Закот қайси моллардан берилади?

Савол: Қайси молдан закот берилади?

Жавоб: Закотнинг қайси моллардан берилишини кўплаган мусулмонлар билишмайди. Закот сифатида бериладиган молларнинг ўрнига уларнинг қийматларини ҳам бериш жоиздир. Қиймат дейилганда фақат олтин ва кумуш тушунилади, бошқа мол, пул, акция, вексел ва чек тушунилмайди. Чунки нарсанинг баҳоси олтин ва кумуш билан билинади. (Кашфи-румуз-и гурар)

Майда (мис) пулларнинг қиймати нисобга етгач, закот сифатида бу майда пул қийматининг қирқдан бирини кумуш қилиб бериш керак. (М.Саода)

Мис пулнинг закоти айни жинс мис пулдан берилмайди. Кумушга айлантириб бериш керак. (Имом Абу Юсуф айтдики: тупроқ соҳибларидан ушр ва закот сифатида олтин, кумуш ўрнига бошқа муомаладаги пул олиш ҳаром бўлади. Булар барча қабул этадиган пул бўлса ҳам, олтин эмас, мис пулдир.) (Радд-ул-мухтор)

Олтин ва кумуш бўлмаган, муомаладаги пул билан закот берилмайди. Закот ё олтин, ё кумуш ёки тижорати қилинадиган молдан берилади. Имом Насафий ҳазратлари айтадики: Бир бой егулик сотиб олиб, бир фақирга едирса, закот берган бўлмайди. (Заҳира)

Закот сифатида эркак туя берилмайди. Эркак туяларнинг закоти сифатида урғочи туя берилади. Урғочи туяси бўлмаса, қийматичалик олтин ёки кумуш берилади. Бошқа мол берилмайди. (Ҳиндия)

Закот сифатида олтин ёки кумуш ўрнига уруз (тижорат моли)дан бериш саҳиҳдир. (М.Фалоҳ)

Тижорат молига уруз дейилади. Кийим сотувчиси ё уруз, яъни сотадиган кийимдан ёки қиймати қадар олтин ёки кумуш беради. (Таҳтовий)

Олтин ва кумуш қандай мақсадда сақланса ҳам, тижорат ашёси ҳисобланади. Нисоб миқдорига етса, закоти берилади.

Бугун фақир учун ижрали уй жуда муҳимдир. Фақат бир бой закот ўрнига бир фақирни уйида яшата олмайди. Чунки бу ҳолатда закот берилган ҳисобланмайди.

Закот бераётганда:

1. Закот берилаётган билагузук, узук каби олтинларнинг ясалишига эмас, оғирлигига эътибор берилади.

2. Закотга тобе моллар, олтин лираларнинг энг паст қийматига кўра ҳисобланади.

3. Нисобнинг устида билагузуги бўлган аёлнинг закотини эри эмас, ўзи тўлайди.

4. Бир аёл маҳри муажжал сифатида эридан оладиган олтинларни нисоб миқдорига қўшади, фақат закотини бермайди. Олгандан кейин нисоб миқдорига етса, закотини беради.

5. Закот фарз бўлгандан кейин берилади. Нисоб миқдорига етган бой бўлган санани, қамарий ойга кўра бир ерга ёзади. Масалан, 3 Ражабда бой бўлган бўлса, бир йилдан сўнг 3 Ражабда яна нисоб миқдори қадар пули ва моли бўлса, закотини беради. Рамазон ойини кутмайди. Куни келмасдан туриб, закот беришнинг ҳам ҳеч зарари йўқ, жуда яхши бўлади. Ҳатто келажак бир неча йилнинг закотини аввалдан бериш ҳам жоиз.

6. Нисоб йил ичида нолга тушиб қолса, илк нисобга етган кун янгидан белгиланади. Бундан бир ҳижрий йил сўнгра нисобга молик бўлса, закот берилади.

7. Ушри берилган мол қирқ йил қолса-да, ушри ҳам, закоти ҳам берилмайди.  Аммо тижорат моли бўлса ёки сотилиб, пулга ва олтинга алмасса, закоти берилади. Олтин, кумуш ва қоғоз пуллар қандай қилиб қўлга тушса ҳам, закот моли ҳисобланади.

8. Шу ойга тааллуқли бўлган ижара қарзлари, закот нисобидан айрилади. Кейинги ойларники бунга қўшилмайди.

9. Мерос сифатида оладиганлари нисоб миқдорига қўшилади, фақат қўлига тегмагунча закоти берилмайди.

10. 25-30 йил муддатга олинган кредитлар ҳам закот ҳисобидан қарз сифатида олиб ташаланади.

11. Олтин миқдори ярмидан оз бўлган қотишманинг закоти оғирлигига кўра эмас, қийматига кўра ҳисобланади.

12. Йилнинг ярмидан кўпида текин яйловларда боқилган ҳайвонлар кўпайтириш ва сути учун бўлса, буларга саима ҳайвон дейилади. Саима ҳайвон нисоб миқдорига етса, закоти берилади. Жуни учун, юк ташиш учун ёки миниш учун бўлса, саима дейилмайди ҳамда закоти берилмайди. Текин яйловда эмас, уйида боқилса, кўпайтириш учунми, гўшти учунми ёки сути учунми барибир закоти берилмайди. Омоч тортишга, юк ташишга ва миниш учун етиштирилган ҳайвоннинг закоти бўлмайди.