Миссионерлар фаолияти

Савол: Миссионерларнинг фаолиятлари нималардан иборат?

Жавоб: Умуман олганда мисионерларнинг қарашлари шундай: “Мусулмонларни христиан қилиш, уни хоҳ католик, хоҳ протестант амалга оширган бўлишидан қатъий назар, бениҳоя таҳсинга сазовор иш. Чунки мусулмонларни христиан қилиш жуда мушкул. Зеро мусулмонлар ҳар нарсадан зиёда анъаналарига жуда содиқдир. Фақат қуйидаги хусуслар яхши натижа бермоқда:

1) Мусулмонларнинг кўпчилиги кам даромад эгаси. Фақир мусулмонга кўп пул бериб ёки унг бир  христианнинг ёнида ишга жойлаб, уни  христианликка ташвиқ этиш керак!

2) Мусулмонларнинг кўпи дин ва фан илмларидан саводсиз. На китоби муқаддас ва на Қуръони карим ҳақида тўла маълумотга эга. Ибодат қилиш учун ўзларига кўрсатилган баъзи ҳаракатларни, шартларини тушунмасдан ва ҳақиқий ибодатнинг нима эканлигини билмасдан татбиқ этишади. Кўплари арабча билмагани ва ислом илмларидан хабардор бўлмагани учун Қуръони каримдаги ҳамда ислом олимларининг китобларидаги билимлардан бутунлай бехабар. Ёд олган баъзи оятларининг тафсирларини билмасдан ўқийдилар. Китоби муқаддасни билмайдилар ҳам.

Уларнинг бошида турган мусулмон дин одамларининг кўпи ислом олими эмас. Мусулмонларга фақат ибодатнинг қандай қилиниши кераклигини кўрсатади. Уларни таъсирлантира олмайдилар. Шу тариқа етишган мусулмонлар дин ҳақида чуқур билим соҳиби бўлмасдан, диннинг асосларини билмасдан кўрсатилган тарзда ибодат этадилар. Уларнинг мусулмонликкка муҳаббатлари Ислом асосларини пухта билгани учун эмас, ота-оналаридан кўрганлари ва устозларидан ўрганган нарсаларга бўлган қувватли имонларидандир.

3) Мусулмонларнинг кўпи ўз тилларидан бошқа тилни билмайдилар.  Христианлик ҳақида ёзилган китобларни ўқиш у ёқда турсин, оламда шундай китобларнинг борлигидан ҳам хабарлари йўқ. Уларга ўз тилларида ва  христианлик ҳақида мақтаб ёзилган китобларни беринглар, ўқисин. Бу китобларни бераётганда уларнинг ичида ёзилган нарсаларнинг улар тушуна оладиган даражада содда ва очиқ ифодали бўлишига эътибор беринглар. Ичида оғир жумлалар, фикрлар бўлган китоблардан ҳеч бир фойда йўқ. Улар буни тушунмайдилар ва ўқиб зерикканидан бир тарафга отадилар. Оддий сўз, оддий жумлалардан фойдаланиш керак. Қаршингиздаги инсонларнинг ўта жоҳил эканлигини унутманглар.

4) Уларга доимо шу нарсани уқтиринглар: Модомики  христианлар ва мусулмонлар Аллоҳга имон этадилар. У ҳолда уларнинг Раблари бир. Лекин Аллоҳ  ҳақиқий дин сифатида христианликни қабул қилади. Буни исботлаш шарт эмас. Атрофингизга қаранг, дунёда энг бой, энг маданий, энг бахтли одамлар  христианлардир. Чунки Аллоҳ уларни янглиш йўлда бўлган мусулмонлардан устун қилди. Ислом ўлкалари кқашшоқлик ва зарурат гирдобида христиан давлатлардан ёрдам сўрамоқда, мусулмонлар фан илмларида жуда орқада қолган бўлса, христиан ўлкалари маданиятнинг энг юксак мартабасига етишган. Кундан кунга яна ҳам илғорлаб бормоқда.

Кўплаган мусулмонлар  христиан ўлкаларига иш топиш умидида кетишмоқда. Илмда, фанда, тижоратда, қисқаси ҳамма нарсада христианлар мусулмонлардан устундир. Буни ўз кўзларингиз билан кўриб турибсизлар. Демак Аллоҳ Ислом динини ҳақ дин сифатида қабул қилмайди. Унинг нотўғри дин эканлигини сизларга мана шу ҳаётий ҳақиқат орқали кўрсатмоқчи. Аллоҳ ҳақиқий дин бўлган христианликдан чиққанларни жазолаш учун уларни доимо муҳтож, хор ва паришон қилади. Ҳеч қачон мусулмонларнинг боши бирикмайди.

Миссионерлар мана шундай ёлғонлар билан мусулмонларни христиан қилишга уринишмоқда. Қўлларида кўп бойлик бўлганидан бу пулларни катта миқдорда мақсадлари учун сарфлашмоқда. Муассасалар, касалхоналар, мактаблар, спорт салонлари, кўнгилочар масканлар, қиморхоналар, фаҳш уйлари қуриб мусулмонларни алдашга, ахлоқларини бузишга уринишмоқда.

Замонимизда Йахова шоҳидлари (гувоҳлари) деган  христиан миссионерлари ширин-шакар ёлғон сўзлари билан мусулмон ёшларини алдашга, христиан эқилишга зўр беришяпти. Телефон идораларининг бошлиқларидан олган манзилларга рисола ва китоблар юборишмоқда. Кўз тортадигандай хушбичим кийинган чиройли қизлар уйма-уй юриб, бу киточаларни тарқатишмоқда.

Мусулмон ҳушёр бўлиши керак! Динини билмаганнинг алданиши жуда осон бўлади. Динимизни ўрганиш учун сотувдан дуч келган китобни олиш тўғри эмас. Айниқса, ҳозирда Мисрли, Саудияли ёзғувчилар ёзган китоблар жуда хатарли. Бидъат аҳлининг китобларини эмас, минг йилдан бери ҳар асрга нур сочаётган ислом олимларининг китобларини ўқиш керак.”

Миссионерларнинг ёлғонлари

Савол: Миссионерлар Европанинг ривожланишига христианликни сабаб қилиб кўрсатишади. Христианлик ҳукм сурган ўрта асрларда Европа қолоқ эмасмиди?  Христианлик қайси жараённи амр этмоқда?

Жавоб: Бугун  христианларнинг фароғатда бўлиши ҳамда мусулмон ўлкаларидаги халқнинг фақир ва паришон бўлишининг дин билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ақли-ҳуши жойида бўлган ҳар одам агар бугун мусулмонлар камбағал бўлса, айбни исломиятда эмас, бу диннинг асосларини билмаган ёки билса ҳам татбиқ этмаганларда эканлиги кўради.

Христианларнинг фан соҳасида илғарилаб кетишига сабаб эса, Таврот ва Инжиллар эмас, имон этмаганлари ҳолда Қуръони карим кўрсатган саодат йўлига ёпишганликлари, шу тариқа ўз меҳнаткашликлари, ғайратлари сабаб бўлганлигини дарҳол фарқ этади.

Бизнинг динимизда меҳнат қилиш, адолатли ва қатъиятли бўлиш, ҳамма нарсани ўрганиш қайта-қайта амр қилинганлиги ҳолда буни бажармаганлар, шубҳасиз, Аллоҳу таолонинг ғазабига учрайди. Ёки мусулмонларнинг тараққий этмаётганлигининг сабаби  христиан бўлмаганиларида эмас, ҳақиқий мусулмон бўлмаганларидадир.

Японлар христиан бўлмасалар ҳам, Қуръони карим амр этганидек адолат ва ғайрат натижасида оптикада немисларни, автомобиль соҳасида америкаликлардан ўтиб кетди.

1985 йилда Японияда беш ярим миллион автомобил ишлаб чиқарилди ва бутун дунё ҳайратда қолди. Япон халқи роҳат-фароғатда яшамоқда. Электроника соҳасида дунёда етакчи ўринларда. Япон ҳисоб машиналари, япон комьпютерлари, япон микроскоплари, япон телескоплари, япон фотоаппаратлари бутун оламга машҳур. Уларнинг  христианлик билан ҳеч алоқаси йўқ. Ёлғончи миссионерлар бунга нима дер экан?

Христианларнинг маҳаллий аскарлари бўлмиш дин душманлари покиза ёшларни йўлдан адаштириш учун “Исломият ривожланишга халақит беради. Христианлар ривожланмоқда. Уларнинг тиббиётда, ҳарбий қуролланишда, алоқа воситаларида ишлатаётган фан асбоблари кўзларимизни қамаштиради. Биз ҳам  христианларга эргашишимиз керак” дегандай ахмоқона сўзлар билан исломиятдаги гўзал ахлоқни, биродарликни йўқотишга уринишмоқда. Европача, Америкача юриш-туришга, уларга ўхшашга замонавийлик дейишмоқда. Ёшларни ўзларидек ислом душмани қилишга, фалокатга етаклашга уринишмоқда. Ҳолбуки исломият фанда, касб-ҳунарда илғор бўлишни амр этади.  Христианлар ва бутун ғайри муслимлар ота-боболаридан ўрганганларини қилади. Улар аввал ўтган насл бўлган аждодларининг қилганларини бир-иккита ўзгартиришлар киритиб, такрорлашяпти. Аввалгилар шу ишни қилиб кетмаганда, ҳозиргилар ҳеч нарса қилолмасди.

Тарих кўрсатиб турибдики, фандаги янгиликларнинг бачасини мусулмонлар очишди. Фан билимларини, фан асбобларини юз йил илгари юксалтишди. Бу тараққиётларга фақат Ислом дини ва бу динни татбиқ этган ислом давлатлари сабаб бўлди. Христианлар салб юришлари билан Ислом давлатларини йиқита олмаганлари учун сиёсий ўйинлар, ёлғонлар, ҳийла-найранглар билан уни ичидан қулатишди. Мусулмон аҳоли яшайдиган ўлкаларда Ислом душмани сиёсий бошқарув тузумларини ўрнатдилар. Лекин исломиятни таг-туги билан йўқ қилиша олмади. Мусулмонлардан қолган фанний кашфиётларга баъзи қўшимчалар киритиб, бугунги тараққиётга ҳечкимнинг ёрдамисиз ўзлари сабаб бўлганликларини даво қилишмоқда. Фақат ўз завқи-ю манфаатини ўйлайдиган пасткашлар фан ва касб-ҳунарни амр этган исломиятни қолоқлик сабаби, мусулмондарни "ақидапараст" деб туҳмат қилишади. Яҳудийлар, христианлар ва ҳатто бошқа дин вакиллари ҳам Жаннат ҳамда Жаҳаннамнинг борлигига эътиқод қилишади. Ҳар бирининг ватанларида ибодатхоналари жуда кўп. Охиратга ишонадиган европаликларга, яҳудийларга "қолоқ", "ақидапараст" демаганларига қараганда бу пасткашларнинг фан-техника ривожига эмас, кайфу сафога, ахлоқсизликларга "замонавийлик" деётганлари маълум бўлади. Бундай асоссиз ва ҳақсиз ёлғонлар билан жамоатчилик онгини заҳарлаб, йўлдан адаштирганларнинг дастлабкиси инглизлар бўлади.

Ҳозирги даврда мусулмонларнинг исломият амр этган фан-техника билимларини ҳам чуқур эгаллашлари, насронийлардан устун бўлиб, бутун инсонларни саодатга бошлашлари керак.