Савол: Ушр нима?
Жавоб: Тупроққа экиб олинадиган маҳсулотларининг закотига ушр дейилади. Фақир ёки қарзи бўлганнинг ҳам ушр бериши керак. Фақат тижорат моли ва ҳайвон закоти бундай эмас. Имом Аъзам ҳазратлари билдирадики: “Тупроқдан маҳсулот олинганида оз бўлсин, кўп бўлсин ўндан бири ёки қиймати қадар олтин ё кумушни мусулмон фақирларга бериш фарздир.”
Имомайнга кўра, ушр бериш учун ҳосил бир йилга бузилмаслиги ва миқдори 1250 литрдан (тахминан бир тонна) кўп бўлиши керак. Масалан, ярим тонна буғдой ҳосил олган фақир имомайн қавлига кўра ушр бермаса ҳам гуноҳга кирмайди. Фақат бой 100 кг буғдой ҳосил олса ҳам, ушрини бериш керак.
Ушр берган фақир бошқалар берган ушрни қабул қила олади, аммо бойнинг закот олиши ҳаромдир.
Бир кимса полиз ёки боғининг ўндан бирини бир фақирга берса ҳам, полиз ёки боғининг қолган қисмининг ушрини ҳар йили бериши керак бўлади.
Ушрнинг нисоби йўқ, ҳосил оз бўлса ҳам ушри берилади. Ушр сифатида ҳосилнинг ўндан бири берилади. Қилинган харажатлар олиб ташланмайди. Фақат суғориш пуллик бўлса ёки мотор билан суғорилса ҳосилнинг йигирмадан бири берилади. Ушр бериш Анъом сурасининг 141-ояти билан амр этилган. Ўндан бири берилиши ҳам ҳадиси шарифда билдирилган.
Савол: Қариндошларим менинг боғимда текинга деҳқончилик қиладилар. Улар олган ҳосилларининг ушрини бермайдилар. Бунинг учун мен жавобгар бўламанми?
Жавоб: Йўқ.
Савол: Ушри берилган ё берилмаганлиги номаълум бўлган ҳосилдан бизга ҳадя этилса, уни ейиш жоизми?
Жавоб: Агар ушри берилмаганлиги маълум бўлмаса, ейиш жоиз. Ушри берилмаганлигини билса, ҳадянинг ўндан бирини бир фақирга бериб, кейин еса яхши бўлади. (С.Абадия)
Савол: Кўп харажат қилиб, кам ҳосил олса ҳам ушр бериш керакми?
Жавоб: Харажат қанчалик кўп бўлса ҳам, ҳосил қанчалик кам бўлса ҳам барча олинган ҳосилнинг ушрини бериш фарз.
Савол: Гулнинг ушри бериладими?
Жавоб: Тижорат мақсади билан экилса, унинг закоти берилади.
Савол: Буғдойнинг ушрини ўтган йилги ҳосилдан бериш жоизми?
Жавоб: Ҳа. Ун қилиб бериш ҳам жоиз.
Савол: Эҳтиёж учун етиштирилган сабзавотнинг ушри бўладими?
Жавоб: Бўлмайди.
Савол: Шериклик полиздан чиққан ҳосилнинг ярмининг ушри берамиз. Қолган ярмининг ушрини шеригимиз бермаса, бунинг гуноҳи бизга ҳам бўладими?
Жавоб: Шеригини ҳам рози қилиб, бутун ҳосилнинг ушрини бериш керак. Рози бўлмаса, ярмисининг ушрини беради. Рози бўлмайдиган кимса билан шерик бўлмаслик керак.
Савол: Ўтин, хашак, сомон учун ушр бериладими?
Жавоб: Берилмайди.
Савол: Қарзи олинган ҳосил ушридан ҳам кўп бўлган аввал ушрини берадими?
Жавоб: Ҳа.