Савол: Гўшти ейиладиган ва ейилмайдиган ҳайвонларни рўйхат ҳолида билдира оласизми?
Жавоб: Қуруқликда яшайдиган ҳайвонлар ва қушлар учун ҳадиси шарифда “Йиртқич тиши бўлган йиртқич ҳайвонлар ва панжаси билан ов овлайдиган қушлар ейилмайди” деб марҳамат қилинди. (Муслим)
Гўшти ейилмайдиган қуруқлик ҳайвонлари:
1. Тўнғиз.
2. Бўри.
3. Айиқ.
4. Арслон.
5. Қоплон.
6. Леопард.
7. Барс.
8. Панда.
9. Пантера.
10. Гепард.
11. Ягуар.
12. Пума.
13. Олмахон.
14. Сувсар.
15. Савсар.
16. Сассиқ кузан.
17. Горилла.
18. Маймун турлари. (Шимпанзе, бабуин, гибон, орангутан).
19. Сиртлон.
20. Фил.
21. Ит.
22. Мушук.
23. Қундуз.
24. Бўрсиқ.
25. Силовсин.
26. Шоқол.
27. Тулки.
28. Андатра каби овини йиртқич тиши билан овлайдиган йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ейилмайди. (Шофийда тулки, сиртлон, сувсар, олмахон ва андатра ейилади.)
Гўшти ейиладиган ҳайвонлар:
1. Жирафа.
2. Кенгуру.
3. Қуён.
4. Гўшти ейиладиган майда (қўй, эчки) мол ва сигир (буйвол, новвос, бузоқ), туя каби ҳайвонларнинг ёввойиси ҳам ейилади.
5. Хонаки от танзиҳан макруҳдир. Пони бир от туридир. От гўшти шофий ва ханбалийда ҳалол, моликийда ҳаромдир.
6. Ёввойи отлар ейилади.
7. Хонаки эшак ейилмайди, ёввойи эшак ҳисобланган зебра ейилади.
Гўшти ейилмайдиган қушлар:
Овини панжаси билан овлайдиган ва ўлакса ейдиган қушлар, калхат, бургут, миққи, қузғун, тасқара, қора қарға, кўршапалак, қирғий, лочин, чайка, лайлак, фламинго, қарқара, ўрмон ибиси каби қушлар ейилмайди.
Ҳашаротлар ҳам ейилмайди:
Ҳашарот, яъни уяси тупроқ ичида бўлган майда ҳайвонлар ҳам ҳалол эмас. Сичқон, чаён, илон турлари, калтакесак, тимсоҳ, кана, саламандра, қурбақа, тошбақа, шиллиққурт, ари, пашша, чивин, кўрсичқон, типратикан, тахта канаси, бит, бурга каби ҳашаротлар ейилмайди. (Шофий ва моликийда калтакесак ва типратикан ейилади.)
Гўшти ейиладиган қушлар:
Жирканчли бўлмаган, овини панжаси билан овламайдиган ва ўлакса емайдиган қушларнинг гўшти ейилади. Лойхўрак, қумри, булбул, канарейка, тўтиқуш, каклик, қирғовул, чил, каптар, бедана, полиз қарғаси, товус, қалдирғоч, бойқуш, турна, саъва, чолиқуш, қизилтўш, чумчуқ, чуғурчуқ каби қушлар ҳалолдир. Сассиқ попишак макруҳдир. Чайка ханафий ва ханбалийда ейилмайди. Моликийда ейилади. Шофийда қалдирғоч, товус, сассиқ попишак, тўтиқуш ейилмайди. Чайка каби денгиз қушлари ейилади.
Гўшти ейиладиган қушларнинг ёввойилари саналган қора товуқ, ёввойи ўрдак, ёввойи ғоз, оққуш кабилар ейилади. Курканинг ёввойиси ҳисобланган туяқуш ҳам ейилади.
Денгиз ҳайвонлари:
Ханафийдан бошқа уч мазҳабда денгиз маҳсулотларининг бари ейилади. Ханафийда эса балиқ шаклида бўлмаганлари ейилмайди. Масалан, саккизоёқ, калмар, денгиз чўчқаси, денгиз оти, морж, медуза, денгиз мушуги каби ҳайвонлар ва краб, мидия, устрица, омар, қисқичбақа, креветка, денгиз шиллиққурти каби денгиз ҳашаротлари ейилмайди. Сом, камбала, делфин, кит, илон балиқ, акула ейилади.
Савол: Нажосат еган ҳайвоннинг гўштини ейиш жоизми?
Жавоб: Тезак ва бошқа нажс нарсаларни еган ҳайвоннинг гўштидан ҳид келиб турса, ейиш макруҳдир. Тоза нарсалар билан боқилиб, ёмон ҳиди қолмаса, жоиз бўлади. Нажосат еган товуқ, қўй ва сигирни ҳамон сўйиб ейиш макруҳдир. Товуқни 3, қўйни 4, сигирни ва туяни 10 кун қамаб қўйиб, яъни нажосат едирмасдан, тоза озиқ билан боқиш керак. Шофийда туя 40, сигир 30, қўй 7, товуқ 3 кун қамалади.
Савол: Тирик ё ўлик эканлиги билинмаган ҳайвон бўғизланса, ейиладими?
Жавоб: Касал ёки ҳушидан кетган ҳайвон тирик-ўликлиги билинмаса, бўғизланганда ҳаракат қилса ё тирик ҳайвондаги каби қон оқса, ейилади. Чунки булар ҳаётлик аломатидир. Ҳаёт аломати бўлмаса, ейилмайди.