Дарахт экишнинг аҳамияти

Савол: Динимизда дарахт экишнинг қандай аҳамияти бор?

Жавоб: Мевали, мевасиз дарахтларнинг ва ўрмонларнинг инсонларга фойдаси ҳисобсиз даражада кўп. Инсониятга бу шаклда хизмат қилишнинг динимиздаги аҳамияти жуда катта. Бу ҳақда билдирилган ҳадиси шарифлардан баъзилари қуйида келтирилган:

“Экилган дарахтдан олинадиган мева соничалик эккан кишига савоб берилади.” (И.Аҳмад)

“Бир киши бир дарахт экиб, дарахт мевага киргунча уни парваришласа, бу дарахтдан тўкилган ҳар мева Аллоҳ наздида бу киши учун бир садақа бўлади.” (И.Аҳмад)

“Бир дарахтдан инсонлар, ҳайвонлар ёки қушлар фойдаланса, бу дарахтни эккан учун бир садақа бўлади.” (Бухорий)

“Бир дарахтдан ейилган ёки ўғирланган нарсалар ўша дарахтни эккан киши учун садақа бўлади.” (Муслим)

“Қуйидаги етти нарсани ишлаган киши ўлганидан кейин ҳам давомли савоб қозонади:

1. [Динга мос] илмий асар ёзган;

2. Бир чашма қурган;

3. Бир қудуқ қаздирган;

4. Бир хурмо дарахти эккан;

5. Бир масжид қурдирган;

6. Бир мусҳаф ёзган;

7. Ўлганидан кейин унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд етиштирган киши.” (Байҳақий)

Экилган бир дарахтнинг соясидан ҳам фойдаланилса, эккан киши учун савоб бор. Бу дарахтдан қанчалик фойдаланилса, савоби ҳам шунчалик кўп бўлади. (Ал-Анвор)

Савол: Яшилликни юлиб ташлаш гуноҳ экан. Яшил ўтни ёки яшил япроқни юлиш ҳам гуноҳми?

Жавоб: Гуноҳ эмас. Ёнғоқларни, ёш кўчатларни бир эҳтиёж бўлмасдан кесишнинг дуруст эмаслигини билдириш учун шундай дейилган.