Ҳажнинг вожиблари қуйидагилар:
1. Тавофни ҳажар-ул асвад ёки унинг қаршисидан бошлаш.
2. Иҳром тақиқларига бўйсуниш.
3. Тавофни юриб бажариш.
4. Арафа куни шом ва хуфтон намозларини хуфтон вақти киргандан кейин Муздалифада жами тахир билан қилиш ханафий мазҳабида вожибдир.
5. Умра саъйининг умра тавофидан сўнгра ҳали соқол олмай туриб. Иҳромли қилиниши вожибдир.
6. Шайтонга тош отиш, қурбонлик сўйиш, соч олдириш ҳам вожиб бўлиб, айниқса, бу тартибга риоя қилиш ҳам вожибдир.
7. Тавофи кудумдан сўнгра ва ҳаж ойлари ичида бўлиш шарти билан Сафо билан Марво тепаликлари орасида етти марта саъй этиш, яъни усули билан юриш. Тавофсиз саъй саҳиҳ бўлмайди.
8. Арафотдан тушишда Муздалифада вақфада туриш.
9. Минода шайтонга тош отиш, яъни уч кун тоза тош ёки таяммум жоиз бўлган бир нарса отиш.
10. Иҳромдан чиқишдан олдин бошининг сочини энг кам тўртдан бирини устара билан олдириш ёки энг кам уч сантиметр қирқиш. Сартарош ёки устара тополмаслик узр саналмайди. Сочсиз бўлган ёки бошида яраси бўлганлар ҳам устарани бошига теккизмасдан юргизади. Аёл сочини олдирмайди. Қайчи билан бироз кесади.
11. Афаки, яъни Микот дейилган жойлардан ҳам узоқроқ бўлган мамлакатларнинг ҳожилари Маккадан сўнгги ажраладиган куни тавофи садр, яъни тавофи видо қилиш. Ҳайзли аёлга бу вожиб эмас.
12. Арафотда қуёш ботгандан кейин ҳам бироз қолиш. Қуёш ботишидан олдин Арафот майдонидан ташқарига чиққаннинг қурбонлик сўйиши керак бўлади.
13. Тавофи зиёратда Каъбаи муаззама атрофида тўрт мартадан кейин яна уч марта айланиш.
14. Тавофда таҳоратсиз ва жунуб бўлмаслик.
15. Устидаги либоси този бўлиши.
16. Тавоф этаётганида Хатим дейилган жойнинг ташқарисидан айланиш.
17. Тавоф этаётганда Каъбаи муаззама чап тарафда қолиши.
18. Тавоф зиёратини байрамнинг учинчи кунидан қуёш ботгунига қадар қилиш.
19. Тавоф этаётганида аврат жойи очиқ бўлмаслиги (айл киши учун жуда муҳим).
20. Сафо ва Марво тепалари орасида саъй этаркан, Сафодан бошлаш.
21. Сафо тепасига чиққач, Каъбага қараб такбир, тахлил ва салавот айтиш ва дуо қилиш. Сўнгра Марвога тўғри юриш. Сафодан Марвога тўрт, Марводан Сафога уч марта борилади.
22. Ҳар тавофдан сўнгра Масжиди ҳарам ичида икки ракат намоз ўқиш.
23. Шайтонга тош отишни байрам кунларидла қилиш.
24. Соч-соқол олишни байрамнинг биринчи куни ва Ҳарам ҳудудида бажариш.
25. Саъйни юриб бажариш. (Икки яшил устун орасида эркак тез, аёл секин юради.)
26. Киран ва таматту ҳажини бажарган шукр қурбонлиги сўйиши.
27. Қурбонликни байрамнинг биринчи куни сўйиш.
28. Жимо каби тақиқланган нарсалар Арафотда туришдан олдин қилинса, ҳажни бузади. Буларни Арафотдан олдин қилмаслик фарздир. Жимодан бошқаларини иҳромдан чиққунча, жимони тавофи зиёратни бажаргунча тарк этиш вожибдир.
Билиб ёки билмай бир вожибни ўз вақтида бажармаганга жазо лозим бўлади. Хасталик, қарилик ва тиқилинч каби бир узр билан тарк этилганида бирон нарса қилиш лозим бўлмайди. Бир вакилга қилдириши лозим бўлмайди.
Ҳайзли, нифосли аёл Масжиди ҳарамга киролмайди. Тавофдан бошқа ибодатларни бажаради. Тавофи зиёратни тоза бўлгач, қилади. Ҳар куннинг ибодатини кейинги кечасида қилиш мумкин.