Рамазонни ҳурмат қилган қутулади

Аллоҳу таоло рамазони шариф ойини одамзотнинг дунё ва охират саодатига эришиши учун васила қилган. Бу ойни кўплаб неъматлар билан безаган. Муборак рамазон ойининг кеча-кундузида файзу барака ёмғирдек ёғмоқда. Жаноби Ҳақ оламларга раҳм қилиб юборган севгили Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳурматлари учун ушбу муборак ойда гуноҳларимизни авфу мағфират қилсин! Боши раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса жаҳаннамдан озод (бароат) ойи бўлган Рамазони шариф ойининг файз ва баракотларидан тўйиб-тўйиб фойдаланишни барчамизга насиб этсин!

Батафсил

Рўзани уйқу билан ўтказиш

Савол: Битта имом “Рўзани уйқу билан ўтказган одам савобни тушида кўради” дейди. Мен кечаси ишлайман, кундуз куни ухлайман, фақат намоз вақтларида уйғонаман-да, намозларни ўқиб қайта ётаман. Имомнинг гапи бўйича, менинг тутган рўзаларим бари бекор кетдими?

Жавоб: Йўқ, рўзадор кишининг ухлашининг зарари йўқ. Аксинча уйқуси ҳам савоб бўлади. Кечаси ишламасангиз ҳам кундузи ухлай оласиз. Бир ҳадиси шарифда “Рўзадорнинг уйқуси ҳам ибодатдир” деб марҳамат қилинган. (Дайламий) 

Батафсил

Рамазонда тўрт синф одамга авф йўқ!

Дин уламоларимиз кунларнинг хайрлиси жума, ойларнинг хайрлиси рамазон, амалларнинг хайрлиси эса вақтида ўқилган намоздир, деб айтганлар.

Аллоҳу таоло рамазон рўзасини тутганлар билан туҳматга учраганларнинг ажрларини ҳисобсиз беришини ваъда қилган. Марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси бўлган Аллоҳу таолонинг карами чексизлигига қарангки, мўмин бандаларининг ҳисобларини савоб-гуноҳ тарозисида ўлчаш билан бирга қулига фойда сифатида икки эшикни очиқ қолдирмоқда. Ҳолбуки савоблар билан гуноҳларнинг ёзилишларида ҳам қул фойдасига ҳаракат қилинади. Бунга вазифадор фаришталар банда бирон хайрли ишни мурод қилиб, уни қила олмаса ҳам савоб ёзади. Лекин ёмон амални эса фақат уни содир қилгандан кейингина ёзади.

Батафсил