Савол: Кўп ўқилиши кераклиги билдирилган Оятал курси (Бақара, 255) нинг қанақа хосиятлари ва қиймати бор?
Жавоб: Оятал курсининг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:
“Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)
“Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)
“Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
“Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)
“Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)
“Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кишига уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.” (Аййуҳал валад илмиҳоли). (Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди).
Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган. (Зухра-тур-Рияз)
“Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:
“Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кишига ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”
“Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”
“Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсини ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алҳамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”