Христианликни кимлар бузди

Савол: Одам алайҳиссаломдан бери келаётган Аллоҳнинг дини ҳазрати Исодан кейин қандай бузилди? Ким бузди? Авваллари ҳаром бўлган нарсаларнинг ҳалол этилиши қандай юз берди? Уч тангри ишончи қаердан келди?

Жавоб: Французлар Сант Паул деб атайдиган Болус-Паулус-Павлос исмли бир яҳудий пайғамбар яҳудийлардан келмади деб,  ўзини насронийларга исавий қилиб кўрсатиб, ўзини дин олими сифатида танитди. Ҳазрати Исодан кейин биринчи иши ҳақиқий Инжилни йўқотиш бўлди. Исо Аллоҳнинг ўғли деди. Шаробни ва тўнғизни ҳалол қилди. Қиблаларини Каъбадан қуёш чиқадиган тарафга алмаштирди. Аллоҳ ҳам битта, ҳам учта деди. Диндан қайтган бу яҳудийнинг сўзлари дастлаб ёзилган тўрт Инжилга, хусусан, Луканинг Инжилига аралашиб кетди. Ҳазрати Исонинг суҳбатларида бўлган, ҳазрати Исонинг дўсти, ёрдамчиси, яъни ҳаворийлардан бўлган Барнабас ҳазрати Исодан эшитганларини ўзгартмасдан ёзиб қолдирган эди. Лекин бузуқ тўрт Инжилга алданганлар, фирқаларга бўлинди. Бир-биридан фарқли 72 та фирқа ҳосил бўлди. Павлоснинг ҳиёнати фош қилиниб, Қуддусда икки марта ҳибсга олинди. Сўнгра Римга жўнатилди. У ерда Нерон томонидан боши танасидан жудо этилди.

Агар Павлоснинг ҳаёти яхшилаб синчикланса, унинг доимо ҳаворийларни ёмонлагани ва уларни тинимсиз таъқиб қилишга урингани яққол кўзга ташланади. Жуда кўп христиан роҳиблари Павлосни христианликнинг ягона қурувчиси деб тан олишади. Чунки попларнинг фикри бўйича ҳазрати Исо билан ҳаворийлар иймон ва ибодат жиҳатидан яҳудийликка (ҳазрати Мусонинг динига) боғлиқ бўлиб қолгандилар. Павлос бунга қарши чиқиб, яҳудийликка тегишли бўлган бутун ибодатларни тарк эттирди. Шу тариқа ҳазрати Исо ва ҳаворийлар билдирган динга зид янги дин пайдо бўлди. Бу дин ҳаворий Петруснинг таблиғ этишга ҳаракат қилган ҳақиқий насронийликдан ўзгача, Павлоснинг фикрларидан пайдо бўлган дин эди.

Поплар Павлосни муборак деб билишади. Павлоснинг ёзган мактублари Аҳд-и жадиднинг охирида муқаддас китобнинг бир қисмини ташкил этади. Лука ёзган Расулларнинг ишлари қисми Павлоснинг таржимаи ҳолидир. Павлоснинг ёзган мактублари ҳам  бузуқликда тўртта Инжилга ажралишдек залолатдан кам эмас. Павлос талимотининг аксар қисми христианликнинг иймон асосларини ташкил этади. Масалан:

“Гуноҳ, руҳ ва бадан учун ўлим, ҳазрати Одамнинг тақиқланган мевани ейиши билан бошланди. Ҳазрати Одамнинг наслидан келган бутун гўдаклар бу гуноҳ ифлослигига булғаниб туғилади. Тангри ёлғиз ўғлини ер юзига юборди ва ҳазрати Одамдан бери келаётган гуноҳдан одамзодни қутқарди.”

Павлос мана шундай ҳурофотларни динга аралаштириш билан насронийликдан ўчини олди. Христианлар эса ҳалигача уни Расул Павлос дейишиб, уни насроний азизи сифатида улуғлашади. Ҳазрати Исони умрида кўрмаган бир одамнинг сўзлари билан динларининг иймон ва ибодат асосларини ҳеч чекинмай белгилашяпти. Шунча зиддиятларга қарамай яна мана шундай ҳурофотга ботган диннинг Аллоҳ юборган энг сўнгги ва энг комил дин эканлигини даво қилишяпти.

“Изҳор-ул ҳақ”да айтиладики: Павлоснинг гапларида зидликлар жуда кўп. “Расулларнинг ишлари” китобида “У билан бирга сафар қилганларнинг тили тутилди. Овозни эшитади, аммо ҳеч кимни кўрмасдилар. (9/7 боб). Мен билан бирга бўлганлар нурни кўрдилар. Аммо менга сўзланган сўзни эшитмадилар. (22/9 боб)” дейилади. 26-бобда эса овоз ҳақида умуман гапирилмайди, яъни уч ифода бир-бирига мос келмайди.

Яна айтиладики: Раб унга “Тур, шаҳарга кир. Нима қилиш керак бўлса, сенга айтилади” деди. (9/6 боб)

Раб менга: Тур Шомга бор, у ерда нима қилиш кераклиги сенга айтилади. (22/10 боб)

Ўрнингдан тур, чунки кўрган нарсаларингда сени гувоҳ қилиш учун сенга кўриндим. Сени юборган миллатлардан ҳам қутқараман. (26/17,18 боб)

9- ва 22-бобларда нима қилиши кераклиги шаҳарга киргандан кейин айтилиши баён этилса, 26-бобга кўра овозни эшитган жойида нима қилиши кераклиги унга айтилган.

Нурни кўриб, ҳаммамиз ерга йиқилдик. (26/14 боб)

Ҳолбуки 9/7 бобда у билан бирга бўлганлар овоз чиқара олмайдилар. 22 бобда эса нутқи тутилади, деган сўз йўқ.

Ҳозирги христианлар Инжилларини мана шундай қарама-қаршиликлардан холи қилишга уринишмоқда.