Ҳазрати Исонинг қурбон қилиниши

Савол: Христиан китобларида “Қурбон байрамида қўчқор қурбон қилиш бемаъни, чунки жами одамзод ўрнига Исо қурбон қилинган” дейилиб, яна қуйидагилар ҳам ёзилади:

“Қутилиш учун Исонинг қурбон этилиши кифоя.” (Ибронийлар 9/25,26)

“Исо инсониятнинг қутилиши учун тўлов сифатида ўз ҳаётини берди.”  (И.Тиомтеос 2/5-6)

 “Тангри марҳаматсиз бўлганида эди, ҳар кимга қарзини тўлатарди. У одил, марҳаматли бўлгани ва дунёни жуда севгани учун  барчанинг кечирилиши учун ёлғиз ўғлини фидо этди.” (Юханна 3; 16)

 “Тўғри бўлган Масиҳ тўғри бўлмаганларнинг гуноҳи сабабли бир марта ўлди.” (И.Петрус 3;18)

“Эски инсонлар нуқсонсиз қўзи Масиҳнинг қонининг тўлови билан қутилдилар.” (И.Петрус 1;18,19)

Бу ёзувларда ҳақиқат борми?

Жавоб: Бунга ўхшаш рисолалар кўплаб тарқатилмоқда. Уларда илмга, ақлга, мантиққа зид бўлган хусуслардан баъзилари қуйида келтирилди:

1) “Тангрининг ёлғиз ўғли” дейилади. Нимага бошқа ўғил-қизи йўқ? Тангрининг ўғли бўлгач, ўғилнинг бобоси ҳам бўлиши керак эмасми? Тангри нима учун ўғилга эҳтиёж сезди? Тангрини гўштли, суякли деб ўйлайдилар. Тангрининг ўғли ўларкан-да, тангри ўлмайдими? Ҳолбуки исломиятда Аллоҳу таоло бирдир, самаддир, яъни ҳеч нарсага муҳтож эмас, аксинча ҳамма нарса унга муҳтождир. У туғмайди ва туғилмайди. Ҳеч бир нарса унга шерик ва тенг эмас. (Ихлос сураси)

2) Ҳазрати Исонинг инсониятнинг қутилиши учун тўлов сифатида ўлганлиги айтилади. Модомики гуноҳсиз кимсани тўлов сифатида ўлдириш билан инсонлар қутиларкан, нимага насронийларнинг тангриси марҳамат қилиб (!) бошқа гуноҳсизни, маъсумни ёки такрор ҳазрати Исони ўлдирмайди? Ёки бошқа бир гўдакни яратиб, уни ўлдирмайди? Бир бегуноҳни гуноҳкорларни ўрнига қатл қилиш қанақасига адолат бўлди? Уни ўлдирмасдан инсонларнинг гуноҳини авф эта олмасмиди? Оддий бир черков попи ҳар қандай гуноҳни кечира олади-да, ҳамма нарсага кучи етган тангри авф эта олмайдими? Ёки христианларнинг тангриси қўрқадиган ундан ҳам қудратлироқ бирон мавжудот борми? "Ҳеч қандай тўловсиз ҳаммани кечирдим"- деса, ким нима дея оларди? Коинотнинг ёлғиз яратувчиси бўлмиш Аллоҳни ҳеч ким, ҳеч нарсага мажбур қила олмайди. Қилган ишларининг ҳам ҳисобини сўролмайди. (Анбиё, 23)

3) Айбсиз кишини ўзга айбдорларнинг ўрнига жазога маҳкум қилишиб, ўлдириш қанақасига марҳамат бўларкан? Бу – қайси ақлга, қайси мантиққа тўғри келади? Христианларнинг тангриси беайб, бегуноҳ инсонни марҳаматли бўлгани учун ўлдирдими? Техаслик бир шоввоз ўғрилик қилса, унинг ўрнига Бағдоддаги бир бечора жазоланадими?

Қуръони каримда маолан: “Ҳеч ким бошқасининг гуноҳини олмайди” деб буюрилган. (Нажм, 38)

4) Ҳеч қандай ғам-ташвиш бўлмаган Жаннат турганда, христианларнинг тангриси нима учун айнан бу ифлос дунёни севади? Ҳолбуки Қуръони каримнинг турли жойларида дунё ёмонланади. (Анкабут, 64)

Бундан, христианларнинг ишонган тангриси Жаннатни ва Жаҳаннамни кўрмаганга ўхшайди. Агар христианлар Жаннат ва Жаҳаннамни яратган Аллоҳу таолони билганларида эди, ҳурофотлар занжири бўлган христианликни дарҳол тарк этардилар.

5) Уларнинг эътиқодлари бўйича: “Ҳар бир гўдак гуноҳкор бўлиб туғилади. Исо уларни мана шу гуноҳларидан қутқариш учун қурбон бўлди.” Инсонларнинг туғилишидан гуноҳкор бўлиши ақлга, мантиққа тўғри келмайди. Янги туғилган гўдак нима учун гуноҳкор бўлсин? Одамларнинг гуноҳини авф қилиш учун ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳу таоло нима учун айнан ҳазрати Исонинг қатл қилинишини истади? Роҳиблар ўзларининг ножўя эътиқодлари бўйича, гуноҳ кечириш ҳуқуқи ва имтиёзлари борлигини рўкач қилиб, дуч келган гуноҳкорнинг гуноҳини "поклаб" ётишибди-ку. Ўша "ҳуқуқ ва имтиёзни" берган Худонинг ўзи нимага шу ҳуқуқдан маҳрум? Битта попни ўлдириб қўйган одам, иккинчи бир попнинг ёнига бориб гуноҳини "кечиртирмоқда"! Қисқаси христианликда бунақа беманиликларнинг чеки-чегараси йўқ. Улар ҳақиқий Инжилни битта ёлғиз нусхадан асоссиз равишда бир-биридан фарқли тўртта қилиб олганларидек ёлғиз Аллоҳни ҳам, бетайин сабаблар билан учтага кўпайтириб олишди. Бу қилмишларини изоҳлаш учун: “Уч - бир демакдир. Бу учта алоҳида парча бир-бирига қўшилса яна бир бўлади” дейишяпти. Миллион парча бир-бирига қўшилса, яна бир бўлармиш. Бу нима дегани? Ҳозирги миссионерлар эски христианларнинг шунақа тентакликларини қандай изоҳлашни билолмай, бир ботқоқдан чиқиб, бошқасига ботишмоқда. Яна “Ҳамма иши тўғри бўлган ҳеч ким йўқ. Ҳатто бир одам ҳам йўқ” дейишади. (Римликлар 3;10)

Христианлар бутун дунёдаги одамларнинг ўзларига ўхшаб, тўғриликдан бенасиб, гуноҳкор ва бузғунчиликка мойил деб эътиқод қилишади. Жаноби Аллоҳ ер юзига тўғри ва солиҳ минлаган авлиё-ю анбиё юборган-ку ахир! Христианларнинг ақидаси бўйича, пайғамбарлар ҳам, солиҳ ва тўғри одамлар эмас. Лекин черковларнинг тўридан жой олган роҳиблар бегуноҳ ва тўғрисўз! Қандай тентаклик! Ўша миссионер китобида яна мана бундай "оят"ни учратамиз: “Диннинг амрларини бажариш билан ҳеч ким тангри олдида оқланмайди.” (Римликлар 3;20)

Бу қандай дин бўлдики, диннинг амрларига бўйсинган одам ҳам қутила олмаса? Нажот топиш учун “Муқаддас қонунга кўра ҳамма нарса қон билан тозаланади ва қон тўкилмасдан кечирим бўлмайди” (Ибронийлар 9;12) дейилган. Демак, христианлар асрлар давомида катта салб юришларини уюштириб, мусулмонларнинг гуноҳларини қон билан тозалашмоқчи бўлган экан-да. Авваллари “Исо Худонинг ўғли” дейишарди. Энди эса бунга ҳазрати Одамни ҳам қўшиб олишибди. Ҳар асрда тўхтовсиз қилиниб келган тузатиш, қайчилаш ва иловалар туфайли Инжиллар қандай аянчли ҳолга келди. Шундай аҳмоқона китобчалар билан мусулмонларни диндан чиқаришга уринишмоқда. Лекин динини пухта биладиган мусулмон буларга алданмайди. Чунки мусулмонлик илм динидир. Христианлик эса, хурофотларга ғарқ бўлган. Шунинг учун илм аҳли орасида “Насронийлар олим бўлса христианликдан, мусулмонлар жоҳил қолса, мусулмонликдан чиқади” деган ибора машҳурдир.