Савол: Ҳақ бўлган бошқа мазҳабларимизда закот ҳақида билдирилган ҳукмлар ҳақида хабар бера оласизми?
Жавоб: Ханафий мазҳабида нисоб миқдори 96 грамм, бошқа уч мазҳабда 69 граммдир.
Ханафийда ёш боланинг ва телбанинг молидан закот берилмайди. Бошқа уч мазҳабда берилади.
Шофийда закотни камида уч синфга бериш керак. Бошқа уч мазҳабда фақат бир синфга бир фақирга бериш кифоядир.
Ханафий ва ханбалийда закот фарз бўлиши билан ҳамон бериш лозим эмас. Шофий ва моликийда закот фарз бўлиши билан ҳамон бериш фарздир.
Закот бермаслик учун йил тўлмасдан туриб молини бирига ҳадя этган ёки сотган ҳийла қилгани учун гуноҳкор бўлса ҳам, ханафий ва шофийда закот беришдан озод бўлади. Моликий ва ханбалийда озод бўлмайди.
Фақирдаги оладиган пулини закот деб ҳисоблаш моликийда жоиз, бошқа уч мазҳабда жоиз эмас.
Шофий ва ханбалийда куч-қуввати жойида бўлиб, ишлай оладиган фақирга закот бериш жоиз эмас. Ханафий ва моликийда жоиздир.
Моликийда йил тўлмасдан закот берилмайди. Бошқа уч мазҳабда бериш жоиздир.
Закотни бошқа шаҳарга жўнатиш ханафийда макруҳ, бошқа уч мазҳабда ҳеч жоиз эмас. Агар юборилаётган шаҳарда уйғунроқ кимсалар бўлса, закотни бошқа шаҳарга юбориш макруҳ бўлмайди.
Ханафийда сабзавотнинг ушри берилади, бошқа уч мазҳабда берилмайди. Ханафийда меваларнинг ушрини тарозида тортмасдан туриб бериш жоиз эмас. Бошқа уч мазҳабда тахминан ҳисоблаб, бериш жоиз. Асалнинг ушри шофий ва моликийда берилмайди, ханафий ва ханбалийда берилади.
Ханафийда аёлининг зийнатлари закотга тобедир. Бошқа уч мазҳабда тобе эмас.
Олтин ва кумушдан бошқа маъданларнинг закоти шофий ва моликийда берилмайди. Ханафий ва ханбалийда ҳар маъданнинг закоти берилади.
Ханафий ва ханбалийда маъдан закоти 20%дир. Шофий ва моликийда 2,5%дир. Моликийда бобога ва неварага закот бериш жоиз.
Имом Аъзамга кўра ва ханбалийда аёли закотини эрига беролмайди. Шофийда ва имомайнга кўра бера олади. Моликийда эса эр олган закотини аёли учун сарфламаса, жоиздир.
Закот билан боғлиқ масалалар
1. Тижорат молининг закоти тижорат қилинадиган молдан ёки қиймати олтин билан берилади.
2. Пулнинг закотини осон ҳисоблаш учун қирқдан бири берилади. Шу пулга қанча олтин олса, шунча закот беради.
3. Закот бериш вақти ҳаждан олдин келса, аввал закотини беради, кейин ҳажга кетади. Закот бериш вақти ҳаж вақтидан кейин бўлса, аввал ҳажга бориб келади. Кейин ҳаждан ортиб қолган пулнинг закотини беради.
4. Закот бериш вақти келиб, закотини бермаса ва кейинчалик фақирлашса, агар молини ўзини сарфлаб йўқ этган бўлса, закот қарзи кечирилмайди. Мол-мулк ўзи йўқ бўлса, закот авф бўлади.
5. Қарзга бир олтин сўраган фақирга закотга ният этиб берса, сўнгра унга ҳадя этилса закот саҳиҳ бўлади.
6. Закотни динга уйғун бера олиш учун бир фақир билан давр қиларкан унга “Бу пулни менга қайтариб берасан, унутма” деб танбеҳ бериш жоиз эмас. Бундай келишувли давр бўлмайди. Давр этаётганда олтинни олган фақир пулнинг ўзиники бўлганлигини аниқ билиши керак. Закотни диннинг амрига бўйсундириш учун бунинг қилинганлигини олтинни ўз розилиги билан қайтариб этишини билиши керак. “Менга қайтариб берасан” деса, яъни берганини қайтаришга мажбур қилса, давр саҳиҳ бўлмайди.
7. Нисобга етмаган (96 грамм олтини ёки бу қадар закот моли бўлмаган) эркак давр ва исқотга ўтириш мумкин. Муддатли қарзлар закотга эътиборга олинади, фақат исқотда бунинг аҳамиятли эмас.
8. Динимизда закоти берилган мол, ишлатилмай турган мол эмас. Бу молни бошқа кимсаларнинг зўрлик билан олишга ҳаққи йўқ. Закотини берган молининг ҳақини ўтаган бўлади. Ҳеч ким бу молга теголмайди. Бир кимсанинг мулки ундан рухсатсиз қўлланилмайди. (Дурр-ул мухтор)
9. Закот ёки садақаи фитр бераётганда вакил бўлган соҳибининг исмини айтиши шарт эмас, ўз номидан бу менинг закотим ёки менинг садақам деса ҳам жоиз бўлади. Чунки вакил асл кабидир.
10. Тикувчилик қиладиган бир фақир учун тиккан кўйлагининг ҳақини оолмасдан закотга қўша олади. Олтин қилиб берса ундан ҳам яхши бўлади. Қалайчилик билан шуғулланадиган қалайлаган идишларининг ҳақини фақирдан олмасдан закотга деб ҳисоблаши мумкин. Тиш доктори ҳам даволаган тишларининг ҳақини закотга ҳисоблаши мумкин.