Савол: Тўрт мазҳаб орасида фарқли ҳукмлар бўлганидек бир мазҳаб ичида ҳам фарқли ижтиҳодлар учраб туради. Баъзан бири суннат деб айтган амалга бошқа олим макруҳ ҳам деган. Бу ҳолатда қайси бирига амал қилиш керак?
Жавоб: "Фатво фалон олимнинг ҳукми бўйича берилган" деб қайси қавл танлангани кўрсатилмаган бўлса, макруҳ деган олимнинг гапига амал қилиб, бу иш қилинмайди. Масалан, таҳоратда юзини юваётганда қалб билан ният қилиш суннат. Тил билан ният қилишга ҳам "суннат", "мустаҳаб" ёки "бидъат" деб уч хил ҳукм берилгани “Ибни Обидин”да ёзилган. Суннат ёки бидъат дейилган бир ишни қилмаслик кераклиги “Бариқа”, “Ҳадиқа” ва “Ибни Обидин”да билдирилган. (Саодати абадия)
Шундай экан ниятни қалбдан қилиш керак. Шунга ўхшаш кўплаган масалалар бор. Бир нечтасини келтириб ўтамиз:
1. Намозда ташаҳҳудда бармоғини кўтаришга Ҳанафий олимлари "суннат", "макруҳ", "ҳаром" деганлар. У ҳолда Ҳанафий мазҳабида ташаҳҳудда бармоқ кўтарилмайди. (Мактубот-и Раббоний)
2. Фақат жума куни рўза тутиш мустаҳаб. Бунга "макруҳ" деган олимлар ҳам бор. Шундай экан эҳтиёжсиз фақат жума куни рўза тутмаслик керак. (Саодати абадия)
3. Яланғоч бўлиб ювиниш макруҳ деган олимлар бўлганидек жоиз деганлар ҳам бор. (Радд-ул мухтор) У ҳолда ғусл олаётганда аврат жойини ёпиб чўмилса бутун олимларнинг сўзларига мос бўлади.
4. Намозда аёлларнинг қўлларининг усти "авратдир" ва "аврат эмас" деган олимлар бор. Олимларнинг барчасининг қавлига мос бўлиши учун аёлларнинг қўлларини ёпиб турадиган даражада узун енгли кийим ёки кенг рўмол билан қўлларини бекитиб намоз ўқишлари дурустроқ бўлади. (Саодати абадия)
5. Намозда аёлларнинг оёқлари аврат эканлиги, улар очилиб қолса намозлари саҳиҳ бўлмаслигини айтган олимлар бўлганидек, "макруҳ бўлади" деган олимлар ҳам бор. У ҳолда аёллар намозда оёқларига пайпоқ кийишлари ёки узун этакли кўйлак билан оёқларини бекитиб олишлари керак. (Умдат-ул-ислом)
6. Эркакларнинг сақич чайнашлари макруҳ. Жоиз деган олимлар ҳам бор. (Ислом ахлоқи) У ҳолда эҳтиёж бўлмагунча эркаклар сақич чайнамасликлари лозим.
7. Оёқда тик туриб таҳорат синдириш макруҳдир, жоиз деган олимлар ҳам бўлган. Шунинг учун заруратсиз оёқда тик туриб таҳорат синдирмаслик керак. (Ислом ахлоқи)