Ҳажнинг учта фарзи бор. Биттаси бажарилмаса ҳам ҳаж саҳиҳ бўлмайди.
1. Ҳажни иҳром билан бажариш.
2. Вақфада туриш (Арафа куни Арафотнинг Водийи Урана дейилган жойидан бошқа ҳар қанақа бир ерида пешин ва аср намозларидан сўнгра вақфага турилади).
3. Каъбаи Муаззамани тавоф-и зиёрат этиш.
Тавоф Масжиди ҳарам ичида, Каъбаи муаззама атрофида айланиш дегани. Тўрттаси фарз, учтаси вожиб бўлиб, етти марта айланади. Замзам қудуғининг ва Мақоми Иброҳимнинг ташқарисидан айланиб тавоф этиш жоиз.
Аёллар тавофда Каъбага яқинлашмаганлари афзалдир. Аёлларга баданлари тегиб кетиш эҳтимоли юқори бўлса, шофийларнинг ханафий ёки моликийга тақлид этишлари керак. Тавофни масжид ташқарисидан қилиш жоиз эмас. Тавофга ният этиш ҳам алоҳида фарздир. Тавофи зиёратни Арафотдан сўнгра қилиш ҳам фарздир.
Тавоф ёки саъй этаётганида азон ўқилса, булар тўхтатилиб, намоздан сўнгра давом эттирилади.