...

Ифтор беришнинг фазилатлари

Савол: Ифтор беришнинг қандай савоби бор?

Жавоб: Ифтор бериш жуда савобдир. Йўлда кетаётганда бир рўзадорга бир хурмо ёки зайтун берилса ҳам, ифтор бериш савобига қовушади. Пайғамбар жанобимиз “Бир кимса бу ойда бир рўзадорга ифтор берса, гуноҳлари авф бўлади. Рўзадорнинг савоби қадар унга ҳам савоб берилади” деб марҳамат қилганларида Асҳоби киром бир рўзадорга ифтор берадиган даражада бой эмасликларини айтдилар. Расулуллоҳ уларга “Бир хурмо билан ифтор берганга ҳам, сув билан оғиз очтирганга ҳам, бироз сут берганга ҳам бу савоб берилади” деб жавоб берди. (Байҳақий)

Яна бир ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Рамазонда бир мусофирга ифторлик берган кишига Сирот кўпригидан ўтиш осонлашади.” (В.Нажот)

Таом бериш жуда савобдир. Айниқса рўзадога ифтор бериш жуда савоб. Рўзадорнинг савоби қадар савоб олади, рўзадорнинг ҳам савоби камаймайди.

Пайғамбар жанобимиз “Рамазонда бир рўзадорга сув билан ифтор берган онасидан туғилган кунидагидек гуноҳсиз бўлади” деганларида Асҳоби киром “Сув оз ва қиммат вақтидами?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ “Истаса сув тўла дарёнинг бўйида туриб берсин, шу савобга эришади” деб марҳамат қилдилар. (В.Нажот)

Таом беришни неъмат деб билиш керак. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

“Амалларнинг энг фазилатлиси бир мўминнинг айбини яшириш, қорнини тўйдириш ва бир эҳтиёжини қондириб уни севинтиришдир.” (Исфаҳоний)

“Аллоҳу таоло таом берган сахий кимса билан фаришталарига мақтанади.” (Имом Ғазолий)

“Меҳмон ўзи учун ёзилган дастурхондан туриб кетгунча фаришталар уй эгасига дуо этадилар.” (Табароний)

“Жаннатда шундай гўзал кўшклар борки, булар ширинсўзлар, таом берувчилар ва ҳамма ухлаганида намоз ўқийдиганлар учундир.” (Термизий)

“Дўстига севган таомини икром этганнинг гуноҳлари авф бўлади.” (Баззор)

Дўст ва биродарларига таом бериш садақа беришдан афзалдир. Ҳазрати Али айтдики: “Дўстларга едирган битта нон фақирларга тарқатган бешта нондан қадрлидир. Дўстлар билан бирга овқатланиш қул озод этишдан яхшироқдир.”

“У мени овқатга чақирмайди, мен нимага чақиришим керак” демаслик керак. Овқатга чақираётганда ҳам, чақирилган жойга бораётганида ҳам фақат Аллоҳ розилигини ўйлаш лозим.

Гуноҳ ишланадиган меҳмондорчиликларга борилмайди. Фақирлар чақирганда бормай, бойлар чақирганда бориш кибрдандир. Ўзидан паст бўлганларни зиёрат қилиш ҳам тавозу аломатидир.

Тўй зиёфатига чақирилганнинг бориши суннат, бошқа зиёфатларга бориш мустаҳабдир. Баъзи олимлар эса “Тўй зиёфатига бориш вожиб, бошқа зиёфатларга бориш эса суннатдир” дейдилар.

Мусулмоннинг мусулмон устидаги бешта ҳақдан бири меҳмондорчиликка таклиф этганида боришдир. Ҳадиси шарифда “Чақирилган жойга борингиз” дейилди. (Муслим)

Кулфатга тушган ва хасиснинг таклифини қабул этмаслик керак, яъни улар чақирган меҳмондорчиликка бормаслик керак. Пайғамбар жанобимиз бу хусусда “Сахийнинг таоми шифо, хасиснинг таоми эса хасталикдир” деб марҳамат қилган. (Дайламий, Ҳаким, Ибн Лал, Дора Кутни, Хатиб)

Чин кўнгилдан, самимий чақирилган жойга бориш керак. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Мусулмон қардошини меҳмон қилган, Аллоҳу таолони меҳмон қилгандек бўлади.” (Исфаҳоний)

“Меҳмонга икки киши бирданига чақирса, эшиги яқнироқ бўлганининг таклифини қабул қил. Чунки эшиги яқинроқ бўлганнинг ҳақи наригилардан аввалроқ келади.” (Бухорий)

“Чақирилган жойга келмаган Аллоҳга ва Расулига осий бўлган бўлади.” (Бухорий) (Динимизнинг бу ҳақидаги амрига тобе бўлмаган бўлади.)

Савол: Ҳаром пул билан ифтор берса бўладими?

Жавоб: Фақат ҳаром пул билан ифтор бериб, ундан савоб кутган кофир бўлади. Савоб кутмасдан таом бериш, куфр бўлмайди. Агарда ҳаром ва ҳалол аралаш бўлса, берилган ифтор ҳаром ҳам, куфр ҳам бўлмайди.

Савол: Германияда шундай дейишади: “Бу ерда барча бой, истаган нарсасини олиб ейди. Ҳеч кимни меҳмонга чақиришнинг кераги йўқ. Аслида савоб олиш учун бир фақирни меҳмонга чақириш лозим. Бу ерда фақир бўлмагани учун ифторга чақиришнинг кераги йўқ.” Бу айтганлари тўғрими?

Жавоб: Нотўғри. Ақл билан дин бўлмайди. Дин китоблари нима ёзса шунга қаралади.  Баъзи кимсалар ҳам “Маҳалллада фақир бор экан, ҳажга борилмайди. Фақирни севинтириш ҳаждан кўра аҳамиятлидир” дейишади. Аммо динимиз бундай демайди. Мусулмон бўлганнинг динимизнинг билдирганларига ишониши керак. Бутун дунёнинг фақирларини тўйдирсангиз ҳам, барчасини бой қилсангиз ҳам булар ҳажнинг ўрнига ўтмайди.

Фақирга овқат беришнинг савоби бўлак, ифторлик беришнинг савоби бўлакдир. Пайғамбар жанобимиз “Рамазонда бир рўзадорга сув билан ифтор берган онасидан туғилган кунидагидек гуноҳсиз бўлади” деганларида Асҳоби киром “Сув оз ва қиммат вақтидами?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ “Истаса сув тўла дарёнинг бўйида туриб берсин, шу савобга эришади” деб марҳамат қилдилар.

Кўриб турганингиздек, ариқдан сув олиш текин. Бу ерда аҳамиятлиси рўзадорга оғиз очтиришдир. Бу сув билан, хурмо билан ва зайтун билан бўлиши мумкин. Таом ҳам берилса янада кўпроқ савобга қовушади.

Савол: Рўза тутмаган кимсани ифторга чақирса бўладими?

Жавоб: Ҳа, бўлади. Фақат ифторга чақираётганида рўза тутганларга эътибор қаратиш керак. Бир узр сабаби билан, яъни сафарий, касаллик бўлса, уларни ҳам чақириш мумкин.

Савол: Биттасига ифтор учун пул бериш билан ифтор берган каби савобга қовуша оладими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Масжидларнинг олдида масжиддан чиққанларга оғзини очиш учун хурмо беришади улар ҳам ифторлик бериш савобига қовушадими?

Жавоб: Албатта. Қовушадилар. Ярим пиёла сув берса ҳам ифторлик берганнинг савобига қовушади. Ифторлик беришнинг савоби жуда каттадир. Бу ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифларда айтилган:

“Рамазон ойида бир рўзадорга сув билан бўлса ҳам ифторлик берган кимса онасидан туғилгани каби гуноҳсиз бўлади.” (В.Нажот)

“Бир кимса Рамазонда бир рўзадорга ифторлик берса, гуноҳлари авф бўлади. Ҳақ таоло уни Жаҳаннам оташидан озод этади. У рўзадорнинг савоби қадар унга ҳам савоб берилади.” (Ибн Ҳузайма)

“Бир ҳожи ёки мужоҳидни таъминлаган ва уларнинг оиласидан хабар олиб турган ёки бир рўзадорга ифторлик берган худди шундай савобларга қовушадилар. Бошқаларининг савоби ҳеч ҳам камаймайди.” (Байҳақий)