Сигарет ҳаром эмас

Истанбул университети нашрларидан “Озиқ кимёси” китобида айтилади: Чойдаги теин моддаси билан эскидан бир алкалоид сифатида қабул этилган кофеин моддаси бир эканлиги исботланди. Чойда 2,5-3%, қаҳвада эса 1,3% миқдорида кофеин бўлади.

Кофеин зеҳнни уйғотади, қон айланишни ортдиради, вужудга иссиқлик беради, чарчоқни тарқатади, ҳазм қилишни осонлаштиради. Кўп қўлланиш асаб тизимига таъсир қилади. Юрак касаллиги билан оғриган хасталарга, асаблари заиф инсонларга ва болаларга оз миқдордаги қаҳва ҳам ёмон таъсир қилиши мумкин. (658-бет)

Чойдаги кофеин қаҳвадагидан икки баробар кўп. Кўпи зарар берадиган нарсани зарар берадиган даражада қўлланиш керакмас. Вужудга зарар берадиган даражада кўп ейиш ҳам ҳаром. Баъзи егуликлар баъзи бир хасталарга зарарлидир. Вужудга зарар бериши аниқ бўлган нарсаларни қўлланиш тўғри эмас. Бир кимсага қаҳва ва чойнинг кўпи зарар берадиган бўлса, оз ичиши керак. агарда ози ҳам зарар бўлса, умуман ичмаслиги керак. Хастага ҳаром бўлган бир нарсани соғлом одамга ҳам ҳаром дейилмайди. Имом Мунавий ҳазратлари “Жомиус-сағир” шарҳида қаҳва ичишнинг ҳаром ва макруҳ эмаслигини билдирган. (Ҳадиқа, 143)

Чой ва қаҳвадаги кофеин, сигаретдаги никотин кўп истеъмол қилинса, албатта зарарли бўлади. кўпи зарар берадиган мубоҳ бир нарсани зарар бўлмаган оз миқдорда қўлланиш ҳаром эмас. Алкоголли ичимликлар ҳеч зарар бермаса ҳам томчиси ҳам ҳаромдир. Имом Нававий ҳазратлари “Суюқ спиртли ичимликларнинг ози ҳам ҳаромдир. Наркотикнинг маст қилмайдиган оз миқдорини дори сифатида ишлатиш жоиз” деган. (Муҳаззаб)

Афюннинг ҳам маст қилмайдиган оз миқдори ҳаром эмас. (Фатҳ-ур-раҳим, 30-бет)

Ибн Ҳажар-и Маккий ҳазратлари айтадики: афюн ва бошқа заҳарли ўтларнинг олинган кўп миқдори ҳаромдир, аммо оз миқдорда дори сифатида ишлатиш жоиз. (Завожир)

Наркотик бўлган бангидевона ўти мубоҳдир. Бу билан маст бўлиш эса ҳаром. (Дурр-ул-мухтор, 3-жилд, 166-бет)

Ибн Обидин ҳазратлари буни очиқларкан айтдики: “Бангидевона ўтини дори сифатида қўлланиш жоиз. Маст қилувчи миқдори жоиз эмас. “Кўпи маст қиладиган нарсанинг ози ҳам ҳаром” ҳадиси шарифи суюқ ичимликларга тегишли. Заҳарли ўсимликларни ва маст қилувчи қаттиқ дориларни оз миқдорда қўлланиш ҳаром эмас.” (Радд-ул-мухтор, 5-жилд, 295-бет)

Али Ажҳури ҳазратлари “Сигарет чекиш ақлни йўқотишга ва қўл остидагиларни нафақа билан таъминлашни тарк этишга сабаб бўлса, ҳаром бўлади. бундай ҳолат бўлмаса, ҳаром бўлмайди” деб айтган. (Ғоят-ул-баён)

Сигарет мубоҳдир. (Ассулҳ-у байнал иҳвон, Ал-укудуддуррия, Таҳтовий. Бариқа)

Бурсали Ҳаққий ҳазратлари илк ёзган китобларида сигаретга ҳаром деб айтганди. Чунки ўша вақтда подшоҳ тарафидан сигарет тақиқланган ва чекканга жазо бериларди.

Сигаретга исроф жиҳатидан ҳеч бир олим ҳаром демаганди. Фақирнинг сув ўрнига шарбат, турли ичимликлар ичиши исроф бўлади, фақат ўрганиб қолгани учун чой, қаҳва ичиш, сигарет чекиш исроф бўлмайди.

Шофий олимларининг кўпи сигаретга танзиҳан макруҳ дедилар. Ханафий мазҳабида ҳам пиёз, саримсоқ каби танзиҳан макруҳдир. (Таҳтовий)

Буюк бир олим мубоҳ бўлган бир нарсани тақиқласа, талабаларининг итоат этиб бу нарсадан фойдаланмасликлари керак. Фақат бу нарса барчани ўз ичига олмайди.