Ҳажнинг фазилати

Кучи етганнинг умрида бир марта Каъбага бориб, у ерда махсус ибодатларни бажариши фарздир. Ундан кейин қилинган ҳажлар нофила бўлади. Фарз бўлган ҳажга бориш керак. Бир марта фарз бўлган ҳажни бажариш 20 марта Аллоҳ йўлида жанг қилишдан ҳам савоблидир. Ҳадиси шарифда “Ҳаж, сув кирларни тозалагани каби гуноҳларни йўқ этади”деб марҳамат қилинди. (Табароний)

Қабул бўлган ҳаж намоз, рўза ва закот қарзларининг кечирилишига сабаб бўлмайди. Буларни кечиктириш гуноҳларининг авфига сабаб бўлади. Қул ҳақлари берилмагунча ёки ҳалоллашмагунча ўталган бўлмайди. Қул ва Ҳақ қарзларидан бошқа гуноҳлари кечирилади. Ҳадиси шарифда “Арафотда вакфада туриб гуноҳларининг кечирилмаганлигини ўйлаган кимса катта гуноҳ қилган бўлади” деб марҳамат қилинди. (Хатиб)

Ҳажнинг саҳиҳ бўлиши учун ўз вақтида бажарилиши керак. Қабул бўлиши учун эса ҳажнинг саҳиҳ бўлиши, эътиқодининг тўғри бўлиши, бидъат аҳлидан бўлмаслиги каби шартлар бор. Ҳадиси шарифда “Бидъат ишлаганнинг рўзаси, ҳажи ва жиҳоди қабул бўлмайди” деб марҳамат қилинди. (Дайламий)

Ҳажнинг қабул бўлиши учун ҳажнинг фарзларини, вожибларини ва суннатларини камчиликсиз бажаришга ҳаракат қилиш керак. Ниятни тўғри қилиш, риё аралаштирмаслик, ихлос билан ҳаракат қилиш ва ҳалол пул билан кетиш керак.

Тижоратни, дунё ишларини ҳажга аралаштирмаслик керак. Қарзлари бўлса узиши керак, ҳақ эгалари билан ҳалоллашиб, гуноҳларига тавба этиши лозим. Ҳадиси шарифларда “Ҳаж этинг, муҳтож бўлмайсиз. Йўлчилик қилинг, сиҳатга қовушасиз” ва “Ҳаж бойликка, зино фақирликка сабаб бўлади” деб марҳамат қилинди. (Табароний-Шира)

Ҳажга борганда у ерда вафот этишдан қўрқмаслик керак. Ҳатто ҳаж йўлида вафот этишни ғанимат билиш лозим. Ҳадиси шарифда “Ҳажга кетаётганда ёки келаётганда вафот этганнинг ўтган гуноҳлари кечирилади. У кимса ҳисобга тортилмасдан Жаннатга киради” деб марҳамат қилинди. (Исфаҳоний)

Ҳажга борадиган кимса бошқаларга ташвиш туғдирмаганидек, бошқалардан келадиган ташвишларга ҳам чидаши керак. Ҳадиси шарифда “Юмшоқ муомалада бўлмаган хайр қилмаган бўлади” деб марҳамат қилинди. Қаттиқ, озор берувчи бўлишдан сақланиш лозим. Ҳадиси шарифда “Қаттиқликдан ва жирканч нарсалардан сақланинг. Юмшоқлик инсонни безайди, чиркинликни кетказади” деб марҳамат қилинди. (Муслим)

Ҳажга бориб-келганнинг эмас, ҳажи қабул бўлганнинг гуноҳлари кечирилади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

Қабул бўлган бир ҳаж ўтган гуноҳларни йўқ этади.” (Байҳақий)

Ҳаж қилиб, ёмон гап гапирмаган ва тўғриликдан ажралмаган онасидан туғилган кунидагидек гуноҳсиз бўлиб қолади.” (Бухорий)

Ҳажга кетаётиб, йўлда вафот этганга қиёматгача ҳаж, жиҳодга кетаётиб йўлда вафот этганга қиёматгача жиҳод савоби ёзилади.” (Абу Йала)

Ҳаж йўлида сарфланган пулнинг фазилатлари кўпдир. Ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қилинди:

Ҳаж учун сарфланган молга Аллоҳ учун сарфлангани каби етти юз мисли савоб берилади.” (Байҳақий)

Ҳожи фақирлашмайди.” (Баззор)

Ҳаж этган бадавлатлашади.” (Ҳаким)

Савол: Бир китобда “Арафа куни жумага тўғри келган фарз ҳажга Ҳажжи Акбар дейилади” деб ёзилган. Ҳажжи Акбар дегани нима?

Жавоб: Фарз бўлган ҳажга Ҳажжи акбар, Умрага эса Ҳажжи асгар дейилади. Арафа куни жумага тўғри келса, етмиш ҳаж савоби ҳосил бўлади. Халқ орасида бунга Ҳажжи акбар дейилса ҳам, бу сўз тўғри эмас. (С.Абадия)