Ҳазрати Исо ва янги йил

Савол: Насронийлар ҳазрати Исонинг янги йилда келишига ишонгани учун йил бошини байрам қиладиларми?

Жавоб: Насронийларнинг ҳазрати Исонинг йил бошида келишига доир бир эътиқодлари йўқ. Улар ҳазрати Исонинг хочда ўлганига ишонадилар. “Инсонларни гуноҳдан қутқариш учун тангри ўз ўғли Исони ўлдирди” дейишади. Баъзан Исо алайҳиссалом учун “Ўғил Аллоҳ” баъзан эса “Тангри учдир. Уч тангри бирдир” дейишади. Бу тентакликлар ҳам Инжиллардаги сохталаштиришлардан келиб чиқмоқда. Насронийларнинг ўйин-кулгилари, Санта Клоус деганлари хаёлий нарсадир.

Қуръони каримда Нисо сурасининг 157 ва 158-ояти карималарида Исо алайҳиссаломнинг ўлдирилмаганлиги, хочга тортилган кимсанинг бошқа эканлиги, Исо алайҳиссаломнинг кўкка олиб чиқиб кетилганлиги билдирилмоқда. Ол-и Имрон сурасининг 54 ва 55-ояти карималари ва бошқа сураларда бу ҳақида маълумот бор. Исо алайҳиссалом ҳазрати Маҳдий замонида кўкдан тушади. (Мактубот, Раббоний. 2-жилд, 67-мактуб)

Қуйида бу хусусдаги ҳадиси шарифлардан бир нечтаси келтирилган:

Аллоҳга қасам ичаманки, Марям ўғли Исо одил бир қози сифатида орангизга тушади. Хочларни синдиради, тўнғизни ўлдиради, жизяни олиб ташлайди, исломдан бошқа нарсани қабул этмайди. Мол-мулк шу қадар кўп бўладики, ҳеч ким қайрилиб ҳам қарамайди.” (Бухорий)

Исо одил қози сифатида тушганида адоват, нафрат ва ҳасад ўртадан кўтарилади.” (Муслим)

Дажжол чиққанида Исо келади. У Дажжолни ҳалок этади. Бундан сўнгра икки киши орасида душманлик бўлмайди.” (Муслим)

Исо Маҳдийнинг орқасида туриб намоз ўқийди.” (Ибни Ҳожар-и Маккий)

Исо тушгач исломият билан ҳукм этади. Ўшанда Аллоҳу таоло мусулмонлардан бошқа барчани ҳалок этади. Сўнгра ер юзида тинчлик-осойишталик бошланади. Шунчалик бўладики, арслон туя билан, қоплан сигир билан ва бўри қўй билан бемалол юради. Болалар илон билан ўйнайдилар. Исо вафот этгач, жанозасини мусулмонлар кўтарадилар.” (Абу Довуд)

Исо менинг ёнимга дафн этилади.” (Термизий)

(Изоҳ: Ҳадиси шарифларда келган “Тўнғизни ўлдиради” дегани тўнғиз овига чиқади дегани эмас. “Тўнғиз гўштини ейишни тақиқлайди” деганидир. “Хочни синдиради”, яъни насронийликни йўқотади. Бошқа бир ҳадиси шарифда “Чолғуларни синдиради” дейилган. Яъни ҳар турли чолғуни тақиқлайди.)