Таҳият-ул манзил намози

Уйдан чиқиш олдида ва уйга киргач қароҳат вақти бўлмаса, икки ракат намоз ўқиш лозим. Бунга “Таҳият-ул манзил” намози дейилади. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:

“Уйдан чиқаётганда икки ракат намоз ўқиган киши ташқаридан келадиган ҳар турли балолардан сақланади. Уйга киргач, икки ракат намоз ўқиган киши ҳам ичдаги ёмонликлардан муҳофаза қилинган бўлади.” (Байҳақий)

Фарз қазоси бор бўлганлар ушбу нофила намозлари вақтида қазо намози ўқиши керак. Ҳам қазодан қутулади, ҳам нофила намоз савобига эришади. Масалан, таҳият-ул манзил намозини ўқишда “илк қазога қолган бомдод фарзини ва таҳият-ул манзил намозини ўқишга” деб ният қилиш лозим. (Н.Фиқҳия)

Ҳеч қазоси бўлмаган одам ҳам қазо намози ўқиса жоиздир. (Радд-ул мухтор, Ҳиндия)