Ҳар бир мамлакатнинг намоз вақтлари, ўша мамлакатнинг экватордан узоқлиги ва мавсум (фасл)ларга қараб ўзгариб туради.
67ºС даражадан юқорида, шимолий қутб доирасининг яъни, 67ºС градус паралеллдан юқорида жойлашган совуқ ўлка ва мамлакатларда, қуёшнинг горизонтал қиялиги ортган пайтда, оқшом уфқ қораймасдан туриб Субҳ-и содиқ (саҳар) бошланади. Шунинг учун Болтиқ (Балтика) денгизининг шимолий чеккасида, ёз бўйича тун бўлмайди. Бу сабабдан хуфтон ва бомдод намозларининг вақти ҳам кирмайди. Ҳанафий мазҳабида, вақт - намознинг сабаби ҳисобланади. Агар сабаб мавжуд бўлмаса, намоз ҳам фарз бўлмайди. У ҳолда, ўшанга ўхшаш мамлакатларда истиқомат қилаётган мусулмонларга бу икки вақтда намоз фарз бўлмайди. Жанубий ярим шарда ҳамма тараф уммон билан қоплангани учун унақа мамлакат ҳам мавжуд эмас.
Шаъбон ойининг ўттизинчи куни ер куррасининг хоҳлаган бир шаҳрида ҳилол (янги ой) кўринса, бутун дунёда рўза тутишга бошланиши фарз бўлади. Кундуз кўринадиган ҳилол, келаётган кечанинг ҳилоли бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун динига содиқ мусулмонлар, Рамазон ойининг кирганини, мазҳабсиз мамлакатларнинг бесавод масхарабозларидан эмас. Илмий китоблар раҳбарлигида ҳилолни кузатиш орқали ўрганишлари керак.
[Қутбларга ва Ойга сафар қилган мусулмон, агар сафарийликка ният қилмаган бўлса, Рамазон ойи кирди дегунча ҳар куни рўза тутиши лозим бўлади. Кундузи 24 соатдан узун бўладиган ўлкалардаги мусулмонлар, Рўза [саҳарлик ва ифтор]ларини соатга қараб тутишади. Улар, кундузи узун бўлмайдиган шаҳарлардаги тақвимлардан фойдаланишади. Агар рўза тутмасалар, кундузи узун бўлмаган шаҳарларга қайтиб келишганларида, қазосини тутишади.]