Шаввол ойида рўза тутиш

Савол: Рамазондан кейин Шаввол ойида рўза тутишнинг қандай фойдаси бор?

Жавоб: Рўзани қачон тутса ҳам савоби катта. Ҳадиси шарифда “Рўза Жаҳаннам оташидан сақлайдиган бир қалқондир” деб марҳамат қилинган. (Бухорий)

Шаввол ойида тутилган рўзанинг савоби жуда катта. Қуйидаги ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қилинган:

“Рамазондан кейин Шаввол ойида ҳам 6 кун рўза тутган киши онасидан туғилган кундагидек гуноҳсиз бўлади.” (Табароний)

“Рамазон рўзаси билан Шавволда ҳам 6 кун рўза тутган киши бир йил рўза тутган бўлиб ҳисобланади.” (Ибни Можа)

 

Батафсил

Яна бир рамазон ва ҳайит ўтди

Насиби билан шарафланган ва “алвидо” деб кузатган раҳмат, мағфират ва жаҳаннамдан қутулиш ойи бўлган Рамазони шарифнинг ҳар куни мўминларнинг байрами эди. Иншааллоҳ у ҳам бизлардан хушнуд ва рози бўлгандир. Жаноби Ҳақ бу муборак ойнинг файзу баракатидан лойиғи билан фойдаланган қуллари сафига бизни ҳам қўшсин! Келгуси рамазонларга ҳам омон-эсон етишни барчамизга насиб этсин.

Батафсил

Ру’яти ҳилол (Ҳилолни кузатиш)

     “Мароқил фалоҳ”даги ҳадиси шарифда“Ҳилолни кўришингиз билан рўза тутишни бошланг, яна ҳилолни кўришингиз билан байрам қилинг!”деб марҳамат қилинди.Бу амрга биноан Рамазон ойи, ҳилолнинг (янги ойнинг) кўриниши билан бошланади. Ҳилолни кўрмай, аввалдан қилинган ҳисоб ва тақвимга суяниб рўзага бошлашнинг жоиз эмаслигини “Ибни Обидин” қибла баҳсида ва “Ашиъат-ул-ламаот” ҳамда “Неъмати ислом” муаллифлари билдирганлар.

     Яна “Ибни Обидин”: «...Рамазон ойининг бошланганини билиш учун астрономик ҳисоблар билан иш кўрилмайди. Чунки Рамазони шариф ойи кўкда ҳилол кўриниши билан бошланади.

Батафсил