Савол: Закот қачон берилади?
Жавоб: Закот фарз бўлганидан кейин берилади. Нисоб даражасига етган бой бўлган санасини қамарий ойга кўра бир ерга ёзиб қўяди. Масалан, 3 Ражабда бой бўлган бўлса, бир йилдан сўнг 3 Ражабда яна нисоб миқдори қадар пули ва моли бўлса, закотини беради. Рамазон ойини кутмайди. Куни келмасдан туриб, закот беришнинг ҳам ҳеч зарари йўқ, жуда яхши бўлади. Ҳатто келажак бир неча йилнинг закотини аввалдан бериш ҳам жоиз. Закотини нотўғри ҳисоблаб, бир олтин бериши керак бўлса-ю, икки олтин бериб юборса, келаси йил берадиган закотдан бир олтинни айириб ташлаши мумкин.
Закотни шошилмасдан бир йил ичида бериш керак деган олимлар бўлса ҳам, ҳамон бериш вожибдир. Узрсиз кечиктириш макруҳ бўлади. Шофий ва Моликийда закот фарз бўлиши билан бериш фарздир. Ҳадиси шарифда “Закот беришда шошилинг” деб марҳамат қилинди. (Ибн Можа)
Савол: Закот фақат Рамазон ойида бериладими?
Жавоб: Ҳар бир бойнинг закот бериш ойи куни ҳар хил бўлади. Рамазон ойини кутмайди. Агар 23 Шавволда бой бўлган бўлса, келаси йил 23 Шавволда закот беради. Шаввол ойи келмасдан туриб, Рамазон ойида берса ҳам бўлади. Фақат 23 Шавволда молини яна қайтадан ҳисоблайди. Кам берган бўлса, қўшимча тўлайди. Кўп берган бўлса, ортиқча бергани нофила бўлади. Яъни закотни куни келмасдан ҳам бериш мумкин. Фақат куни келганда такрор ҳисоб қилиш керак.
Савол: Молимиз нисобга етгандан кейин бир йил ўтгач ҳамон закотини бериш фарзми? Бугун-эртага закот бераман деб юрганида вафот этса, закотни мерос қолдирган молидан бериш керакми?
Жавоб: Закотни фарз бўлиб-бўлмай ҳамон бериш керак эмас. Агар бермасдан туриб вафот этса, мерос қолдирган молидан берилмайди. Баъзи олимларга кўра закотни кечиктириш макруҳдир. Вақти келиши билан ҳамон бериш керак.
Савол: Бой бўлган санани билмасак, яъни эслай олмасак, закотни қачон беришимиз керак?
Жавоб: Ўзи кўпроқ тўғри деб ўйлаган бир сана қабул этилади. Бундан кейин бу сана асос қилиб олинади.
Савол: Закот берадиган куним пешин вақтида пулимни ва олтинимни ўғирлатсам, имсок вақтидан кейин менга закот бериш фарз бўлгани учун закот миқдорини кейинчалик қўлимга пул тушганда тўлашим мумкинми?
Жавоб: Йўқ. Молни ўзингиз йўқ қилмаганингиз учун беришингиз керакмас.
Савол: Закот бериш куни келиб, закотини бермаган ва кейинчалик фақирлашиб, қўлида пули қолмаган кимсанинг закот қарзи кечириладими?
Жавоб: Молини ўзи сарфлаб, йўқ қилган бўлса, қарзи авф этилмайди. Агар мол ўз-ўзидан йўқолса, кечирилади. Масалан, автомобил, музлатгич каби нарсалар сотиб олиб, пулни тугатса қарзи авф этилмайди. Закотини тўлаши керак. Моли ўғирланса, йўқолса, ёниб йўқ бўлса ёки қарзга бериб қайтиб ололмаса, у ҳолда закот бериш керакмас.