Савол: Хуфтон намозидан кейин ўқиладиган “Аманаррасулу”нинг (Бақара, 285-286) қандай хосияти бор?
Жавоб: “Аманаррасулу”нинг хосиятлари кўп. Ҳадиси шарифларда бундай дейилган:
“Тунда Бақара сурасининг сўнгги икки оятини (Аманарасулу) ўқиган одамга шу икки оят ҳамма нарса учун кифоя қилади.” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа)
“Кечаси “Аманаррасулу”ни ўқиганнинг савоби ҳамма нарса учун етарли. Шу икки оятни хуфтон намозидан кейин ўқиган одамга бутун кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа)
“Мендан аввал келган ҳеч қайси Пайғамбарга берилмаган Аршнинг тагидаги ҳазинадан менга Бақара сурасининг сўнгги оятлари (Аманараасулу) берилди.” (И.Аҳмад)
“Раҳмат, Қуръон ва дуо бўлган Бақара сурасининг сўнгги икки оятини ўрганинглар, фарзандларингизга ҳам ўргатинглар.” (Ҳаким)
“Вафот этган мусулмонни кўп куттирманглар, қабрга қўйишга шошилинглар. Қабрда унинг бош тарафида Фотиҳа, оёқ тарафида Бақара сурасининг сўнгини ўқинглар.” (Табароний)
Ислом динининг буюклари шундай билдиришган:
“Ақлли одам Аманаррасулуни ўқимасдан тўшагига ётмайди.” (Умар бин Хаттоб)
“Бақара сурасининг сўнгги уч оятини ўқимасдан ётган одамга ақлли дейилмайди.” (Али бин Абу Толиб)
Севикли Пайғамбаримизга меърожда берилган уч фарқли нарса:
1. Беш вақт намоз;
2. Аманаррасулу оятлари;
3. Ширк қўшмай вафот этганларни шафоат этиш ҳуқуқи. (Абдуллоҳ ибни Масъуд)
“Аманаррасулу оятларини ўқиш, кечани ибодат билан ўтказгандек бўлишга ва ёмонликлардан сақланишга кифоят қилур.” (Имоми Нававий)
“Жанозани ерга қўйгандан кейин паст овозда (ўзи эшитадиган даражада) Бақара сурасининг бошини ва охирини ўқиш, майит учун дуо ва истиғфор этиш мустаҳаб.” (Ибни Обидин)
“Аманаррасулуни ўқиш тундаги ибодат ва зикр ўрнига ўтади. Савоб ва қиймат жиҳатидан кишига етарлидур. Шу тунда келадиган офатлардан, шайтоннинг, одамларнинг ва жинларнинг зараридан сақлайди.” (Бадриддин Айний)