Таяммум

Таяммум - тупроқ билан покланиш демакдир. Таҳорат ёки ғусл олиш учун сув топилмаса ёки сув бўлса ҳам ундан фойдаланишнинг имкони бўлмаган тақдирларда, тоза тупроқ, қум, тупроқ юқи, шўрхок каби тупроқ жинсидан бўлган тоза моддалар билан таяммум қилинади.

Таяммум - қийин аҳволларда таҳорат ва ғусл учун бир қулайликдир. Динимизда, тупроқ билан таяммум қилиш худди сув билан покланишдек айни вазифани ўтайди. Динимиз, кўпгина нопокликларнинг тупроқ билан ҳам тозаланиши мумкин эканлигини билдирмоқда.

Таяммум қачон олинади?

1. Таҳорат ва ғусл олиш учун пок сув топилмаса; (шаҳарда, қишлоқда ҳамма вақт сув ахтариш фарздир.)

2. Сувдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бирор касаллик ёки совуқдан ўлиш ёхуд касалланиш хавфи бор бўлса;

1.Сув ёнида душман, йиртқич ёки заҳарли ҳайвон бўлса;

2.Сувга эҳтиёжи бўлган кимса қамоқда бўлиб, сувдан фойдаланиш имконидан маҳрум бўлса;

3.Сув ишлатган тақдирда, бирон зўравон тарафидан ўлим билан таҳдид қилинадиган бўлса;

6. Сафарда ёнида ичимлик сувидан зиёда суви бўлмаса;

7. Қудуқдан [сафарда] сув чиқаришнинг имкони бўлмаса, таяммум олинади.

Таяммумнинг фарзлари

Ҳам таҳорат, ҳам ғусл учун таяммумнинг қилиниш тартиби бир хил бўлиб, фақат ниятлари фарқлидир. Таҳорат ниятида қилинган таяммум билан ғусл ҳам олинган бўлмайди. Айни таяммумнинг ғуслни ҳам таьминлаши учун, таҳорат билан бирга ғуслга ҳам ният этилмоғи лозим. Таяммумнинг фарзи 3 дир:

1. Ният қилмоқ.

2. Икки кафтни тупроққа уриб, юзнинг тамомини масҳ этмоқ.

3. Кафтни тоза тупроққа уриб, аввал ўнг, сўнгра чап қўлни тирсаклари билан бирга масҳ этмоқ.

Таяммумнинг фарзига иккита деган олимлар ҳам бор. Бу олимлар, юқоридаги иккинчи ва учинчи фарзларни бир фарз деб ҳисоблаганлар. Буларнинг ҳар иккаласи ҳам тўғридир.

Таяммумнинг суннатлари

1.Бисмиллоҳ билан бошламоқ;

2.Тупроққа кафт, ҳовучнинг ичини қўймоқ;

3.Кафтни тупроқда олдинга кейинга ҳаракат эттирмоқ;

4.Тупроқли кафтни, пастга қаратиб, қўллар очиқ ҳолатда,

тупроқ тамоман тўкилгунча, бош бармоқларни бир бирига тўқнаштирмоқ;

5.Қўлни тупроққа қўяётганда, бармоқ ораларини очмоқ;

6.Аввал юзни, кейин ўнг қўлни, сўнгра чап қўлни масҳ этмоқ;

7.Таяммумни худди таҳорат олаётгандек тез-тез олмоқ;

8.Юзда ва қўлларда масҳ этилмаган жой қолдирмаслик;

9.Таяммум қилишдан аввал умид қилган жойлардан сув ахтармоқ;

10.Қўлни тупроққа қўяётганда кафтни зарб билан қўймоқ;

11.Қўлларга юқорида билдирилгандай қилиб масҳ тортмоқ;

12.Бармоқларнинг орасини масҳ этмоқ ва ўша аснода узугини ўйнатмоқ суннатдир.