Таяммумда диққат қилинадиган хусуслар


        1.
Таҳоратсиз кимса, ўргатиш мақсадида қилган таяммуми билан намоз ўқий олмайди.

2.Таяммум билан намоз ўқий олиш учун ёлғиз "таяммумга" ният этиш кифоя қилмайди. "Таяммум олиб намоз ўқишга"- деб ният этмоқ лозим.

3.Бир жойдаги тупроқдан бир неча киши таяммум қилиши мумкин. Чунки таяммум қилинган тупроқ, қум ва шағал каби жинслар мустаъмал яъни ишлатилган, кирланган бўлмайди. Бироқ таяммумдан кейин юздан ва қўллардан тўкилган тўз-зарралар мустаъмал бўлади.

4.Шофеъий ва ҳанбалийда таяммум фақат тупроқ билан қилинади. Қолган икки мазҳабда (ҳанафий ва моликий) юзасида тўз-чанги бўлмаса ҳам, тупроқ жинсидан бўлган ҳар пок нарса билан таяммум қилинади. Ёниб кул бўладиган ва иссиқда эрийдиган моддалар тупроқ жинсига ётмайди. У ҳолда, дарахт, ўт-ўлан, тахта, темир, гуруч, ёғли бўёққа (эмульция) бўялган девор, мис, олтин, ойна-жом билан таяммум саҳиҳ бўлмайди. Қум таяммум воситасидир, лекин чанг босган инжу-маржон бунга дохил эмас.Оҳак ва гипс билан ювилган мармар, цемент, сайқалланмаган кафель, силлиқланмаган чинни буюмлар ва лой билан бўлади. Таяммум учун лойдан бошқа ҳеч нарса топилмаса, таркибида сув яримдан кам бўлсагина, таяммум қилинади.

Таяммум олишга ярайдиган моддалар билан ярамайдиган моддалар аралаш бўлса, у ҳолда қаралади, қайси модда кўпроқ бўлса, ўшанинг исми қоришмага берилади.

5.Битта таяммум билан ҳар қандай намоз ўқишга бўлади.

6.Мусофир кимса 2км дан кам масофада сув борлигини

белгиларидан фаҳмласа ёки ақлли, болиғ ва одил бир мусулмоннинг дарак бериши орқали сув борлигига умид қилса, ҳар тарафга 200 метргача бориб ёки бир кимсани юбориб сув ахтармоғи фарз бўлади. Агар умид қилмаса, сув ахтармоғи лозим бўлмайди.

7.Бир кимса, сув борлигини суриштирмасдан таяммум олиб намозга бошласа-ю сўнгра ёнидаги биронта одил, тўғрисўз шахсдан сувнинг борлигини эшитса, таҳорат олиб намозни иёда

этади, яъни бошқатдан ўқийди.

8.Икки километрдан узоқда сув бўлган тақдирда ҳам таяммум олиб намоз ўқиш жоиздир. (Сафарий учун)

9.Ашёлари орасида йўл учун олинган сувининг борлигини унутган кимса, агар шаҳар ёки қишлоқ ташқарисида бўлса, таяммум олиб намоз ўқиши мумкин.

10.Сувнинг тугаганини тахмин қилган мўмин, таяммум билан намоз ўқиса-ю кейин сувнинг тугамаганини кўрса, таҳорат олиб, намозини иёда қилади. (бошқатдан ўқийди)

11.Мусофир кимсага, ёнидаги йўлдошларидан сув истамоғи вожибдир. Сув беришмаса, таяммум билан намозини ўқийди. Агар йўлдоши сувни ўз нархига сотадиган бўлса, ортиқча пули бўлган мусофир уни сотиб олиши керак. Эгаси сувни ўз баҳосидан жуда қиммат нархга сотадиган бўлса, мусофирнинг таяммум этмоғи жоиз бўлади. Сувни ўз нархига оладиган пули ҳам бўлмаса, у ҳолда яна таяммум олади.

12.Чўлдан ўтадиган йўлларда ёнида ичимлик суви мавжуд бўлса ҳам таяммум олишга бўлади.

13.Сув кам бўлиб, мусофирлар орасида бир жунуб йўловчи, бир маййит ва ҳайзли хотин бўла диган бўлса, энг аввал жунуб йўловчи ғусл олиши керак. Сувнинг эгаси ҳаммадан аввал ювиниш ҳуқуқига эга. Бу вазиятда, бир неча кишига тегишли бўлган сувлар бир жойга тўплатилса, аввал маййит ювилади.

14.Жунуб (булғанган) кимса, таяммум олгандан кейин таҳорат бузувчи бирор ҳодиса рўй берса, ўша кимса яна жунуб бўлиб қолмайди. Балки фақат таҳорати бузилган бўлади. Ва агар ёнида ғуслга етмайдиган даражада оз миқдор суви бўлса, фақатгина таҳорат олади халос.

15. Жунуб кимса баданининг ярмидан кўпи яра, чечак ёки бошқа, сув тегизиши зарарли бўладиган яра билан қопланган бўлса, таяммум олади. Агар баданнинг ярмидан кўпи соғлом бўлса, ва яра бўлган қисмларга сув текказмасдан чўмилишнинг имкони бўлса, фақат ўша соғ қисмини ювиб ғусл олади. Агар ярага сув текказмасдан чўмилишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда таяммум олади.