Савол: Намоз ўқиётган одамнинг олдидан кесиб ўтиш макруҳми ёки ҳаромми?
Жавоб: Намоз ўқиётган одамнинг олдидан кесиб ўтиш макруҳдир. Макруҳ калимаси ёлғиз ишлатилганда асосан таҳриман макруҳ тушунилади. Яъни гуноҳ бўлади. Ҳаром ундан каттароқ гуноҳ. Қир-адирда, катта ёки кичик масжидларнинг исталган жойида намоз ўқиётган кишининг олдидан яқин бўлсин, узоқ бўлсин, эркак ёки аёл ёхуд ит кесиб ўтса, намози бузилмайди. Қир-адирда ва катта масжидда оёқлар билан сажда қиладиган жой орасидан, кичик масжидда ва хонада оёқлари билан қибла девори орасидан ўтган киши гуноҳга ботади. Қибла девори билан орқа девор ораси 20 метрдан кам бўлган масжидга кичик дейилади. Сўри, супа каби баланд жойда намоз ўқиётган кишининг олдидан, пастдан ўтган кишининг боши намоз ўқиётганнинг оёқларидан баландда бўлса, гуноҳга ботади. Масжиди ҳарам ичида намоз ўқиётганларнинг олдидан кесиб ўтиш гуноҳ эмас. (Саодати абадия)
Савол: Намоз ўқиётган кишининг олдидан қандай узоқликда кесиб ўтиш мумкин?
Жавоб: Далада ва катта масжидларда сажда қиладиган жойигача бўлган жойдан бошқа хоҳлаган масофадан кесиб ўтиш мумкин.
Савол: Намоз ўқиётганда олдимиздан биров ўтмасин деб ёстиқ қўйсак бўладими?
Жавоб: 50 см баландликдаги бир нарса қўйиш керак. Масалан стул қўйса, жуда яхши бўлади. Сўнгра олдидан биров ўтганида намозига зарар бўлмайди. Стул билан намоз ўқиётган одамнинг орасидан ўтса, ўтган одамга гуноҳ бўлади. Лекин одамлар ўтадиган жойга келиб намоз ўқиса, намоз ўқиганга ҳам гуноҳ бўлади. Ёш бола ўтадиган бўлса, унга гуноҳ бўлмайди.
Савол: Уйда ёки кичик масжидда намоз ўқиётган одам олдига стул ва шу каби бир нарса қўйса, олдидан ўтиш жоизми?
Жавоб: Ўтиш жоиз. Олдига қўйилган нарсанинг баландлиги ярим метрдан кам бўлмаслиги керак. Ҳеч нарса тополмаса, олдига узун чизиқ чизади ёки костюмини узун қилиб ташлаб қўяди.
Савол: Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтишга мажбур бўлганда, намоз ўқиётганга орқамизни қилиб, яъни ёнламасига ўтса, гуноҳ бўладими?
Жавоб: Гуноҳ бўлмайди.