳаром эмас.
Савол: Ҳидланган гўшт нажсми?
Жавоб: Йўқ.
Савол: Таҳорат олиб бўлиб, крандан сув ичиш. Таҳоратдан ортган сувни ичгандек шифоми?
Жавоб: Ҳа.
Савол: Қирлар, тоғларда ирмоқлар усти очиқ ҳолда оқади. Бу сувларни ичса, таҳорат олса бўладими?
Жавоб: Агар ичига нажосат аралашмаган бўлса, усти очиқ бўлишнинг ҳеч зарари йўқ. Одатда оқарсув ифлос бўлмайди. Ҳадиси шарифда: “Ранги, таъми ва ҳиди ўзгармаган сув тозадир, нажс эмас”- деб марҳамат қилинди. (Дурар)
Савол: Замзам суви билан чой қайнатиш макруҳми?
Жавоб: Ҳа.
Савол: Вегетериан бўлиш, яъни умуман гўшт емаслик, гўштни ўзига зарар деб билиш динга уйғунми?
Жавоб: Гўшт емаслик гуноҳ бўлмаса ҳам, гўштни ўзига зарарли деб билиш жоиз эмас. Бир ояти каримада: “Эй имон этганлар! Аллоҳнинг сизга ҳалол этган нарсаларини ўзингизга ҳаром қилманг ва ҳаддан ошманг. Аллоҳ ҳаддидан ошганларни севмайди” деб марҳамат қилинди. (Моида, 87)
Ҳар куни гўшт ейиш қалбга ғусса беради, умуман гўшт емаслик эса ахлоқни бузади. (Ширъа шарҳи)
Савол: Меҳмон кутилганда пиёла, ликопчаларнинг синиши ёки бунга ўхшаган исталмаган зарарли ва ёмон бир ҳолатнинг юз бериши хайр аломатими?
Жавоб: Ҳа, хайрнинг аломатидир. Имом Раббоний ҳазратлари айтадики: “Дард, аламларнинг аччиғи бир касалликни даволайдиган фойдали дорининг аччиғи каби. Бузуқ ният билан, кўрсатиш учун, манфаат учун қилинган зиёфатларда таомнинг қусурли бўлиши ёки бошқа тарзда келган азият билан зиёфат берувчининг кўнгли ранжиши меҳмондорчиликдаги зулматнинг, ниятнинг бузуқлиги билан ҳосил бўлган гуноҳнинг кетишига, зиёфатнинг қабул бўлишига сабаб бўлади. Агар меҳмонларнинг шикояти, ҳақорати ва зиёфат соҳибининг кўнгли оғримаганида эди, меҳмондорчилик зулмат ва гуноҳ бўлиб, қабул этилмасди. Кўнглининг оғриши қабул бўлишига сабаб бўлди.” (1/64)
Савол: Картон қутида сотиладиган сутларни ичишнинг бирор зарари борми?
Жавоб: Йўқ, дин тарафидан ҳеч қанақа зарари йўқ. Вақт ўтиши билан сут бузилса, у ҳолда ичиш тўғри эмас.
Савол: Одатда тўй зиёфатларида ҳар кимнинг олдига таомлар тортилади. Бундан ташқари, идишларда мева, сомса, тиш ковлагич, салфеткалар қўйилади. Буларни истаган кимса қўллана олади. Бу ўртага қўйилган нарсаларни у ерда қўлланмасдан, уйимизга олиб кетсак бўладими?
Жавоб: Тўй эгасининг рухсати бўлмай туриб, уларни уйга олиб кетиш жоиз эмас. Учта салфетка, бешта тиш ковлагич олдим, деб айтиш керак. Дастурхонга қўйилган мева ва пишириқлар каби нарсалар учун тўй эгаси “Истаганингизча енг, истаганингизча уйингизга олиб кетинг” деган бўлса, фақат еганлари жоиз бўлади. Уйига олиб кетганлари жоиз бўлмайди. (С.Абадия)
Дастурхонга ҳар бир киши олдига салфетка, дастрўмол қўйилса ҳам, буларни изнсиз уйимизга олиб кетолмаймиз.
Уйга олиб кетаётганда шунчасини уйга олиб кетяпман деб тўй эгасига айтиши керак. Шундагина жоиз бўлади. Буларни олаётганида тўй эгаси кўрса, қанча олганини билса, у ҳолда зарари йўқ, изн берган ҳисобланади. Агар буни билмасдан олган бўлса тавба этиш керак. Тўй эгасини топиб, унга шу-шу нарсаларни олгандим, ҳақингни ҳалол эт, дейиши керак. У ҳалол этганда ҳам рухсатсиз олгани учун алоҳида тавба этиши лозим бўлади.