Савол: Бу йил Аллоҳу таоло насиб этиб, ҳажга бордим. Жуда ҳам тиқилинч бўлгани учун эркак-аёл аралашиб кетганди. Гоҳида бош ёпинғичлари очилиб, сочлари кўринарди. Аёллар йиқилиб тушмаслиги учун дуч келган эркакнинг қўлидан тутардилар. Эркаклар иҳромли бўлгани учун терисига тегарди. Буни баъзи домлалардан сўсрадим. Улар “Бу муборак ерларда гуноҳ бўлмайди. Бу ерда гуноҳ ишланса ҳам Аллоҳ авф этади” деб жавоб бердилар. Ҳажда гуноҳ бўлмайдими?
Жавоб: Ҳар қанақа бир гуноҳни ҳажда ишлаш ундан ҳам катта гуноҳ бўлади. “Гуноҳ бўлмайди” дейиш инсонни куфрга туширади. Бундай гапирган кимсалар дарҳол тавба этишлари керак.
Бир аёлнинг тавофда, саъйда, тош отишда эркакларга аралашиши ҳаромдир ва ҳажни савобини кетказгани каби катта гуноҳ ҳам бўлади.
Буюк олим Ибн Ҳажар-и Маккий ҳазратлари айтадики:
Каъбага ҳурматсизлик этишдан ва у ерда тақиқланган нарсаларни ҳалол деб ҳисоблашдан сақланиш керак. Ҳадиси шарифда “Тўққиз катта гуноҳдан бири Каъбанинг ҳурматини тарк этиб, ҳаром этилган нарсаларни ҳалол ҳисоблашдир” деб марҳамат қилинди. (Ҳаким) (Машҳур бир ҳаромни ҳалол ҳисоблаган кофир бўлади.)
Қуръони каримда маолан “Масжиди ҳарамда зулм билан илходга майл кўрсатганларга биз жуда аччиқ азоб тортдирамиз” деб буюрилди. (Ҳаж, 25)
Ибн Аббос ҳазратлари “Бу ердаги илход ҳаромни ҳалол қабул этишдир” деди. Илход зулмга мойилликдир. Ҳар гуноҳ зулмдир. Ҳақиқатан Қуръони каримда маолан “Муҳаққақки, ширк энг катта зулмдир” деб буюрилган. (Луқмон, 13)
Ширк кофирлик бўлгани учун энг катта зулмдир.
Ҳарамда қилинган яхшиликнинг мукофоти қат-қат бўлгани каби ёмонлигининг ҳам жазоси икки даражадир. Ҳарамда гуноҳ ишлаш бошқа жойларда гуноҳ ишлашдан анча чиркиндир. Ҳадиси шарифда “Ҳарамда зулмга мойиллик кўрсатган аччиқ азобларда қолади” деб марҳамат қилинди. (Баззор)
Ҳарамда бир ёмонлик қилишни ўйлаган кимса, агар у ёмонликни қилмаса ҳам гуноҳга киради. Макка ташқарисидаги кичик гуноҳлар Маккада қилинса, катта гуноҳ саналади. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Ҳарамда илход этган, зулмга мойил бўлган кимса жин ва инсонларнинг гуноҳлари тўпламидан ҳам ортиқ гуноҳ ишлаган бўлади.” (И.Аҳмад)