Савол: “Нимага қоғоз пул билан закот берилмасин” демоқдалар. Диннинг бу ҳақидаги ҳукми қандай?
Жавоб: Ҳозирги кунда барча диндан баҳс этмоқда, ўз ақлига кўра фикр юритмоқда ва гапирмоқда. Нимага бундай бўлмасин, менимча жуда яхши бўлади, дейдилар. Аллоҳ нимани амр этади, Пайғамбаримиз нимани буюради, дин китобларимиз нима деб ёзади демайдилар. Агар ўлчов ақл бўлганида эди, ақл сони қадар дин бўлади. Шунинг учун динда нақл асосдир.
Закот сифатида бериладиган молларнинг ўрнига уларнинг қийматини ҳам бериш жоиздир. Қиймат дейилганда олтин ва кумуш тушунилади. Бошқа мол (чек, вексел ва пуллар) тушунилмайди, чунки нарсанинг қиймати олтин ёки кумушда билинади. (Кашфи румуз-и гурар)
Майда (мис) пулларнинг қиймати нисобга етгач, закот сифатида бу майда пул қийматининг қирқдан бирини кумуш қилиб бериш керак. (М.Саода)
Мис пулнинг закоти айни жинс мис пулдан берилмайди. Кумушга айлантириб бериш керак. (Имом Абу Юсуф айтдики: тупроқ соҳибларидан ушр ва закот сифатида олтин, кумуш ўрнига бошқа муомаладаги пул олиш ҳаром бўлади. Булар барча қабул этадиган пул бўлса ҳам, олтин эмас, мис пулдир.) (Радд-ул-мухтор)
Олтин ва кумуш бўлмаган, муомаладаги пул билан закот берилмайди. Закот ё олтин, ё кумуш ёки тижорати қилинадиган молдан берилади. Имом Насафий ҳазратлари айтадики: Бир бой егулик сотиб олиб, бир фақирга едирса, закот берган бўлмайди. (Заҳира)
Закот сифатида олтин ёки кумуш ўрнига уруз (тижорат моли)дан бериш саҳиҳдир. (М.Фалоҳ)
Тижорат молига уруз дейилади. Кийим сотувчиси ё уруз, яъни сотадиган кийимдан ёки қиймати қадар олтин ёки кумуш беради. (Таҳтовий)
Динга уйғун чора олиш
Ҳийлаи шариа ҳаромга тушмаслик учун қутулиш чорасини топиш деганидир. Ҳаромни ҳалол ёки ҳалолни ҳаром қилиш учун ҳийлаи шариа қилинмайди. Фарздан қутулиш ёки ҳаром ишлаш учун ҳийла қилиш ҳаромдир. Бунга ҳийлаи шариа эмас, ҳийлаи ботила дейилади. Бир нарса фарз ёки ҳаром бўлишидан олдин бунинг олдини олишга ҳийлаи шариа дейилади.
Мўътабар асарларда билдириладики: Ҳаромдан қутулиш ва ҳалолга қовушиш учун ҳийлаи шариа қилиш жоиздир. Бундай ҳийланинг жоиз бўлишига далил Сад сурасининг 44-оятидир. Бу ояти карима Айюб алайҳиссалом аёлига юз дарра уришга қасам ичганидан кейин бу қасамдан қутулиш учун қилинадиган ҳийлаи шаърияни билдирмоқда. (Ҳиндия)
Саид бин Сад ҳазратлари ривоят қилади: Отам Сад Расулуллоҳнинг ёнига қалтираган, хаста бирини келтирди. Айбини сўзлаб, жазо берилишини истади. Пайғамбар жанобимиз “Уни юзта новдаси бор шох билан бир марта уринглар” дедилар. Шу тариқа бир марта уриш билан 100 марта урилган бўлиб, ҳад жазоси бажарилган бўлади. (Ашиат-ул-ламиат)
Ояти карима ва ҳадиси шарифларда кўрсатилган хусуслар ҳам ҳийлаи шаъриянинг жоиз эканлигини кўрсатмоқда. Имом Аъзам ҳазратлари ҳам ҳийланинг жоиз эканлигини билдирган.
Зарурат бўлмагунча ҳеч бир сабаб билан қарзга пул олиб, фоиз бериш жоиз эмас. Зарурат бошқа, эҳтиёж бошқа. Зарурат ўзи ёки нафақаси лозим бўлганларнинг оч, сувсиз, яланғоч ёки кўчада қолиб касал бўлиши деганидир. Зарурат бўлганда, яъни ўлим ёки касалликдан бир аъзосининг йўқ бўлиши қўрқуви бўлса, ҳалол йўл тополмаса, фоиз билан қарз олиб, бу билан зарурат йўқотилади.
Нафақага муҳтож бўлиб, ишлай олмайдиган ва фоизсиз қарз тополмаган кимсанинг нафақа учун фоиз билан қарз олиши жоиз бўлса ҳам, бундай кимсанинг кредитни муомала йўли билан олиши яхши бўлади. Масалан, 10 олтин олиб, уч ойдан кейин 12 олтин қилиб қайтармоқчи бўлса, ўн олтинни оларкан, китоб, дафтар, қалам каби ҳар қандай нарсани икки олтинга сотиб олиб, ўн икки олтин қарзланади. Бунинг каби ҳаром ишлашдан қутулиш йўли излашга ҳийлаи шариа дейилади. Заруратга тушган ибодатини ўтказиб юбормаслиги ёки ҳаром ишламаслик учун ҳийлаи шариа қилиши лозим бўлади. Исломиятга эргашишдан қочиш учун чора излашга ҳийлаи ботила дейилади, бу ҳаромдир.
Закотни фақирга олтин билан бериб, сўнгра буни қоғоз пулга айлантиришга ҳийлаи шариа дейилади.
Аёлини уч талоқ қилган мусулмоннинг никоҳи ўз мазҳабига уйғун, бошқа уч мазҳабдан бирига уйғун бўлмаса, шу мазҳабни тақлид этиб, янгидан никоҳ қилади. Бу ҳам ҳийлаи шариа бўлади.
100 грамлик билагузуги бўлган муҳтож аёл дин бўйчиа бой саналади. Закот бериши ва қурбонлик сўйиши керак. Агар бу муҳтож аёл қурбонлик сўймаслик учун қурбон байрамида сафарга чиқса, байрамдан кейин мамлакатига келса, қурбонлик сўйиши вожиб бўлмайди. Закот бермаслик учун билагузугининг ярмини фарзандига ҳадя этса, закот беришдан қутулади. Фақат фарз бўлишидан олдин қилинган бундай ҳийла имом Муҳаммадга кўра макруҳ, имом Абу Юсуфга кўра жоиздир.
Қоғоз пулларнинг закотини бера олиш учун ҳийлаи шаърия
Бутун китобларда “Қоғоз пулларнинг закоти олтин қилиб берилади. Қоғозда берилмайди” дейилган. Қоғоз пулларнинг закотини бера олиш учун ҳийлаи шариа қилинади.
Қарздорига закот бериб уни қарздан қутқариш учун “Сенга закот бераман. Фақат сендан оладиган пулимни берадиган закотимга қаршилик ҳисоблайман. Сен ҳам қабул эт” дейиш жоиз бўлмайди. Закотни фақирга бериши, фақир эса закотни олиб, қарзини узиш учун ўзига қайтариб бериши керак. Фақирнинг қайтариб беришига ишонмаган олувчи учун “Фатавои ҳиндия”нинг олтинчи жилди сўнгида айтиладики: Фақирда оладиган пули бўлган бири бу фақирнинг пулини беришига ишонмаса, ўзи ишонган бирини фақирга кўрсатиб “Закотни олиш ва қарзингни узиш учун буни вакил қил” дейди. Закотни бу вакилга беради. Вакил ҳам олганини бойга қайтариб, қарзини узади. Шу тариқа закот ҳам берилган, фақирнинг қарзи ҳам узилган бўлади.
Икки кимсанинг бу фақирдан оладиганлари бўлса, улардан бири фақирга оладиган пули миқдорида закот беради. Бу фақирни ўзининг қарзидан қутқаришни истаса, фақирга оладиган қарзи миқдорида закот беради ва қарзини фақирга садақа этади. Сўнгра фақир қўлидаги закотни бу зангинга ҳадя этади. Ёки фақир қарзи қадар пулни бировдан қарзга олиб, бойга ҳадя этади. Бой буни закот нияти билан қайтариб беради. Сўнгра фақирни қарзидан озод этади. Фақир зикотга олган олтинларни аввал қарз олган кимсасига элтиб беради. Закот (ёки назр этилган мол) билан ҳайрот ва ҳасанот қилиб бўлмайди. Қилиш учун буларни бир яхши таниган фақирга беради, фақир эса буларни қилади.
Булардан тушуниладики, қоғоз пул билан закот бериш учун берадиган қоғоз пулнинг қиймати қадар олтин зийнат ашёни аёлидан ёки бир танишидан қарзга олади. Олтинларни бир танишига ёки қариндошларидан бир фақирга закот сифатида беради. Шу тариқа қоғоз пулларнинг закоти берилган бўлади. Сўнгра фақир олтинларни бойга қайтариб ҳадя этади. Бой ҳам уни олиб, эгасига қайтариб қарзидан қутулади. Бой закоти берилганлиги учун закот учун ажратилган қоғоз пулларидан бир қисмини бу фақирга беради. Қолганини турли ҳайрот ва ҳасанотларга сарфлаши мумкин. Фақир ҳам бу савобларга қовушишни истаса, закотга олган олтинларни бойга ҳадя этмайди, сотади. Сўнгра хайрли ишларни бажариш учун бойни вакил этиб, қоғоз пулларни қайтариб беради.
Тўрт мазҳаб илмларида мутахассис, буюк олим, саййид Абдулҳаким Арвосий ҳазратлари айтдики: “Қоғоз пулларнинг қиймати – қиймати эътибориядир. Эътибордан тушгач, қиймати қолмаганлиги учун фитра ва закотни қоғоз пул билан бериш жоиз эмас. Қоғоз пул билан аввал берилган закотлар олтин билан давр этилиб, қазо этиш керак. Ҳаждан бошқа мол билан боғлиқ ибодатларнинг қазоси давр йўли билан қилинади.” (Жаннат йўли илмиҳоли)
Савол: Закот қоғоз пул билан берилса ва фақир бу пул билан ўзига олтин олса, закот саҳиҳ бўладими?
Жавоб: Ҳа, саҳиҳ бўлади.
Савол: Қоғоз пулнинг закоти ҳисобланаётганда олтиннинг грамм баҳоси қандай топилади?
Жавоб: Қоғоз пулларнинг закоти ҳисобланаркан, тамғали олтин лираларнинг энг паст баҳоси асос қилиб олинади. Булар 7.2 грамдир. Энг паст баҳоси 7.2 га бўлиниб, олтиннинг грам баҳоси топилади.
Савол: Қоғоз пулнинг закотини қандай осон ҳисоблаш мумкин? Масалан, 40 000 сўмнинг закоти қандай берилади?
Жавоб: 40 000 сўмнинг закотини бериш учун аввало қирққа бўлинади. Бу 1000 сўмни ташкил этади. 1000 сўмга қанча олтин олинса, шунча закот бериш керак бўлади.