Савол: Закот кимларга берилади?
Жавоб: Моддалар ҳолида билдирамиз:
1. Ота-онага, бобосига, бувисига, ўғлига, неварасига, аёлига ва кофирга закот берилмайди. Фақир бўлиш шарти билан келинга, куёвга, қайнота-қайнонага, қайноға-қайнукаларига, ўгай ўғлига бериши мумкин. Агар солиҳ бўлсалар, ака-ука, амма-хола, амаки, тоғалари каби қариндошларига бериш жуда ҳам яхши бўлади.
2. Аёли динан фақир бўлган эрига имомайнга кўра закот бериши мумкин. Эри моддий қийинчилик ичида бўлса, бу қавлга эргашишнинг ҳеч зиёни йўқ.
3. Хайрия жамғармаларига закот берилмайди. Мужтаҳид имомларнинг ҳеч бири “Хайрия жамғармаларга закот берилади” деб айтмаган ва бу муавзуда ижмо ҳосил бўлган. Сўнградан келган олимларнинг ва бугунги кундаги чаласаводларнинг сўзлари ижмони бузолмайди. Демак, бугун бугун бир ҳақиқий олим чиқса ҳам ва хайрия жамғармаларига закот бериш жоиз деб фатво берсада, ижмони бузолмагани учун фатвоси яроқсиз бўлади. Зотан ҳақиқий олим ижмони бузувчи фатво бермайди. Бугунги кунда кўплаган турли жамғармалар банкда закот фонди деб ҳисоб рақами очмоқдалар ёки квитанция билан пул йиғмоқдалар. Бу йўл билан берилган пуллар закот ўрнига ўтмайди.
Буларга закот бера олиш учун диннинг амрига мослаштириш керак. Динга хизмат этувчи, илм талабаси етиштирадиган ётоқхоналар, Қуръони карим курслари, вақфлар ва бошқа хайрия жамғармалари бор. Талабалар ётоқхоналарига ва вақфларга закот бера олиш учун бу муассасаларнинг ишончли вакили бир фақирдан ваколат олади. фақир ишончли вакилга ваколат бераётганда “Менинг номимдан закот олишга ва олган закотни истаган жойингга беришга сени вакил этдим” дейди. Ёки фақат “Сени закот олишга умумий вакил этдим” деса ҳам бўлади. Шунда вакил олган закотини талабаларнинг ёки муассасанинг эҳтиёжларига сарф эта олади. Закот шу тариқа динга мос ва уйғун ҳолда берилган бўлади.
4. Ҳадиси шарифда “Илм ўрганишда бўлганнинг 40 йиллик нафақаси бўлса ҳам, унга закот бериш жоиздир” деб марҳамат қилинди. Дин билимларини ўрганишда ёки ўргатишда бўлганлар, яъни иши, касби шу бўлганлар бой бўлсалар ҳам ишлаб пул топишга вақти бўлмагани учун закот олиши мумкин.
5. Отаси бой бўлса, кичик ўғлига закот берилмайди. Отаси фақир бўлса, фақир бўлган кичик ўғлига закот берилади. Телбага ҳам фақир бўлса, закот берилади. Ёш болага, телбага бериладиган закот отасига ёки валисига берилади. Бойнинг кичик ўғлига фақир бўлса ҳам закот берилмайди. Аммо бойнинг катта ўғлига, бойнинг аёлига ва отасига фақир бўлсалар бериш мумкин. Бу ерда катта дейилганда ақлли ва балоғатга етган фарзанд назарда тутилмоқда. Кичик деганда эса балоғатга етмаган фарзанд назарда тутилмоқда.
6. Пайғамбар жанобимизнинг авлоди бўлган саййидларга ва шарифларга эскидан закот берилмасди. Бугунги кунсда буларга ҳам закот берилмоқда. (Дурр-и якта)
Закот бериб-олаётганда:
1. Ғайри муслимга садақа ҳам, закот ҳам берилмайди. (Зиммий, ислом давлатида яшаётган ғайри муслим ватандошдир.) Зиммий борлигида уларга закотдан бошқа, фитра, каффорат, назр ва садақа бериларди. Бугун дунёда зиммий йўқдир.
2. Закот бериладиган киши изланиши керак, ўзининг фикри билан закот берилмайди. Бойга, ота-онага, фарзандга ва мусулмон бўлмаганга закот бериш саҳиҳ эмас. Фақат закот берилиши керак бўлганни излаб, закот бергандан кейин унинг бой ёки закот берилиши жоиз бўлмаган бири эканлиги маълум бўлса, зарари йўқ. Яъни закоти саҳиҳдир. Излаб бергани учун қайтадан бериши керакмас.
3. Закот беришда солиҳ қариндошига эътибор бериш керак, чунки солиҳ қариндошга берилган закот жуда савобдир. Ҳадиси шарифда “Фақир қариндоши бор экан, бошқаларга берилган закотни Аллоҳу таоло қабул этмайди” деб марҳамат қилинди. Яъни закот қарзидан қутулса ҳам, ундан ҳочсил бўладиган буюк савобларга қовушолмайди.
4. Фақирга бериладиган олтин уни бой қиладиган даражада кўп бўлмаслиги керак. Қарзи йўқ фақирга нисоб миқдори, яъни 96 грам олтин ёки ундан кўп закот бериш макруҳдир. 10 грам олтин қарзи бўлганга 100 грам олтин бериш макруҳ бўлмайди.
5. Закот бераётганида закот деб айтиш шарт эмас, ҳадя деса ҳам бўлади.
6. Бир кунлик ейдигани бўлганнинг садақа ёки закот исташи ҳаромдир. Фақат ўзи тиламасдан берилган садафқани, закотни олиши жоиздир. Закотни мумкин бўлса, солиҳ бўлган муҳтожларга бериш керак.
7. Фақирга закот учун олтин бериб, уни қайтадан арзонга сотиб олиш макруҳдир.
8. Фақирдаги оладиган пулини закотга ҳисоблаш жоиз эмас. Бир фақирда оладиган пули бўлган бой кафолат хатини фақирга бериб “Оладиган пулимни закот сифатида сенга бердим. Сен ҳам қарзингга қаршилик қабул эт” деса, фақир ҳам қабул этса, бой закотини берган ҳисобланмайди. Чунки закот кафолат хати бериш билан, рози бўлиш билан берилмайди. Бу бойнинг закотини олтин билан фақирга бериши, фақир ҳам қфабул қилганидан кейин такрор бойга қайтариб бериб, қарзини узиши керак.
9. Фақирда оладиган пули бўлган бири бу фақирнинг пулини беришига ишонмаса, ўзи ишонган бирини фақирга кўрсатиб “Закотни олиш ва қарзингни узиш учун буни вакил қил” дейди. Закотни бу вакилга беради. Вакил ҳам олганини бойга қайтариб, қарзини узади. Шу тариқа закот ҳам берилган, фақирнинг қарзи ҳам узилган бўлади. (Дурр-и якта, Мизан-и кубра)
10. Уй эгаси уйнинг ижара пулини тўламаган фақир ижарачидан пулини олмасдан, ўзига бағишласа, бу пул закот ўрнига ўтмайди, садақа бўлади. (Радд-ул мухтор)
Савол: Опа-сингилларимга закот бера оламанми?
Жавоб: Бой бўлмаса, закотни опа-сингилларингизга ёки уларнинг фарзандларига беришингиз мумкин.
Савол: Закотни исталган фақирга бериш мумкинми?
Жавоб: Молини исроф этганга, ҳаромда қўлланганга закот ва фитра бериш лойиқ эмас. Берилса, савоби оз бўлади. Солиҳ бўлмаган фақир мусулмонга ҳам закот бериш саҳиҳдир. Фақат солиҳларга эътибор қаратилса, жуда савобдир. Фосиққа закот бериш унумсиз ерга экан экишга ўхшайди. Бирга 3-5 олинади. Солиҳларга бериш эса унумдор тупроққа экилгани кабидир. Бундай ерга экин экилса, жуда яхши ва кўп ҳосил олинади.
Кофир ҳар ибодатда бўлгани каби закот беришда ҳам мукаллаф эмас. Ғайри муслимга закот бериш жоиз эмас. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) Муаз бин Жабални Яманга юбораётганида закот, ушрни кимлардан олиб, кимларга бериш кераклигини билдираркан “Мусулмон бойларидан ол, фақирларига бер” деб марҳамат қилди. (Бухорий)
Бу ҳадиси шарифни очиқлаган олимлар закотнинг мусулмон бойларидан олинишини ва уларнинг (мусулмонларнинг) фақирларига берилишини, ғайри муслимга берилмаслигини билдирдилар.