Нажосат қандай тозаланади?

Савол: Нажосат қандай тозаланади?

Жавоб: Нажосат хоҳлаган тоза сув билан, таҳорат ва ғусл олишга яроқли сув билан, сирка (уксус) ҳамда гул суви каби суюқ ёғлар билан тозаланади. Таҳоратда, ғуслда ишлатилган сувга “мустамал сув” дейилади. Бу сув тоза, лекин ҳадасни тозаловчи эмас. Яъни бу билан нажосатни тозаласа бўлади, лекин таҳорат ва ғусл олинмайди.

Савол: Буғдой хирмонининг бир жойига мол сийса, шу жойни аниқ билмасдан, тахмин қилинган жойни ювиш билан буғдой тоза жеб қабул қилинадими?

Жавоб: Ҳа. (Ҳадиқа)

Савол: Қор билан таҳорат олиш жоизми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Спирт, қон ва сийдик теккан нарсани суртиб қўйса тоза бўладими?

Жавоб: Суртиш билан тоза бўлмайди, ювиш керак.

Савол: Таҳорат олишдан аввал кийимимда анча вақт олдин теккан қон доғини кўрдим. Ювиб ташлашга уриндим, лекин ранги кетмади. Бу намозга моне бўладими?

Жавоб: Ранги қолишининг аҳамияти йўқ. Уч марта ювиш кифоя. Намозга моне эмас.

Савол: Қорда юриш билан пойафзалларнинг таги тозаланган бўладими?

Жавоб: Қорда ва тупроқда юриш билан пойафзал таги тозаланади. Масалан, доим тоғда юрадиган чўпоннинг пойафзали тоза бўлади.

Савол: Нажосат теккан тахтани ювса тоза бўлиб, устида намоз ўқиса бўладими? Ёки ичига нажосат синггани учун тоза бўлмайдими?

Жавоб: Нажосат теккан тахтани ювса тоза бўлади. Тозалангач, устида намоз ўқиса бўлади. (Дурар, 1/44; Ихтиёр 1/33)

Савол: Сув бўлмагани учун қўлимга теккан қонни бир неча марта сўриб, туфлаб ташладим. Тоза бўлдими?

Жавоб: Ҳа, сўриб туфлаб ташлаш билан тозаланади. (Ихтиёр)

Савол: Қўлимга теккан қон ёки сийдикни, сирка ёки сут билан тозаласа бўладими?

Жавоб: Сирка билан тозаса бўлади. Сут билан тозаланмайди.

Савол: Нажосатли ичак-қорин қандай тозаланади?

Жавоб: Нажосатли ичак-қорин ҳам уч марта совуқ сув билан ювилганда тоза бўлади.

Савол: Бир идишдаги сувга қон ёки сийдик томса, аралашса, тозалаш учун нима қилиш керак?

Жавоб: Нажс сувга тоза сув қуйилиб, идишдаги сув ҳажмича сув тошиб чиқиб тўкилса, барчаси тоза бўлади. Тошган сувда нажосат асари кўринмаса, тоза бўлади. Нажс теккан идиш сувга тўлдирилиб, тошиб тўкилса, нажосатнинг уч белгисидан [ранг, ҳид, таъм] бири кўринмаса, сув ҳам, идиш ҳам тоза деб ҳисобланади. (Радд ул мухтор)

Савол: Битта европа кўрган имом “Ҳожатхонада аввал туалет қоғози билан артиниш керак, ундан кейин сув билан истинжо қилинади. Ундай қилмаса, нажосат теккан қўл етмиш марта ювилса ҳам тоза бўлмайди” дейди. Шу тўғрими?

Жавоб: Бекор ва уйдирма гап. Европалик ғайримуслимлар одати шундай экан. Улар қоғоз билан нажосатни тозалаб, кейин қўлини теккизмасдан авратига сув қуйиб, сепиб қўяр экан. Бу имом ҳам шулардан кўрган ё эшитган бўлиши мумкин. Нажосат қоғоз билан тозаланмайди. Нажосат бармоқ билан олиб ташланади. Сўнгра бармоқ ювилади. Қолган нажосат ҳам тоазалангандан кейин қоғоз билан қуритилади. Ҳожатхонадан чиққач, қўлини ҳатто совун билан ювишнинг ҳам кераги йўқ. Оддий сув билан ювилганда қўл нажосатдан тозаланган бўлади.

Савол: “Ислом ахлоқи” китобининг бир жойида “Нажосат бўлса, сув билан кетказиш фарздир” дейилиб, истинжо баҳсида “Тош ва тупроқ билан тозалаш, ундан кейин сув билан ювиш суннатдир” дейилган. Бу ердаги фарқ нима? Сув бўлмаган жойларда, масалан, тоғда, чўлда таҳорат бузганидан кейин тош ёки тупроқ билан тозаланса, шу билан намоз ўқиса бўладими? Сув билан ювиш фарз эмасми?

Жавоб: Нажосат тозалаш билан истинжо қилиш алоҳида амаллар. Намоз ўқиладиган кийимдаги нажосатни сув билан тозалаш фарздир. Истинжода эса тош, тупроқ билан тозалангандан кейин сув бўлса, сув билан ювиш суннат. “Саодати абадия” китобида “Таҳорат бузган киши тош ёки сув билан олди ва орқасини тозалаб, сийдик ва нажс қолдирмаслиги суннатдир. Тош билан тозалангандан кейин бор бўлса сув билан алоҳида ювиш суннатдир” дейилади.

Шофиъий мазҳабида нажосатнинг озини ҳам тозалаш фарз бўлишига қарамай, тош билан истинжо қилганидан кейин қолган нажосатнинг авф этилиши, намозга моне эмаслиги “Маъфувот” китобида ёзилган.

Демак, Шофиъий мазҳабида ҳам нарсалардаги нажосатни тозалаш билан истинжодаги нажосатнинг тозаланиши фарқли.