Бугунги христианликнинг асослари

Савол: Бугунги христианликнинг асослари нима?

Жавоб: Ҳазрати Исо ўттиз ёшида Бани Исроилга пайғамбар этиб юборилди. Исо алайҳиссалом олиб келган янги ҳақ дин "исавийлик" ёхуд "насронийлик" деб аталди. У, бузилган яҳудийликнинг ҳукмларини бекор қилди. Ҳазрати Исога ишонмаган яҳудийлар уни Римликларга шикоят қилди. Қуддусдаги римликларнинг яҳудий ҳокими бўлган Пилатус ҳазрати Исони тутиб, хочга михлашларини амр этди. Ҳаворийларидан бири бўлган Йаҳуда уни римликларга сотди. Ўша сотқин аскарларни эргаштириб, қаердалигини кўрсатишга олиб борганида Аллоҳу таоло Йаҳуданинг башарасини ҳиёнати туфайли жазо сифатида ҳазрати Исонинг юз шаклига ўхшатиб қўйди. Аскарлар уни Исо деб ўйлаб, олиб кетиб хочга михладилар. У пайтда Аллоҳу таоло ҳазрати Исони тириклайин кўкка чиқарган эди.

Ҳақ дин бўлган Исавийлик дини халқ орасида тарқала бошлагач яҳудийлар, юнонлар ва римликлар жон-жаҳдлари билан бу янги диннинг ёйилишига қарши чиқишди. Болус (Павлос) исмли бир яҳудий ҳазрати Исога ишонишини рўкач қилиб мунофиқлик билан насоро орасида илм сотиб юриб, асл Инжилни маҳфий равишда йўқ қилишга муяссар бўлди. Кейинчалик баъзи кишилар 12 ҳаворийдан ва мунофиқ Болусдан эшитганларини ёзиб бирнеча китоб ҳолига келтиришди. Бу китоблар ғалати бир тарзда "Инжил" деб номланиб кетди. Шу тариқа бир-биридан фарқли, бирдан ортиқ Инжил пайдо бўлди. Юнон фалсафаси билан улғайган Болус ҳаворийлардан бўлмиш Барнабас (Варнава) билан яқин дўст эди. Бузуқ фикрларини унга ҳам сингдирмоқчи бўлди, уддасидан чиқолмагач очиқ-очиқ унга душманлик қила бошлади. Болус ўзини исавий дин пешвоси сифатида танитиб “Исо Аллоҳнинг ўғли” дегандек бир қанча нарсаларни тўқиб чиқарди. Шароб ва тўнғиз гўштининг ҳалол эканлигини даво қилди. Болуснинг ўртага ташлаган “Исонинг хочга михланиши Илоҳий ҳикмат ва нажотдир” деган бемаъни иддаоси бугунги христианликнинг асосини ташкил қилди. Мана шундай таҳрибот натижасида ҳақ дин бўлган насронийлик, ботил бўлган христианликка айланди.

Мусулмонларнинг китобидан ўқиб, ернинг қуёш атрофида айланишини айтган Галилей Инжиллардаги нотўғри, бемаъни таълимотлар бўйича инквизиция маҳкамаси томонидан ҳибсга олинди ва кўзлари кўр бўлиб ўлди.

Бугунги христианликда:

1) Ҳар чақалоқ гуноҳкор бўлиб туғилади.

2) Ҳазрати Исо Худонинг ўғли.

3) Худо инсонларнинг гуноҳларини кечириш учун ўз ўғлини хочга михлаб  ўлдирди (қурбон қилди).

4) Инсонлар тўғридан Худога дуо қилиша олмайди. Фақат поплар дуо қила олади ва одамларнинг гуноҳини авф эта олади.

5) Папа бегуноҳдир ва унинг ҳар бир қилган иши тўғри.

Христианликни такрор тўғри йўлга солиш, аслига қайтариш учун кўп ишлар қилинган, реформалар ўтказилганди. Поп Лютер Протестантликни қураётиб, баъзи тузатишлар киритаман деб христианликни бутунлай бузиб, пачавасини чиқарди.

Черков жамиятнинг моддий ва маънавий бутун ҳаётига ҳоким бўлганди.

1) Черков гуноҳларни эътироф эттиради ва поплар гуноҳларни мағфират этади.

2) Христианликда ота, ўғил ва муқаддас руҳ номига чўқиниш черковнинг амридир.

3) Никоҳ черковда ўқилади. Черковдан ташқарида ўқилган никоҳ яроқсиз.

Сўнгги вақтларда христианликда Аллоҳга ишонч борасида муҳим ўзгаришларга гувоҳ бўлаяпмиз. Католик черковининг ва Ватиканнинг юқори мансабли ҳамда олимларидан таркиб топган бир ҳайъат томонидан 7 йиллик тадқиқот натижасида “Жаҳон каташизми” деб номланган битта китоб тайёрланди. Ушбу китобда католикларнинг ҳам худди мусулмонлардек “Ягона Худо” ишончида бўлишлари кераклиги таъкидланган. Папанинг бевосита раҳбарлигида тайёрланган бу китоб 1992 йили сотувга чиқарилди. Христианларнинг мана шу янги китобларининг бугунгача чоп этилган бошқа папалик нашрларидан кескин фарқ қилувчи энг аҳамиятли жиҳати - Аллоҳга имоннинг қаътиян “Ота-ўғил-Руҳул-Қудс” тарзида бўлмаслиги кераклигини очиқча баён қилишидадир. Китобда “Аллоҳга яратилган мавжудотнинг сифат ва суратларининг ҳеч бири тўғри келмайди. Чунки Аллоҳ ёлғиз яратувчи бўлиб, на эркак, на аёл, на инсондир” дейилган. Бу янги имоннинг исломиятдаги Аллоҳга имондек бўлиши кераклиги таъкидланган.

Инсон ҳақ-ҳуқуқлари, яратилиш асослари ва жинсият мавзулари ҳақида фикр юритилган Ватиканнинг бу янги асарида “Ҳузур-ҳаловатда яшашнинг калити Яратганни қабул қилиб, ўзлаштириш ва фақат битта Аллоҳнинг борлигига ишонишдир” дейилган. Бу асар, илм одамларининг айтишича, ёлғиз бир яратувчига имон борасида жуда муҳим бир бурилиш сифатида қабул этилмоқда.