Христианлик нима?

Савол: Христианлик ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Инжилда Аллоҳнинг бир эканлиги, ҳазрати Исонинг Аллоҳнинг қули ва Расули эканлиги ёзилган эди. Ҳазрати Исонинг ҳақ бўлган дини бироз вақт ўтиб, яҳудийлар томонидан яширинча ўзгартирилди. Яҳудий Болус (Павлос) исавий кўриниб юриб, ҳақиқй Инжилни йўқотди. Беҳисоб фарқли Инжилларнинг ёзилишига сабаб бўлди. Улуғ Константин бутун Инжилларни бирлаштириш учун милодий 325 йили Изникда 319 роҳиб (поп)ни тўплаб, ёздирган янги Инжилига эски дини бутпарастликдан ҳам анча илова қилдириб, янги бир Христианлик динини қурди.

Ҳазрати Исо ва Барнабаснинг ёзган Инжилида Аллоҳнинг бир эканлиги билдирилганди. Афлотуннинг уч тангри фикри ҳам янги Инжилга қўшилди. Поп Ариус бу янги Инжилларнинг нотўғри эканлигини билдиргач, черковдан қувғин қилинди. Янги христианликнинг Ариус мазҳабидан катта фарқи бор эди. 6 марта мажлис ўтказилиб, янги Инжиллар пайдо бўлди. Поп Лютер Мартин ва Калвин охирги ўзгартиришларни киритди. Бу янги Инжилга ишонган христианларга протестантлар дейилди. Шу тариқа насронийлик тубдан ўзгарди.

Яҳудийлар ҳазрати Исони қатл этмоқчи бўлиб, Инжилни ёқиб, йўқотишди. У вақтлар Инжил халқ орасига тарқалмаган эди. Чунки ҳазрати Исонинг пайғамбарлик муддати 3 йилдай қисқа вақт давом этган, иймон келтирганлар ҳам жуда оз эди. Уларнинг кўплари ўқиш-ёзишни билмасди. 325 йилда бир-бирига мос келмайдиган 40-50 хил Инжил мавжуд эди. Ариус черковдан қувилиб динсизликда айблангач, тўрттасидан бошқа барча Инжилларнинг тақиқланганлиги черков тарихларида ёзилган. Матта Инжилининг 15-моддасида: “Миллатлар йўлидан юрманглар ва Самириялиларнинг шаҳрига борманглар” дейилганлигига қарамай 24-бобнинг 14-моддасида: “Инжил ҳамма миллатларга таблиғ қилиниш керак” дейилмоқда. Инжилларда мана шунга ўхшаш беҳисоб қарама-қаршиликлар бор. Христиан олимлари тўрт Инжилдаги зиддиятлар олдида ожиз қолиб Акхарн, Кисер, Хайси, Габуз, Уизер, Фурсен каби тадқиқотчилар “Инжилларда ихтилоф кўп” дейишди.

Жозеф Барнабас ёзган Инжил милодий 325 йилга қадар Искандария черковларида ўқиларди. Папа 5-Сикстус 1585-1590 йиллардаги папалик даврида буни ибронийчадан италянчага таржима қилдирди. Пруссия қиролининг маслаҳатчиси Ж.Ф.Грамер уни топиб, шаҳзода Оужен (Еуген)га ҳадя қилди. У вафот этгач китоблар Австрия миллий кутубхонасига ўтди. Бу қўлёзма Инжил ҳозирда Вена императорлик кутубхонасида сақланмоқда.

Бу Инжилда ҳазрати Исо айтадики:

Мен гуноҳларни кечирмайман, гуноҳларни фақат Аллоҳ кечиради. (71-боб)

Мен Аллоҳнинг расулининг йўлини тайёрлаш учун келдим. Бу Расул бир муддат сўнгра Инжил ўзгартирилиб, ишонганлардан 30 киши қолган бир пайтда келади. Ўшанда Аллоҳ элчисини юборади. Унинг боши устида бир оқ булут бўлади. У бутларни синдиради. Унинг ортидан инсонлар Аллоҳни танийдилар. Мен ҳам тўлалигича таниламан. (72-боб)

Бу Расул жанубдан чиқади. (96-боб)

Бу Расулнинг исми Аҳмаддир. (97-боб)

Қуръони каримда бир ояти кариманинг маъноси шундай: Марям ўғли Исо “Мен Аллоҳнинг Расулиман. Мендан аввал келган Тавротни тўғриловчи, мендан кейин келадиган Аҳмад исмли пайғамбарнинг хушхабарини бериш учун келдим” деган. (Соф, 6)

Барнабас Инжили Аллоҳнинг бир эканлигини ва уч худоликнинг нотўғри эканлигини билдирмоқда. Бугунги Инжиллар ва Аҳд-и Атикда ҳам шунча ўзгартиришларга қарамай ҳазрати Исодан сўнг бир пайғамбар келиши ҳақида маълумотлар учрайди. 1886 йил Истанбулда Бояжиян Агоб босмахонасида босилган Китоби муқаддаснинг туркча таржимасининг 885-саҳифасида “У келгач дунёни гуноҳ, салоҳ ва ҳукм хусусларида далил-исбот келтиради” дейилади. Бу ердаги “У” деган сўзнинг ўрнида лотинча аслида “Паражлет” деб ёзилган. Бу калима “Тасалли берувчи” деган маънони беради. Поплар бутун уринишларига қарамай “Мендан сўнгра бир тасалли берувчи келади” иборасини Инжилдан олиб ташлолмадилар. Павлос ёзган ва христианлар томонидан Китоби муқаддасдан деб қабул қилинган мактублардан “Коринфлиларга 1-мактубнинг 13/8да “Пайғамбарлар тугайди, тиллар ҳам йўқолади (лотинча каби), илм бузилади (ўрта асрлар илми каби), аммо У комил келгач, чала бўлган ва қусурли бўлган билимлар ўртадан олинади” дейилади.” Бу ёзув туркча Китоби муқаддасда ҳам бор.