Савол: Ҳомила бўлмаслик учун тадбир олиш, масалан, презерватив ишлатиш жоизми?
Жавоб: Ҳа, жоиз.
Савол: Аёл киши ҳомиладор бўлмаслиги учун спирал қўйдириши жоизми?
Жавоб: Ҳа.
Савол: Эри аёли рози бўлмаган ҳолда ҳомила бўлмаслиги учун тадбир олиши мумкинми ёки аёлини тадбир олишга мажбур қила оладими?
Жавоб: Йўқ.
Савол: Абортнинг тиббиётдаги ва диндаги ўрни қандай?
Жавоб: Тиббиёт вакиллари айтишадики: “Аборт қилишнинг хавфи ҳомиладорлик муддати ўтган сайин ортиб боради. Айниқса ҳомиласи катта бўлганларда аборт вақтида қон кетиш кўп бўлиши мумкин. Қон кетишини тўхтата олишмаса, таҳликали бўлади. Шунинг учун абортни илк ойларда амалга ошириш керак. Аборт қилишнинг қонуний муддати 10 ҳафта, яъни икки ярим ойдир. Бу муддатдан кейин аборт қилдириш ноқонунийдир. Шундай экан, аборт қилдириш учун кечикмаслик керак, ҳомиланинг муддати икки ярим ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Аборт қилдириш имконияти бўлмаган минглаб аёлларнинг ғайритиббий усуллар билан ҳомиласини туширишидан пайдо бўладиган оғир хасталиклар билан ҳаётдан кўз юмгани аччиқ ҳақиқат. Шундай экан, абортни қонуний йўллар билан амалга ошириш керак. Қонунларга кўра, 18 ёшдан ошган ва оилали бўлган аёллар ўзи ва турмуш ўртоғининг розилиги билан аборт қилдириши мумкин. Расман турмушга чиқмаган аёлларга эрининг рухсати лозим бўлмайди. 18 ёшдан кичик бўлганлар эса фақат васийларининг тасдиғи билан аборт қилдириши мумкин.”
Динимизда эса узрсиз бола олдириш ҳаром, тақиқланган. Айниқса фақирликдан қўрқиб, бачадонидаги болани ўлдириш, ноҳақ одам ўлдириш, яъни жиноят бўлганидек фарзанд ҳақига риоя қилмаслик, катта гуноҳдир. Онанинг ёки сут эмадиган бошқа фарзандининг ўлимига сабаб бўладиган бир узр бўлса, ҳали аъзолари пайдо бўлмаган ҳомилани олдириш жоиз. “Кутуб-и ситта”даги “Инсон она қорнида нутфа [сперма] сифатида 40, алақо [эмбрион] сифатида 40, гўшт парчаси сифатида 40 кун қолади. Ундан кейин руҳ берилади” маолидаги ҳадиси шарифларни ҳам асос қилиб олган олимлар узр туфайли 1 ойдан 4 ойгача бўлган муддатли ҳомилани аборт қилишга изн берганлар. (Радд-ул мухтор)
Бошқа сабаб бўлмаса ҳам ислом тарбияси билан улғайтира олмаслик қўрқуви узр бўлади. Яъни ислом тарбиясини бера олмасликни ўйлаб, тўрт ойдан кичик ҳомилани аборт қилдириш жоиз. (Саодати абадия)
Савол: “Саодати абадия” китобида тўрт ойлик бўлмаган ҳомилани дин илми бера олмаслик, ислом тарбияси билан етиштира олмаслик қўрқувидан олдириш жоиз эканлиги ёзилган. “Ислом ахлоқи” китобида эса “Фатовойи ҳиндия”дан нақл қилиниб, ҳеч бир шартсиз тўрт ойдан олдин олдириш жоиз эканлиги ёзилган. Бу икки ифода орасида зидлик йўқми?
Жавоб: Йўқ, ҳеч қандай зиддият йўқ. “Ислом ахлоқи”да “Тўрт ойлик ҳомиласини олдирган аёл жазоланади. Ундан аввал олдириши жоиз” дейилган. “Ҳиндия”га қарасак, масала янада қулай тушунилади. Бир узр билан тўрт ойдан ошган ҳомилани олдирган аёлнинг жазоланиши билдирилганидан кейин тўрт ойга етмасидан олдириши изоҳланмоқда. Яъни узр билан бўлса ҳам заруратсиз тўрт ойдан кейин ҳомиласини олдира олмайди. Тўрт ойдан аввал узр билан олдириши мумкин дейилмоқда. Ифода қуйидагича:
“Эмизадиган аёл ҳомиладор бўлиб, сути кесилса ва эмаётган фарзандининг ҳаёти таҳликага тушса, бу боланинг отаси ҳам бўлмаса, ҳомила тўрт ойлик бўлмасидан дори билан ҳомиласини тушириши мумкин. Лекин тўрт ой ўтганидан кейин ҳомиласини олдириши жоиз эмас.” (Фатовойи ҳиндия)
Имоми Раббоний ҳазратлари “Фақирликдан қўрқиб, қизлар ўлдирилди. Бу жонга қасд қилиш ва фарзанд ҳақига риоя қилмасликдир” деб айтган. (3/41) Ҳомиласини олдириш ҳам мана шундай оғир гуноҳдир. Ибни Обидин ҳазратлари “Узрсиз ҳомиласини тушириш ҳаром. Онанинг ёки сут эмадиган бошқа фарзандининг ўлимига сабаб бўладиган бир узр бўлса, ҳомиланинг аъзолари пайдо бўлмасидан тушириш жоиз бўлади” деган. Ҳомиланинг аъзолари 120 кун ўтгандан кейин пайдо бўлади. Ҳомиладор бўлмаслик учун аввалдан тадбир олиш жоиз, лекин тирик ҳомилани олиш ҳам, олдириш ҳам ҳаром.
“Фақирлик туфайли яхши боқа олмаслик қўрқуви ҳомила олдириш учун узр бўла олмайди. Лекин ислом тарбияси бера олмаслик қўрқуви узр бўлади.” (Саодати абадия)
Демак, абортнинг жоиз бўлиши учун қуйидаги икки шарт бирга бўлиши керак:
1. Онанинг ёки сут эмадиган бошқа фарзандининг ўлимига сабаб бўладиган бир узр ёки ислом тарбияси бера олмаслик қўрқуви бўлиши;
2. Она қорнидаги ҳомила 120 кундан кичик бўлиши керак.
Тўрт ойдан ошгач, ҳеч бир сабаб билан аборт жоиз бўлмайди. Ногирон туғилади деб ҳомилани олдириш туғилганидан кейин ногирон деб фарзандини ўлдиришдек жиноят бўлади.
Савол: Даун синдроми эканлиги маълум бўлган 5 ойлик ҳомилани аборт қилдириш жоизми?
Жавоб: Ҳомила тўрт ойдан ошган бўлса, жоиз эмас. Даун синдроми бир хасталикдир. Хаста экан деб фарзанд ўлдирилмайди. Тўрт ойдан аввал олдирмоқчи бўлганида нияти бошқа бўлса ҳам буни ўзгартириб, ислом тарбияси бера олмаслик қўрқуви билан бола олдиришга ният қилиш керак.
Савол: “Соғлиқ, эстетик, иқтисодий ва ижтиомий бир сабаб билан тўрт ойдан ошган ҳомилани олдириш жоиз” деганларни эшитамиз. Бу жоизми?
Жавоб: Йўқ, саналмаган бошқа сабаб қолмади. Яъни ҳар қандай сабаб билан аборт қилдириш жоиз демоқда. Ҳолбуки ҳомиланинг аъзолари пайдо бўлганидан кейин, яъни тўрт ойдан ошгач, аборт қилдиришнинг жоиз эмаслиги бутун фиқҳ китобларида ёзилган.
Савол: Фақир бир оиламиз. Аёлим ҳомиладор. Фақир бўлганимиз учун болани боқа олмаймиз, шу сабабли аборт қилдириш гуноҳми?
Жавоб: Боланинг ҳам, сизнинг ҳам ризқингизни берадиган Аллоҳу таолодир. Фақирлик туфайли яхши боқа олмаслик қўрқуви бола олдириш учун узр бўлмайди. Аборт қилиш дегани фарзандини ўлдириш деганидир.
Қуръони каримда маолан буюрилдики:
“Фақирликдан қўрқиб, фарзандларингни ўлдирманглар!” (Анъом, 151)
“Ер юзида Аллоҳу таоло ризқ бермайдиган ҳеч бир махлуқ йўқ.” (Ҳуд, 6)
Лекин дин илмини бера олмаслик, ислом тарбияси билан етиштира олмаслик хавфи узр бўлади. Мана шу сабаб билан ҳомила тўрт ойлик бўлмасидан олдириш жоиз бўлади.
Савол: Аёл эрининг рухсатисиз аборт қилдира оладими?
Жавоб: Йўқ, қилдира олмайди.
Савол: Ҳомиладор аёл эрининг рухсатисиз аборт қилдирса ёки ҳомиласини туширса, ғурра деб аталадиган жазо берилиши керак эмиш. Бу жазо қандай ва кимларга берилади?
Жавоб: Эрининг рухсатисиз ҳомиласини олдирган ёки дори ёхуд бошқа шаклда ҳомиласини туширган аёлнинг оқиласи 500 дирҳам кумушни [ёки 50 динор олтин] аёлнинг эрига беради. Мана шунга ғурра дейилади. Эрининг рухсати билан олдирса ёки бу иш дор-ул ҳарбда, яъни исломият билан бошқарилмайдиган ўлкада юз берса, ҳеч нарса бермайди. Оқила қотилнинг ўлдириш ишидаги ёрдамчиларидир. Динор бир мисқол олтинга тенг, 50 динор 240 грамм олтин бўлади. Дирҳам 3,36 грамм кумушдир.
Савол: “Сперма ва уруғ тирик бўлади. Уруғлангандан кейин бир кунлик бўлса ҳам, бир ойлик бўлса ҳам қандай мақсадда бўлсин, ҳомилани тушириш ёки олдириш жоиз эмас. Лекин ҳомиладорликнинг олдини олиш учун спермани ташқарига ташлаш жоиз” дейишади. Сперма тирик бўлса, уни ташқарига ташлаганида ҳам ўлдирилган бўлмайдими? Бу ерда мантиқ нотўғри эмасми?
Жавоб: Албатта нотўғри. Дин нақлга асосланади, мантиққа эмас. Сперма ўлдирилгани ҳолда ҳомиладорликнинг олдини олиш жоиз. Ибни Обидин ҳазратлари айтдики:
“Узрсиз ҳомиласини тушириш ҳаром. Онанинг ёки сут эмадиган бошқа фарзандининг ўлимига сабаб бўлувчи бир узр бўлса, ҳомиланинг аъзолари пайдо бўлмасидан тушириш жоиз бўлади.” (5-жилд, 276-саҳифа)
Демак, тўрт ойдан аввал юқорида билдирилган узр бўлганида ҳомилани олдириш ёки тушириш жоиз. Аъзолари пайдо бўлган ҳомилани олиш ҳам, олдириш ҳам ҳаромдир. (Саодати абадия)
“Кутуб-и ситта”даги “Инсон она қорнида нутфа [сперма] сифатида 40, алақо [эмбрион] сифатида 40, гўшт парчаси сифатида 40 кун қолади. Ундан кейин руҳ берилади” маолидаги ҳадиси шарифларни ҳам асос қилиб олган олимлар узр туфайли 1 ойдан 4 ойгача бўлган муддатли ҳомилани аборт қилишга изн берганлар. (Радд-ул мухтор)
Бошқа сабаб бўлмаса ҳам ислом тарбияси билан улғайтира олмаслик қўрқуви узр бўлади. Яъни ислом тарбиясини бера олмасликни ўйлаб, тўрт ойдан кичик ҳомилани аборт қилдириш жоиз. (Саодати абадия)
Савол: Халқ орасида “Валади зино бўлиб туғиладиган ҳомилани аборт қилдириш керак” деб айтишади. Валади зино учун аборт жоизми?
Жавоб: Валади зино бўлса ҳам заруратсиз ҳомиласини олдириш гуноҳ. Иккинчиси, никоҳсиз алоқадан туғилган фарзандга гуноҳ бўлмайди. Ота-онанинг гуноҳини фарзанди тортмайди. Ҳадиси шарифда “Валади зино отасининг гуноҳини тортмайди. Ҳеч ким бировнинг гуноҳига жавоб бермайди” деб марҳамат қилинган. (Ҳаким)
Ояти каримада маолан “Ҳеч ким бировнинг гуноҳини тортмайди” деб буюрилган. (Нажм, 38)
Валади зинони боқа олмайдиган она фарзанди туғилганидан кейин давлатга топшириши мумкин. Валади зино бўлган фарзандни ҳеч қандай шаклда ўлдириш асло жоиз эмас.