Рамазон жадваллари

Рўзани бузмайдиган нарсалар

Савол: Рўзани бузмайдиган нарсалар қайсилар?

Жавоб: Баъзилари қуйидагилар:

1. Рўзадор эканлигини унутиб еб-ичиш.

2. Оғзига келган қусуқнинг орқага қайтиши.

3. Кислород баллончаси орқали сунъий нафас олдириш.

4. Рўзани бузишга ният қилиб, аммо бузмаслик.

5. Ўзи истамай оғзи тўлиб қусиш.

6. Димоққа чанг, тутун ва шу кабиларнинг кириши.

7. Ўзи истаб, мажбурлаб бироз қусиш.

8. Кўзга дори томизиш, ҳўл контакт линза тақиш.

9. Ғийбат этиш.

10. Тушида иҳтилом (жунуб) бўлиш.

11. Тиш ковагига дори қўйиш.

12. Гул, атир ёки парфюм ҳидлаш, дезодарант қўлланиш.

13. Морфинсиз, игнасиз тиш олдириш.

14. Ютмасдан таомнинг таъмини тотиш.

15. Сақланса ҳам чанг ва тутуннинг томоқдан ёки бурундан ичга кириши.

16. Тиш олдиргач, тупукдан оз бўлган қонни ютиш.

17. Оғзини ювгандан кейин оғизда қолган намликни тупук билан бирга ютиш.

18. Тишлари орасида қолиб кетган нўхатдан кичик нарсларни ютиш.

19. Қон олдириш.

20. Қулоққа сув кириб кетиши.

21. Уйғоқ ҳолида, фақат кўриб жунуб бўлиш.

22. Мисвок қўлланиш, тиш пастасисиз тиш тозалаш.

23. Ғусл этиш, душга тушиш.

24. Сийдик йўлига пахта қўйиш (Шофийда бузади).

25. Соғлом терига дори, крем, ҳар турли мазлар, никотин ва тўқлик пластерлари қўйиш.

26. Ярага имсок вақтидан аввал қўйилган суюқ дорининг имсок вақтидан сўнг сингиши.

27. Ярадан чиққан қон, йиринг ва шу кабиларнинг қайтиб ичига кириши.

28. Ари чақиши.

29. Дудоқдаги намликни ютиш.

30. Ҳаммомда сув буғидан нафас олиши.

31. Қуруқ бармоқни олд ёки орт тарафга суқиш (Шофийда бузади).

32. Қўлига тикон кириб, учи синиб ичда қолиши.

33. Қулоққа пахтали чўп суқиш (Шофийда бузади).

34. Қонаган жойга қонни тўхтатиш учун қон тоши суртиш.

35. Оғизга келган таомни, балғамни, қусуқни ва бошдан бурунга келган суюқликни ютиш.

36. Уйини ҳашаротлардан тозалаш мақсадида дори сепган кимса истар-истамас доридан нафас олса, рўзаси бузилмайди. Чунки бундан сақланиш қийиндир.

37. Қулоққа совунли сув кетиб қолиши.

38. Оғизга сув олиб чайқагандан кейин оғизда қолган намликни тупук билан ютиш.

39. Аёлини ўпганнинг рўзаси бузилмайди. Ўпаётганида шаҳватланиб, жунуб бўлса бузилади.

40. Нина билан даволанганда (иглотерапия) рўза бузилмайди. Чунки бунда фақат игнанинг учи киради, вужуднинг ичига дори юбормайди.

41. Ёрилган лабга ёки қўлдаги ярага крем, йод, атир ёки оксидли сув суркаш. (Очиқ ярага суртилган малҳамнинг ичга сингиши яхши сезилмагунча рўза бузилмаслиги "Саодати абадия" китобида билдирилган. Яхши сезиш тахмин билан бўлмайди. Қатъий билиш керак, қатъий билмагунча бузилди дейилмайди.)

42. Игна билан эпиляция қилдириш рўзани бузмайди. Ичга дори каби бир нарса кирмагунча игнанинг ўзи баданга кириши рўзани бузмайди.

43. Қош, мўйлов олдириш.

44. Рўзадорнинг оғзига бир-икки томчи тер ёки кўз ёши кирса, рўзани бузмайди, чунки бундан сақланиш қийин. Кўп бўлиб унинг таъмини оғзининг ҳар ерида сезса ва ютса, рўза бузилади. Ютмасдан туфлаб ташласа, бузилмайди.

45. Белидан совуқ ўтгани учун келган суюқлик, рўзани бузмайди.

Савол: Саҳарликка турдим, овқатланган кейин рўза тутишга ният қилиб ётдим. Эрталаб турганимда рўзадор эканимни унутгандим. Шомгача еб-ичдим. Шомда рўзадорлигим эсимга тушди. Рўзам саҳиҳ бўладими?

Жавоб: Ҳа, саҳиҳ бўлади. Чунки унутиб еб-ичиш рўзани бузмайди.