Мазҳабсизларнинг баъзи фикрлари

Савол: ... исмли шахснинг нотўғри фикрлари ҳақида маълумот берсангиз. Буларни унга ишонганларга кўрсатиб, нотўғри йўлдан қайтаргим келади. Унинг адашган, бузуқ жиҳатлари нимада?

Жавоб: Мазҳабсиз сохтакорларнинг бузуқликлари авом халқнинг кўзига айни ҳақиқатдек кўрингани шунчалик, қанча одам ўйламай-нетмай гала-гала, гуруҳ-гуруҳ бўлиб изларидан эргашиб кетмоқда. Лекин улар этагидан тутган шахсларининг чор-атрофга нашр этаётган китобларидаги қарашларининг, фикрларининг нотўғри, бузуқ, залолат эканлигидан бехабарлар. Шунинг учун ундайларга “Сиз устоз деб билган шахснинг фалон гаплари-фикрлари нотўғри” дейишни ўрнига қўлларига аҳли суннатнинг нималигини ўргатувчи китобларни бериш керак. Ўзи китобларни ўқиб, ҳақиқатни ўрганса, ҳалиги ортидан эргашган одамининг хатоларини осонлик билан тушунади. Аввал унга динни тўғри ўргатиш керак. Имоми Раббоний ҳазратлари: “Бир ҳукмнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги аҳли суннат олимларининг билдирганларига мос келиш-келмаслиги билан аниқланади. Чунки аҳли суннат олимларининг билдирганларига мос келмаган ҳар қанақа маъно қадрсиз ва нотўғридир. Зеро ҳар бир адашган фирқа вакили ўз қарашларининг Қуръони каримга ва ҳадиси шарифларга мос эканлигини ўйлаб, залолатининг ҳидоят эканлигини даво қилмоқда. Қуръони каримда ҳам маолан: “Қуръони каримдаги мисоллар кўпларни куфрга судрагани каби кўпчиликни ҳидоятга ҳам олиб боради” дейилган. (Бақара, 26).” (Мактубот 1/286)

Агар Аҳли суннат эътиқоди ва бошқа мўтабар китоблардаги масалалар ҳаққоний равишда тўғри ўзлаштирилса, аксини даво қилаётганларнинг гумроҳлиги, бузуқ  ва адашганлиги яққол кўринади. Бугунги кунда халқ орасида "шайх", "олим", "қори" деган баландпарвоз лақаблар билан шон-шуҳрат тўплаётган маккор мазҳабсизларнинг атрофга сочаётган зарарли китобларидаги аҳли суннатга хилоф фикрларидан баъзилари қуйидагилар:

1) Амантудаги олти асосдан бирини инкор этиш, масалан, хайр Аллоҳдан, ёмонлик эса шайтондандир дейиш ёки тақдирни инкор этиш.

2) Амал имондан бир жуздир дейиш. (Масалан, намоз ўқимаганга кофир дейиш.)

3) Имон кўпаяди ва камаяди дейиш. (Порлоқлиги, қуввати ортиб, камаяди дейиш керак.)

4) Қуръони каримга махлуқ дейиш.

5) Аллоҳ Аршда дейиш. Истиво калимасига нотўғри маъно бериб, Аллоҳ Аршда ўтирибди дейиш.

6) Қабр саволига, қабр азобига, шафоатга, сиротга, ҳисобга ва мезонга ишонмаслик.

7) Аллоҳ ғайбни Анбиё ва авлиёсига билдирмайди дейиш.

8) Авлиёнинг кароматини инкор этиш.

9) Асҳоби киромнинг барчаси жаннати бўлишига қарамай улардан баъзиларига тил текказиш.

10) Икки қайнотани (ҳазрати Абу Бакр билан ҳазрати Умарни) бошқа саҳобалардан устун кўрмаслик, икки куёвни (ҳазрати Усмон билан ҳазрати Алини) севмаслик.

11) Меърожнинг руҳ ва бадан билан бирга амалга ошганлигини инкор этиш.

12) Пайғамбарлар ҳам гуноҳ иш қилади дейиш.

13) Бугун учун тўрт ҳақ мазҳабдан бирида бўлмаслик. “Барча мазҳаб ҳукмларини тадқиқ қилиб кўриб, қайсиси тўғри бўлса, ўшани оламан” ёки “Мазҳабга эргашиш менимча жоиз” дейиш, яъни аслида мазҳабсиз юриш афзал, лекин мазҳабга кириш ҳам жоиз дейиш. Тўрт ҳақ мазҳаб атамасини ишлатишдан ҳуркиш.

14) Диндаги тўрт далил (Қуръон, суннат, ижмо ва қиёс)ни қабул этмасдан “Фақат Қуръон. Фақат китоб ва суннат” дейиш.

15) Расулуллоҳдан кейин Набий келмайди, аммо Расул келади дейиш.

16) Ўлдирилган ва ўз жонига қасд этган инсоннинг ўз ажали билан ўлганини инкор этиш.

17) Пайғамбарлик вазифаси кўп ибодат қилиш билан қўлга киритилади дейиш.

18) Дажжол, Даббат-ул-арз, ҳазрати Маҳдининг келишига, ҳазрати Исонинг кўкдан тушишига ва бошқа қиёмат аломатларидан бирига ишонмаслик.

19) Аллоҳу таоло охиратда ҳам кўринмайди дейиш.

20) Кофирлар Жаҳаннамда абадий қолмайди. Жаҳаннам абадий эмас дейиш.

21) “Гуноҳкор мўминлар Жаҳаннамга кирмайди, чунки Жаҳаннамга бир кирган қайтиб чиқмайди”- дейиш.

22) Маҳси устига масҳ тортишни жоиз кўрмаслик.

23) Султонга (давлатга) қарши исённи жоиз кўриш.

 Мазҳабсиз бидъат аҳлининг динга хилоф бўлган яна бир қатор қарашлари:

 1) Христиан динидагилар ҳам, яҳудий динидагилар ҳам Жаннатга киради дейиш.

2) “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган киши Жаннатга киради, “Муҳаммадун Расулуллоҳ” дейишга ҳожат йўқ дейиш.

3) “Дажжол муаййан бир шахс эмас, бур гуруҳ ё оқимдир, Исо ва Маҳди ҳам шундай, улар маънавий зот, руҳ сифатида келади”- дейиш.

4) Ҳазрати Исо келиб, ҳақиқий насронийликни оламга тарқатади дейиш.

5) Ҳазрати Маҳдининг васфларига мос келмайдиган одамларни Маҳди дейиш.

6) Ибни Таймияни, масон Абдуҳни, бошқа мазҳабсизларни ва бидъат аҳлини ҳимоя этиш.

7) Авлиё ва анбиёнинг қабрларига бориб, уларнинг ҳурматига дуо этиш, улардан ёрдам сўраш жоиз эмас дейиш.

8) Тасодиф калимасидан фойдаланиш жоиз эмас дейиш.

9) Ваҳҳобий ё мутазила бўлишидан қатъий назар, яъни бидъат аҳли бўлса ҳам барчасини севаман дейиш.

10) Руҳ ўлади, руҳлар ва ўликлар эшитмайди дейиш. Талқин, давр ва исқотни инкор этиш.

11) Оддий пайпоққа масҳ тортишни жоиз дейиш.

12) Ислом халифаларини, Усмоний султонларини ёмонлаш.

13) Ўлмасдан аввал руҳини Аллоҳга бирлаштириш керак дейиш.

14) Қазо намозларни ўқиш керак эмас дейиш.

15) Эҳтиёж ёки зарурат бўлганда тўрт ҳақ мазҳабдан бирини тақлид қилишни қабул этмаслик ёки ҳар мазҳабдан қулай бўлган ҳукмларни танлаб, улар билан амал этиш.

16) Мазҳабга эргашишни "мазҳаб таассуби" деган салбий атама билан таърифлаш. Ижтиҳод эшиги очиқ дейиш.

17) Зуҳри охир (эҳтиёти пешин) деган намоз йўқ,- дейиш.

18) Орган кўчириб ўтқазишга ҳаром дейиш.

19) Исломий назария, исломий фикр, ислом фалсафаси, исломчи каби ножоиз атамалардан тап тортмай фойдаланиш.

20) Ислом олимларини ёмонлаш мақсадида уларнинг китобларида уйдирма ҳадис борлигини даво қилиш.

21) Аҳмад Қодиёний, Баҳоуллоҳ, Мусо Бигиев, Жамолиддин Афғоний, Абул ала Мавдудий, Ҳасан ал-Банно, Ҳасан Саббоҳ, Ибн Хазм, Ибн Қаййим Жавзия, Ибн Рушд, Ибн Саба, Ибн Таймия, Измирли Исмоил Хаққи, М.Шавконий, М.Абдуҳ, М. бин Абдулваҳҳоб Наждий, Мақдисий, М.Хамидуллоҳ, М. Абу Заҳра, М. Иқбол, М.Сиддиқ Ҳасан Хон, Наср Албоний, Рашод Халифа, Рашид Ризо, Саид Қутб, Саййид Собиқ, Шайх Бадриддин, Юсуф Қандахлавий, Юсуф Қарзовий, Зуҳайлий каби ёзувчиларнинг китобларидан худди ислом олимининг асаридан фойдалангандек манба сифатида фойдаланиш.

 (Юқоридаги маълумотлар “Фиқҳи акбар”, “Нуҳбат-ул лаолий”, “Р.Носиҳин”, “Мактуботи Раббоний”, “Саодати абадия”, “Фавоид-улФавоид” китоблардан олинган.)